27.03.1992 йилдаги 151-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 07.07.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН-АМЕРИКА «ЗАРАФШОН-НЬЮМОНТ» ҚЎШМА КОРХОНАСИНИНГ САМАРАЛИ ИШЛАШИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ВА УНГА ҲУКУМАТ КАФОЛАТЛАРИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестициялари тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, 1992 йилнинг 16 январидаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан «Ньюмонт Майнинг Корпорейшн» фирмаси ўртасидаги «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасини тузиш тўғрисида шартнома баённомасига асосланиб, шунингдек, чет эл инвестициялари ва илғор технологияларини Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилишни, Мурунтов конидаги минераллашган жинс уюмларини халқ хўжалиги тасарруфига жалб қилишни жадаллаштириш учун реал асосларни таъминлаш, олтин қазиб чиқаришни кўпайтириш, валюта тушумларини тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг Ўзбекистон томонидан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Навоий кон-металлургия комбинати ҳамда Америка томонидан «Ньюмонт Майнинг Корпорейшн» фирмалари таъсис этган «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасига валюта тушумларини жадаллаштириш, «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасининг самарали ишлаши билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида, баённомада кўрсатилган ҳуқуқлар билан бир қаторда, унга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи ишлаб чиқарган олтинни, унинг камида 50 фоизи Ўзбекистон Республикасида реализация қилинишини назарда тутиб, дунё бозори нархларида эркин реализация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон банкларида ёки ундан ташқарида ҳисоб-китоб счётларини очиш, ўз мулки ёки мулкка эгалик ҳуқуқи кафолати асосида исталган валютада қарз олиш, мазкур қарзлар бўйича битта ёки бир неча халқаро молия муассасасига керакли тўловларни амалга ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 июлдаги 133-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 28-29-сон, 270-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасига ҳукуматнинг қуйидаги кафолатлари белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасини ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиши тўғрисидаги баённомага мувофиқ ўзбекистонлик муассисларнинг барча мулклари ва бошқа мажбуриятлари бўйича ҳамда ҳамкорликдаги корхонанинг мулк ҳуқуқларини учинчи томон даъволаридан ҳимоялаш кафолатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбекистонлик муассисларнинг баённомада кўрсатилган бадалларни қўшма корхонанинг устав фондига тўлаб туриш кафолатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархлар ҳамда тарифлар бўйича келишилган қоидалар ва шартларга мувофиқ равишда қўшма корхонага керакли барча ишлаб чиқариш ресурсларини республика ҳудудида белгиланган тартибда бериш. Бунга зарур миқдордаги минераллашган материалларни сотиб олиш ҳуқуқи, етарли миқдорда электр энергияси, сув лимитлари, шунингдек, қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти учун ижара шартномасига мувофиқ ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасига кредит берган халқлар молия муассасаларининг ва бошқа ташкилотларнинг маблағларини етарлича ҳимоя қилиш, шу жумладан, Ҳукумат қўшма корхона томонидан қарзлар ёки унинг устав фаолияти бўйича тўловларга чеклаш белгиламаслиги ҳам назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган тартибда «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасини ҳуқуқий шахс сифатида рўйхатдан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасини ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Навоий кон-металлургия комбинати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма корхонани лойиҳага мувофиқ ўз вақтида қурилиши ва ишга туширилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасига, унинг бутун фаолияти давомида келишилган ҳажмда, сифатда, шаклланган баҳода минераллашган массани сотишни таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонаси учун сув таъминоти ҳамда ижара шартлари бўйича тоғ этаги чегараларида ер участкаси ажратиш масаласини ҳал қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасини электр қуввати истеъмолчиларининг биринчи тоифасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ер йўлдоши орқали алоқа ўрнатишга рухсат берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонаси қурилишини маҳаллий қурилиш материаллари билан бир қаторда цемент, ғишт, оҳак билан буюртмага мувофиқ, амалдаги нархлар бўйича таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонаси ходимларига малакали тиббий хизмат кўрсатишни ташкил қилишда ёрдам берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарор «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасининг бутун фаолияти даврида амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг ёқилғи саноати, энергетика, кимё ва металлургия комплекси (ўртоқ Ҳаққулов)га юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 27 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
151-сон