Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
«Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 8 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2778-3]
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 30 мартдаги 01-02/12-19-сон «Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг (рўйхат рақами 2778, 2016 йил 12 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 15-сон, 155-модда) 1 — 12 ва 14 — 16-иловалари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 22 октябрь,
01-02/12-64-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2018 й., 10/18/2778-3/2172-сон)