07.11.2018 йилдаги 921-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўп тармоқли «Оқлон» технология паркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестицияларни фаол жалб учун этиш шарт-шароитлар яратиш, янги рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни ва технология паркларини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг алоҳида ҳудудларда жамланишини таъминлаш, шу асосда ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини ва фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида кўп тармоқли «Оқлон» технология паркини ташкил этиш ва унинг ҳудудида маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмларнинг янги турларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказига тегишли бўлган, Тошкент шаҳри, Шайҳонтохур тумани, Кўкча дарвоза кўчаси, 27-уй манзилидаги бўш турган ер участкасининг умумий майдони 1,8 гектар бўлган қисмини «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг инвестиция компанияси — «PSBCapital» МЧЖга кўп тармоқли «Оқлон» технология паркини ташкил этиш учун ажратиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБга ва «PSBCapital» МЧЖга, истисно тариқасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 сентябргача кўп тармоқли «Оқлон» технология парки ҳудудида объектларни белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда бир вақтда лойиҳалаштириш шартларида қуришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп тармоқли «Оқлон» технология парки ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида лойиҳалаш ва пудрат ташкилотларини, шунингдек, асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида аниқлашга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ «PSBCapital» МЧЖ билан биргаликда 2019 йил 1 сентябргача бўлган муддатда ташкил этилаётган кўп тармоқли «Оқлон» технология парки ҳудудида сифатли, рақобатбардошли, импортнинг ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун лойиҳалар ташаббускорлари жалб этилишини ва банкнинг ҳамда лойиҳалар ташаббускорларининг инвестициялари киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 7 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
921-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2018 й., 09/18/921/2170-сон)