23.03.2017 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг иккиёқлама қўлланилишининг олдини олиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1996 йил 12 июнда имзоланган Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг иккиёқлама қўлланилишининг олдини олиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1996 йил 12 июнда имзоланган Битимга (кейинги ўринларда — Битим) ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Баённома тузиш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимнинг 2-моддаси 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Ушбу Битим қуйидаги солиқларга нисбатан қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- Ўзбекистон Республикасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(I) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(II) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(III) мол-мулк солиғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(кейинги ўринларда «Ўзбекистон солиқлари» деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- Қозоғистон Республикасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(I) корпоратив даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(II) якка тартибдаги даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(III) юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(кейинги ўринларда «Қозоғистон солиқлари» деб юритилади).».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.Битимнинг 3-моддаси 1-банди а) кичик бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«- «Қозоғистон» Қозоғистон Республикасини англатади ва жуғрофий маънода ишлатилганда «Қозоғистон» атамаси Қозоғистон ўз қонунларига ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини амалга ошираётган Қозоғистон Республикаси давлат ҳудуди ва зоналарини англатади:».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Битимнинг 3-моддаси 1-бандининг е) кичик банди куйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«е) «Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси» ва «ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси» иборалари тегишинча Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган корхонани ва ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган корхонани англатади;».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Битимнинг 3-моддаси 2-банди қуйидаги таҳрирдаги жумла билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Атаманинг мазкур Аҳдлашувчи Давлат солиқ қонунчилигига мувофиқ белгиланган ҳар қандай маъноси ушбу Аҳдлашувчи Давлатнинг бошқа қонунларидаги шу атама учун берилган маънодан устунлик қилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим 4-моддасининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Агар мазкур модданинг 1-банди қоидаларига мувофиқ жисмоний шахсдан бошқа шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланса, у фақат ўзининг амалдаги бошқарув манзили жойлашган Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Битимнинг 5-моддаси 2-бандига қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) с) кичик бандидаги «идора» сўзи «офис» сўзига алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) f) кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«f) шахта, руда кони, нефть ёки газ қудуқлари, карьер, мослама, қурилма (жумладан, бурғулаш ускунаси), денгиз кемаси ёки табиий ресурсларни қидириш ёхуд қазиб олишнинг ҳар қандай бошқа жойи ҳамда улар билан боғлиқ бўлган кузатув хизматлари;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қуйидаги таҳрирдаги g) кичик банди билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«g) товарлар реализация қилинадиган омбор ёки бошқа жой.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Битимнинг 5-моддаси 3-бандига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) b) кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«b) Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан корхона шу мақсад учун ёллаган хизматчилар ёки бошқа ходимлар орқали хизматлар кўрсатиш, жумладан консалтинг ёки бошқарув хизматларини амалга ошириш, фақат агар шу турдаги фаолият (битта ёки у билан боғлиқ лойиҳа учун) ўзга Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жами 12 ойдан ошадиган давр ёки даврлар мобайнида давом эттирилса.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) с) кичик банди чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Битим 5-моддасининг 6-банди қуйидаги таҳрирдаги жумла билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аммо бундай агентнинг фаолияти шу корхона номидан тўлиқ ёки деярли тўлиқ равишда бажарилаётган бўлса, у мазкур бандга мувофиқ мустақил мақомга эга агент бўлиб ҳисобланмайди.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Битимнинг 5-моддаси қуйидаги таҳрирдаги 8-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«8. Ушбу модданинг аввалги қоидаларидан қатъи назар, бир Аҳдлашувчи Давлатнинг суғурта корхонаси, қайта суғурта қилишни истисно қилганда, башарти у ўзга Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган ҳолда мазкур модданинг 6-банди қоидалари қўлланиладиган мустақил мақомли агентдан бошқа шахс орқали у ерда суғурта бадалини йиғса ёки таваккалчиликларни суғурта қилса, ўзга Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасани ташкил қилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим 7-моддасининг 3-банди қуйидаги таҳрирдаги жумла билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шунга ўхшаш тарзда, доимий муассаса фойдаси резидент бош муассасасидан (офис) ёки унинг исталган бошқа муассасаларидан (офислар) биридан патентлар ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун роялти, йиғимлар ёхуд бошқа шунга ўхшаш тўловлар шаклида, кўрсатилган муайян хизматлар ёки менежментлик учун комиссион тўловлар шаклида ёхуд бош муассасага (офис) ёки унинг исталган бошқа муассасаларидан (офислар) бирига берилган қарз миқдорига нисбатан фоизлар шаклида доимий муассаса томонидан олинган маблағларни ўз ичига олмайди.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимнинг 9-моддаси 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Агар бир Аҳдлашувчи Давлат фойдани ушбу Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси фойдасига қўшиб, тегишинча солиққа тортса ҳамда мазкур фойдага нисбатан ўзга Аҳдлашувчи Давлат корхонаси ҳам ушбу ўзга Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилса, шу тарзда агар икки корхона ўртасидаги шартлар мустақил корхоналар ўртасидаги шартлардек бўлган тақдирда, қўшилган фойда биринчи эслатиб ўтилган Аҳдлашувчи Давлат корхонасига ҳисобланиши мумкин бўлган фойда бўлса, бундай ҳолларда ушбу ўзга Аҳдлашувчи Давлат мазкур фойдадан ҳисобланган солиқ миқдорига тегишли тузатиш киритиши лозим. Бундай тузатишни белгилашда ушбу Битимнинг бошқа қоидалари ҳисобга олинади ва зарур ҳолларда Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бир-бирлари билан ўзаро маслаҳатлашадилар.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимнинг 10-моддаси қуйидаги таҳрирдаги 6-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6. Башарти дивиденд тўланадиган акциялар ёки бошқа ҳуқуқларни яратиш ёки тақсимлаш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай шахснинг асосий мақсади ёки асосий мақсадларидан бири мазкур моддага мувофиқ бундай яратиш ва тақсимлаш орқали фойда олиш бўлса, мазкур модданинг қоидалари қўлланилмайди.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Битимнинг 11-моддаси 3-бандининг b) кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«b) ҳақиқатда фоизларни олувчи Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки ёки Қозоғистон Республикасининг Миллий банки, давлат экспорт ва импорт кредитларини кафолатловчи ташкилот ёки ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг Ҳукуматига тўлиқ тегишли бўлган бошқа молиявий ташкилотлар бўлса.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Битим 11-моддасининг 4-бандидан қуйидаги мазмундаги жумла чиқариб ташлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўз вақтида тўламаганлик учун жарималар ушбу модда мақсадлари учун фоиз сифатида қаралмайди.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Битим 11-моддасининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6. Башарти фоизларни тўловчи Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, фоизлар мазкур Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган деб ҳисобланади. Лекин фоизларни тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, у Аҳдлашувчи Давлатда фоизлар бўйича тўлов мажбурияти вужудга келиши билан боғлиқ бўлган доимий муассаса ёки доимий базага эга бўлса ҳамда ушбу фоизлар бўйича харажатлар доимий муассаса ёки доимий база зиммасида бўлса, бу ҳолда фоизлар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган деб ҳисобланади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим 12-моддасининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Башарти роялти тўловчи Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, роялти мазкур Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Лекин роялти тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, у Аҳдлашувчи Давлатда роялти бўйича тўлов вужудга келиши билан боғлиқ бўлган доимий муассаса ёки доимий базага эга бўлса ҳамда ушбу роялти бўйича харажатлар доимий муассаса ёки доимий база зиммасида бўлса, бу ҳолда роялти доимий муассаса ёки доимий база жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган деб ҳисобланади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Битим 13-моддасининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти томонидан ўз қийматининг 50 фоиздан кўпроғини бевосита ёки билвосита ўзга Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан олувчи компания капиталидаги акциялари, иштироки улуши ёки бошқа ҳуқуқларини бегоналаштиришдан олинган даромадлари ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Битимнинг 13-моддаси қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Мазкур модданинг аввалги бандларида назарда тутилганидан бошқа ҳар қандай мол-мулкни бегоналаштиришдан тушган даромадлар фақат ушбу мол-мулкни бегоналаштирувчи шахс резидент ҳисобланган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 14-модда 1-бандининг а) ва b) кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) жисмоний шахс ўз фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўзга Аҳдлашувчи Давлатда ўз ихтиёрида доимий базага эга бўлса ёки аввал эгалик қилган бўлса, бу ҳолда фойданинг фақат ушбу доимий базага тааллуқли бўлган қисми; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) жисмоний шахс ҳар қандай 12 ойлик давр ичида умумий миқдорда 183 кундан ортиқ давр ёки даврлар мобайнида ўзга Аҳдлашувчи Давлатда бўлиб турган бўлса, бу ҳолда фойданинг фақат ушбу ўзга Аҳдлашувчи Давлатда кўрсатилган хизматларга тааллуқли бўлган қисми ўзга Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«21-модда
Бошқа даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти даромадларининг мазкур Битимнинг бошқа моддаларида айтиб ўтилмаган турлари, улар қаерда вужудга келишидан қатъи назар, фақатгина ушбу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти даромадларни олувчи бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўла туриб, ўзга Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали фаолият юритаётган ёки ушбу ўзга Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса ҳамда даромад манбаи бўлган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатдан ҳам ушбу доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, мазкур модданинг 1-банди қоидалари мазкур даромадларга нисбатан татбиқ қилинмайди, 6-модданинг 2-бандида кўрсатилган кўчмас мулкдан олинаётган даромадлар бундан мустасно. Ушбу ҳолатда вазиятдан келиб чиқиб, мазкур Битимнинг 7- ёки 14-моддаси қоидалари қўлланилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимнинг 26-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«26-модда
Ахборот билан алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур Битим қоидаларини қўллаш ёки бажариш ёхуд Аҳдлашувчи Давлатлар, ўз маъмурий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари номидан мазкур Битимга зид бўлмаган тарзда ундириладиган исталган тур ва тавсифдаги солиқларга оид миллий қонунчиликни татбиқ қилиш учун зарур бўлган ахборот билан алмашадилар. Ахборот билан алмашиш мазкур Битимнинг 1- ва 2-моддалари билан чекланиб қолмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлат томонидан мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ олинган ҳар қандай ахборот ушбу Аҳдлашувчи Давлатнинг миллий қонунчилигига мувофиқ олинган ахборот каби махфий деб ҳисобланиши лозим ҳамда фақат мазкур модданинг 1-бандида белгиланган солиқларни баҳолаш ёки йиғиш, мажбурий ундириш ёхуд судда кўриб чиқиш ёки ушбу солиқларга нисбатан шикоятларни кўриб чиқиш ёхуд бундай фаолиятларни назорат қилиш билан шуғулланувчи шахслар ёки органларгагина (жумладан, суд ва маъмурий органлар) тақдим қилиниши мумкин. Бундай шахслар ёки органлар ахборотдан фақат ушбу мақсадларда фойдаланишлари мумкин. Улар ахборотни очиқ суд мажлисида ёки суд қарорларини қабул қилишда ошкор қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 1- ва 2-бандлари қоидалари Аҳдлашувчи Давлатга қуйидаги мажбуриятларни юклайдиган тарзда талқин қилинмаслиги лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу ёки ўзга Аҳдлашувчи Давлат қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига зид бўлган маъмурий чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ушбу ёки ўзга Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ ёки одатдаги маъмурий амалиёти давомида олиниши мумкин бўлмаган ахборотни тақдим қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ҳар қандай савдо, тадбиркорлик, тижорат, саноат ёки касбий сирни ёхуд савдо жараёнини ошкор этадиган ахборотни ёки ошкор этилиши давлат сиёсатига зид бўлган ахборотни тақдим қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар бир Аҳдлашувчи Давлат томонидан ушбу моддага мувофиқ ахборот сўралган бўлса, ўзга Аҳдлашувчи Давлат бундай ахборот ўз солиқ мақсадлари учун зарур бўлмаса ҳам, сўралган ахборотни тўплаш бўйича чоралар кўради. Юқорида белгиланган мажбуриятга нисбатан ушбу модданинг 3-бандида белгиланган чекловлар қўлланилади, бироқ мазкур чекловлар Аҳдлашувчи Давлатга фақатгина ички манфаатлар мавжуд эмаслиги сабабли ушбу ахборот тақдим этишни рад қилишга рухсат берадиган тарзда талқин қилинмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур модданинг 3-банди қоидалари ахборот фақатгина банк, бошқа молиявий муассаса, унинг номинал эгаси, агент ёки ишончли бошқарувчи сифатидаги шахс ихтиёрида эканлиги ёхуд бундай маълумот мулк ҳуқуқи берилган шахсга тааллуқли бўлганлиги сабабли уни тақдим қилишни рад этиш учун Аҳдлашувчи Давлатга рухсат берадиган тарзда талқин қилинмаслиги лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимнинг 27-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«27-модда
Солиқларни ундиришда ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлар ўзларига тегишли солиқ мажбуриятларини ундиришда бир-бирларига ўзаро ёрдам кўрсатадилар. Бундай ёрдам мазкур Битимнинг 1- ва 2-моддаларининг қоидалари билан чекланмайди. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур моддани қўллаш тартибини ўзаро келишиш йўли билан белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур моддада қўлланилган «солиқ мажбурияти» атамаси ушбу Битимга ёки Аҳдлашувчи Давлатлар иштирокчи ҳисобланган бошқа халқаро шартномаларга зид бўлмаган тарзда Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳар бири, уларнинг маъмурий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундириладиган ҳар қандай кўриниш ва тавсифдаги солиқлар сифатида тўланиши лозим бўлган маблағни, шунингдек, бундай солиқларга тегишли фоизлар, маъмурий жарималар ҳамда ундириш бўйича ёки ундиришни таъминлаш юзасидан харажатларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Башарти Аҳдлашувчи Давлатлардан бири олдидаги солиқ мажбурияти ушбу Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ ундирилиши зарур бўлиб, ушбу Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига кўра айни шу пайтда уни ундиришга тўсқинлик қила олмайдиган шахс томонидан тўланиши лозим бўлса, бу ҳолда бундай солиқ мажбурияти ушбу Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органлари сўровномасига биноан иккинчи Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органлари томонидан ундирув учун қабул қилинади. Бундай солиқ мажбурияти ушбу ўзга Аҳдлашувчи Давлат томонидан унинг қонун ҳужжатлари қоидаларига мувофиқ айни ўзининг олдидаги солиқ мажбурияти сингари ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бири олдидаги солиқ мажбурияти ушбу Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ ундиришни таъминлаш чораларини қўллашни тақозо қиладиган мажбурият бўлса, бундай мажбурият ушбу Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи сўровномаси асосида ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи томонидан таъминлаш чораларини қўллаш мақсадида қабул қилиниши лозим. Ушбу ўзга Аҳдлашувчи Давлат, башарти бундай чораларни қўллаш пайтида солиқ мажбуриятини дастлабки кўрсатилган Аҳдлашувчи Давлатда ундиришнинг имкони бўлмаса ёки ундиришга тўсқинлик қилиш ҳуқуқига эга шахс томонидан тўланиши лозим бўлса ҳам, бундай солиқ мажбуриятига нисбатан ўз қонун ҳужжатлари қоидаларига мувофиқ айни ўзининг олдидаги солиқ мажбурияти сингари таъминлаш чораларини қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур модданинг 3- ва 4-бандлари қоидаларидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг қонунчилигига мувофиқ солиқ мажбуриятига нисбатан шундай мажбуриятнинг хусусиятига кўра қўлланиши мумкин бўлган вақт чекловлари ва устуворлик тартиби ушбу Аҳдлашувчи Давлат томонидан мазкур модданинг 3- ва 4-бандларида назарда тутилган мақсадлар учун қабул қилинаётган солиқ мажбуриятига нисбатан қўлланилмайди. Бундан ташқари, Аҳдлашувчи Давлатлардан бири томонидан мазкур модданинг 3- ва 4-бандларида назарда тутилган мақсадлар учун қабул қилинаётган солиқ мажбуриятига нисбатан ушбу Аҳдлашувчи Давлатда ўзга Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигида назарда тутилган устуворлик тартиби қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг олдида солиқ мажбуриятининг мавжудлиги, унинг ҳақиқийлиги ёки миқдорини аниқлаш бўйича тартиботлар ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг суд ёхуд маъмурий органларига кўриб чиқиш учун киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Башарти Аҳдлашувчи Давлатлардан бири мазкур модданинг 3- ёки 4-бандларига мувофиқ сўров юборганидан сўнг ўзга Аҳдлашувчи Давлат тегишли солиқ мажбурияти суммасини ундириб, биринчи Аҳдлашувчи Давлатга ўтказгунига қадар ҳар қандай пайтда бундай солиқ мажбурияти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўров мазкур модданинг 3-бандига мувофиқ юборилганда — Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг қонунчилигига мувофиқ ундирилиши зарур бўлиб, ушбу Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига кўра айни шу пайтда уни ундиришга тўсқинлик қила олмайдиган шахс томонидан тўланиши лозим бўлган ушбу Аҳдлашувчи Давлат олдидаги солиқ мажбурияти деб ҳисобланмай қолса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) сўров мазкур модданинг 4-бандига мувофиқ юборилганда — дастлабки кўрсатилган Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ ундирувни таъминлаш чораларини кўриш мумкин бўлган ушбу Аҳдлашувчи Давлат олдидаги солиқ мажбурияти деб ҳисобланмай қолса, -
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бу ҳолда дастлабки кўрсатилган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органлари бу ҳақда ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органларини зудлик билан хабардор қиладилар ва биринчи Аҳдлашувчи Давлат ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг ихтиёрига кўра ўз сўровномасини тўхтатиб туради ёки чақиртириб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур модданинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлатга қуйидаги мажбуриятларни юклаш сифатида талқин қилинмаслиги лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу ёки ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилиги ёхуд маъмурий амалиётига зид бўлган маъмурий чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) жамоат тартибига таҳдид қилувчи чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ўзга Аҳдлашувчи Давлат ҳар бир муайян ҳолатда ўз қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига мувофиқ унинг ихтиёрида бўлган ундиришга ёки ундирувни таъминлашга доир барча оқилона чораларни кўрмаган бўлса ҳам ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) кўмаклашаётган Аҳдлашувчи Давлат зиммасига тушаётган маъмурий сарф-харажатлар ундирув натижасида иккинчи Аҳдлашувчи Давлат эга бўлиши мумкин бўлган устунликларга яққол номутаносиб бўлса ҳам ёрдам кўрсатиш.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим қуйидаги таҳрирдаги 27-1 модда билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«27-1 модда
Имтиёзларнинг чекланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидалари Аҳдлашувчи Давлат учун солиқ тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш бўйича ички қонунчилигини қўллашга тўсқинлик сифатида талқин қилинмаслиги лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим куйидаги таҳрирдаги 28-1 модда билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«28-1 модда
Ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга Аҳдлашувчи Давлатлар ўзаро келишувга асосан ўзгартиш ва қўшимчалар киритишлари мумкин бўлиб, улар ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган баённомалар билан расмийлаштирилади ва мазкур Битимнинг 29-моддасига мувофиқ кучга киради.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Баённома унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларининг бажарилгани тўғрисида дипломатик каналлар орқали сўнгги ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Баённома қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Баённома кучга кирадиган йилдан кейинги календарь йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейин тўланадиган ёки ҳисобланган даромад манбаларидан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа солиқларга нисбатан — ушбу Баённома кучга кирадиган йилдан кейинги календарь йилнинг биринчи январидан ёки шу санадан кейин бошланадиган солиқ солинадиган даврлар учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни тасдиқлаб, лозим даражада ваколатга эга бўлган қуйида имзо чекувчилар Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган мазкур Баённомани имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Остона шаҳрида 2017 йил 23 мартда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, қозоқ ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Мазкур Баённома қоидаларини талқин этишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, рус тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)