01.11.2018 йилдаги 895-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 29.09.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент вилоятининг «Оҳангарон» ва Майдонтол» маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятидаги экологик вазиятни яхшилаш, аҳоли ҳаёти даражаси ва сифатини ошириш, чиқиндиларнинг атроф муҳитга ва аҳоли соғлиғига салбий таъсирини пасайтириш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида замонавий инновацион ечимлар ва технологияларни жорий этиш, шунингдек, янги иш ўринлари яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан «Sejin G&E Co., Ltd» компанияси (Корея Республикаси) ўртасида «Тошкент вилоятининг «Оҳангарон» ва Майдонтол» маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) амалга ошириш тўғрисида 2018 йил 14 сентябрда тузилган Инвестиция шартномаси тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Инвестиция шартномасига мувофиқ «Sejin G&E Co., Ltd» компанияси (Корея Республикаси):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳудудида хорижий капитал 100 фоиз бўлган масъулияти чекланган жамият шаклида хорижий корхона (кейинги ўринларда хорижий корхона деб аталади) ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 — 2020 йиллар мобайнида 55,0 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятининг «Оҳангарон» (Оҳангарон тумани) ва «Майдонтол» (Паркент тумани) маиший чиқиндилар полигонида ҳосил бўладиган чиқинди газидан (метандан) умумий ишлаб чиқариш қуввати камида 16 МВт (ҳар бирининг қуввати 1 560 кВт бўлган 10 та қурилма ва ҳар бирининг қуввати 500 кВт бўлган 2 та қурилма) бўлган электр энергияси ишлаб чиқарадиган 12 та янги замонавий генераторлар ва ёрдамчи ускуналар ўрнатиш бўйича мажбуриятлар олганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хорижий корхонага Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармони 1-бандининг биринчи хатбошида назарда тутилган солиқ имтиёзлари татбиқ этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республикада ишлаб чиқарилмайдиган, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар 2021 йил 1 январгача божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хорижий корхонага 2020 йил 1 январгача инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларини белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш ва молиялаштириш шартларида амалга оширишга, истисно тариқасида, рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекэнерго» АЖ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» ДИ билан биргаликда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини узатиш учун электр тармоқларига уланиш юзасидан техник топшириқлар ишлаб чиқилиши ва хорижий корхонага берилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаси доирасида ишлаб чиқариладиган электр энергияси уланишнинг мақбул шохобчалари орқали электр тармоқларига уланишини, шунингдек, инвестиция шартномасига мувофиқ электр энергиясини харид қилиш юзасидан хорижий корхона билан тегишли битим тузилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзбекэнерго» АЖ билан биргаликда илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда энергиянинг муқобил манбаларидан ягона электроэнергетика тизимига етказиб бериладиган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини жорий этиш чора-тадбирларини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хорижий корхонанинг буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хорижий корхонанинг буюртманомалари бўйича хорижий лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар давлат божи ундирилмасдан белгиланган тартибда берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хорижий корхонанинг буюртманомалари бўйича хорижий лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган юқори малакали хорижий мутахассисларни республикага жалб этишга рухсатномалар белгиланган тартибда берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
895-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2018 й., 09/18/895/2147-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)