Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 31 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2731-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сон «Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015 йил 2 ноябрдаги 25-мҳ, 21-сон «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2731, 2015 йил 23 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 47-сон, 600-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 28 сентябрь,
43-сон
Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д. НАБИЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 28 сентябрь,
13-мҳ-сон
Келишилган:
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2018 йил 28 сентябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2018 й., 10/18/2731-1/2144-сон)