31.10.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3082
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 31.10.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3082
Кучга кириш санаси
02.02.2019
Ҳужжат 16.08.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дорихона шароитида «ангро» маҳсулотини қадоқлаш, ўраш, маркировка ва реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 31 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3082]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 сентябрдаги ПҚ-3948-сон «Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва уларнинг айланишини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Дорихона шароитида «ангро» маҳсулотини қадоқлаш, ўраш, маркировка ва реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир А. ШАДМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 30 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-сон

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 30 октябрдаги 51-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дорихона шароитида «ангро» маҳсулотини қадоқлаш, ўраш, маркировка ва реализация қилиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 сентябрдаги ПҚ-3948-сон «Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва уларнинг айланишини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, дорихона шароитида «ангро» маҳсулотини қадоқлаш, ўраш, маркировка ва реализация қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом талаблари гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ангро» маҳсулоти — йирик қадоқда ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган, шунингдек, кейинчалик тайёр дори воситаларини ишлаб чиқариш (тайёрлаш) учун ишлатиладиган дори воситаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қадоқлаш — дори воситаларини тегишли идишларга солиш, жойлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дорихона шароитида «ангро» маҳсулотини қадоқлаш, ўраш, маркировка ва реализация қилиш дори воситаларини тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «ангро» маҳсулотини республикага олиб киришга ва қадоқлашга асос бўлиб, ишлаб чиқарувчи томонидан тегишли дори воситаси истеъмол қадоқларида Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юқори тартибга солувчи талаблар қўйилган мамлакатлар ва ташкилотлар томонидан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олиши ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Дорихоналар томонидан дори воситаларини сақлаш, қадоқлаш, ўраш ва маркировка қилиш СанҚваМ 0337-16-сон «Дорихоналарни жойлаштириш, жиҳозлаш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари ва нормалари» билан ўрнатилган талабларга жавоб берадиган хоналарда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Дорихона шароитида «ангро» маҳсулотини унинг хусусиятларига мувофиқ махсус ускуналардан фойдаланган ҳолда қадоқлаш, ўраш ва маркировка қилиш амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Дорихона шароитида қадоқланган, ўралган ва маркировка қилинган «ангро» маҳсулотини чакана реализация қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рецептлар бўйича ёки рецептсиз амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 2 августдаги 29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3550, 13.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 10/24/3550/0618-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Дорихона шароитида қадоқланган, ўралган ва маркировка қилинган «ангро» маҳсулотини улгуржи реализация қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Дорихоналарда қадоқланган, ўралган ва маркировка қилинган «ангро» маҳсулоти тегишли дори воситасининг тиббиётда қўлланилиши бўйича йўриқнома билан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. «ангро» маҳсулотини дорихона шароитида қадоқлаш, ўраш, маркировка ва реализация қилишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «ангро» маҳсулотларини сақлаш, қадоқлаш, ўраш ва маркировка қилиш СанҚваМ 0337-16-сон «Дорихоналарни жойлаштириш, жиҳозлаш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари ва нормалари» талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Дорихонага келиб тушган «ангро» маҳсулоти белгиланган тартибда кирим қилинади. Варақлари рақамланган, ип ўтказиб тикилган ҳамда ташкилот раҳбарининг имзо ва муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган журналларда ёки электрон шаклда 1-иловада келтирилган жадвал шаклига мувофиқ ҳисоби олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Дорихоналарда «ангро» маҳсулотини қадоқлаш, ўраш ва маркировка қилиш фармацевтик маълумотга эга бўлган қадоқловчи томонидан амалга оширилади. Қадоқловчи санитария қоидалари ва нормалари талабларига амал қилиши, шунингдек, бир марталик тиббий қўлқоплар билан барча жараёнларни амалга ошириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Дорихоналарда «ангро» маҳсулотини қадоқлаш, ўраш ва маркировка қилиш жараёнида қуйидагиларга риоя қилиниши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қадоқлаш воситаларини санитария қоидалари ва нормалари талабларига мувофиқ ювиш ва қуритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситаларини идишларга қадоқлаш жараёнини махсус қадоқлаш ускуналарида амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қадоқлашдан олдин қадоқлаш ускунасининг асосий ишчи қисмларини норматив ҳужжатларда белгиланган тартибда ювиш ва тозалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ангро» маҳсулотини қадоқлашда амалдаги стандарт талабларига жавоб берадиган қадоқлаш материалларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ангро» маҳсулотини қадоқлаш ускунасида керакли миқдорда идишларга (флакон, банка, шиша идиш, пластмасса идиш, картон ва қоғоз қути) қадоқлаш ва маркировка қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Дорихона шароитида «ангро» маҳсулоти қадоқлангандан сўнг маркировкасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситаларининг хавфсизлиги умумий техник регламентида кўрсатилган шартли белгилар ва ёзувлардан ташқари қуйидаги ёзувлар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «ангро» маҳсулотини ишлаб чиқарган ташкилот номи, давлати, серия рақами («ангро» маҳсулотини ишлаб чиқарган ташкилотнинг серия рақами билан қадоқланган дори воситасининг серия рақами каср белгиси (/) орқали кўрсатилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қадоқланган санаси, яроқлилик муддати ва нархи. Бунда «ангро» маҳсулотининг ишлаб чиқарилган санасидан келиб чиққан ҳолда дорихона томонидан қадоқланган дори воситасининг ўрамида бир йилдан ортиқ бўлмаган яроқлилик муддати кўрсатилади. Дорихона томонидан белгиланадиган яроқлилик муддати «ангро» маҳсулотининг яроқлилик муддатидан ўтиб кетмаган ҳолда белгиланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Дорихона шароитида «ангро» маҳсулотини қадоқлаш, ўраш ва маркировка қилишнинг барча жараёнлари 2-иловада келтирилган жадвал шаклига мувофиқ қоғоз ёки электрон кўринишда расмийлаштириладиган қадоқлаш ишлари журналига ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Журналнинг варақлари рақамланган, ип ўтказиб тикилган ҳамда ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳр (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Дорихоналарда қадоқланган, ўралган ва маркировка қилинган «ангро» маҳсулотининг сифатини назорат қилиш Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2990, 2018 йил 3 апрель) мувофиқ қуйидаги кўрсаткичлар бўйича амалга оширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилиш назорати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёзма назорат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органолептик назорат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
физикавий назорат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрланган дори воситаларини тарқатишдан олдинги назорат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дорихоналардаги «ангро» маҳсулоти сифатини назорат қилиш фармацевт-аналитик томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қадоқланган, ўралган, маркировка қилинган «ангро» маҳсулотини реализация қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Дорихоналарда «ангро» маҳсулотини сақлаш, қадоқлаш, ўраш, маркировка ва реализация қилиш жараёнига жавобгар шахс этиб олий фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассис тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ушбу Тартиб қоидаларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 30 октябрь

Дорихона шароитида «ангро» маҳсулотини қадоқлаш, ўраш, маркировка ва реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ангро» маҳсулотини ҳисобини олиб бориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
журнали

«ангро» маҳсулоти номи, дозаси___________________________

Сана

Ой бошидаги қолдиқ

Кирим

Чиқим

ой охиридаги қолдиқ

кирим қилинган ҳужжат рақами ва сана

миқдори

серия, яроқлилик муддати, ишлаб чиқарувчи корхона номи

1

2

3

4

5

-

-

-

31

бир ойлик чиқим

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

-

-

-

36

37

38

Моддий жавобгар шахс Ф.И.О. ва имзо ____________________________

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дорихона шароитида «ангро» маҳсулотини қадоқлаш, ўраш, маркировка ва реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ангро» маҳсулотини қадоқлаш жараёнини қайд этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
журнали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Сана

«ангро» маҳсулоти

Чакана нархи (шу жумладан ёрдамчи воситалар қиймати)

Қадоқланган дори воситасининг серия рақами

Қадоқловчи Ф.И.О. ва имзоси

Жараёнга жавобгар шахснинг Ф.И.О. ва имзоси

Изоҳ

«ангро» маҳсулот номи, дозаси ва миқдори

ишлаб чиқарувчиси

серия рақами

қадоқланган миқдори

флаконлар миқдори

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2018 й., 10/18/3082/2141-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 16.08.2024 й., 10/24/3550/0618-сон; 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон; 10.08.2026 й., 10/26/3919/0830-сон)