30.10.2018 йилдаги ПҚ-3989-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 30.04.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплексини ривожлантириш ва уни босқичма-босқич амалга ошириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишнинг самарали механизмларини жорий қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон ҳамда «2018-2019 йилларда инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3874-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг «ATLAS International» (Германия) компаниялар гуруҳи билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизими» инвестициявий лойиҳаси (кейинги ўринларда — лойиҳа)ни амалга ошириш бўйича таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лойиҳа доирасида қуйидаги шартлар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — автоматлаштирилган тизим)ни жорий этиш 2018-2019 йилларда Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳудудида амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ATLAS International» компаниялар гуруҳи (кейинги ўринларда — Инвестор) томонидан «Ўзстандарт» агентлиги билан ҳамкорликда фото-видео фиксация қилиш тизимининг техника ва жиҳозларини белгиланган стандарт ва талабларга мувофиқлигини ўлчаш бўйича лаборатория очилиши назарда тутилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш ва молиялаштириш давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Инвестор томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан лойиҳа ҳужжатларини босқичма-босқич ишлаб чиқиш орқали амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги лойиҳани амалга ошириш бўйича ишчи орган ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестициявий харажатларни қайтариш учун лойиҳа буюртмачиси — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ҳисобланиб, жорий қилинаётган автоматлаштирилган тизим унинг балансига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, ўрнатилган автоматлаштирилган тизим ёрдамида аниқланган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима суммаси қуйидагича йўналтирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40 фоиз — йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига, шундан (100 фоиз деб ҳисобланганда) 50 фоизи миқдорида йўл инфратузилмасини ривожлантириш мақсадларида фойдаланилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25 фоиз — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоиз — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази ҳисобига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25 фоиз — шартномада белгиланган инвестициявий харажатларнинг ҳажми тўлиқ қоплангунига қадар Инвестор ҳисобига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, инвестициявий харажатлар тўлиқ қопланганидан сўнг, мазкур қарорда назарда тутилган жарима суммасининг Инвесторга тегишли улуши Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига лойиҳани амалга ошириш доирасида, истисно тариқасида, қуйидагиларга рухсат этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автоматлаштирилган тизимни жорий этишни техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини ишлаб чиқмасдан ва тасдиқламасдан амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор ёки у томонидан лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил қилинган корхона (кейинги ўринларда — Корхона) билан тендер ва танлов савдоларини ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор билан ҳамкорликда автоматлаштирилган тизимни жорий қилиш ишларини лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизими» инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар «Йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Лойиҳани амалга ошириш доирасида қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ олиб кириладиган жиҳозлар, бутловчи қисмлар, дастурий таъминот, ёрдамчи техника ва қурилиш материаллари — божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажарилган ишлар (хизматлар), шунингдек, маҳаллий етказиб берувчилар ва субижрочилар томонидан Инвесторга сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) қўшимча қиймат солиғидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор, унинг субижрочилари, хорижий молиявий институтлари ва компаниялари, шунингдек, уларнинг доимий муассасалари — Ўзбекистон Республикаси норезидентлари — юридик шахслар тўлаши лозим бўлган солиқларнинг барча турларидан (шу жумладан, тўлов манбасидан ундириладиган даромад солиғидан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари — жисмоний шахслар — лойиҳани амалга ошириш доирасида оладиган жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб кирилаётган товарлар, жиҳозлар, бутловчи қисмлар, дастурий таъминот ва бошқа мол-мулк, шунингдек, кўрсатиладиган хизматлар — лицензиялаштириш ва сертификатлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида ўлчов воситаларини Давлат реестрига киритишда олинадиган йиғим, давлат божлари ва тўловларидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 январга қадар Корхона фото-видео фиксация тизимини ўрнатиш, ишга тушириш, сервис хизматини кўрсатиш ва лаборатория текширувларини ўтказиш фаолияти билан боғлиқ барча турдаги солиқлардан озод этилсин.
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Инвестор зиммасига ушбу биноларни таъмирлаш ва туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича масъулият юклатилган ҳолда Корхонага хизмат кўрсатиш маркази ҳамда фото-видео фиксация тизимининг қурилмалари ва техникаларини ўлчаш бўйича лаборатория фаолиятини ташкил этиш учун танлов ўтказмасдан, бепул асосда бино ва иншоотлар тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фонди ҳисобидан жорий этилаётган автоматлаштирилган тизим объектларини ўз вақтида қуриш ва ташқи телекоммуникация тармоқларига улаш ишларини молиялаштиришни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси лойиҳани амалга ошириш юзасидан қуйидагиларни таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари ва йўл ҳаракатини назорат қилишнинг бошқа техник воситаларини ўз вақтида ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларида меъёрий ҳужжатлар талабларига мос равишда, узоқ вақт давомида хизмат кўрсатувчи чидамли йўл ҳаракати чизиқларини чизиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ қурилиш ва монтаж ишларини лозим даражада амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ташқи тармоқлардан автоматлаштирилган тизимнинг объектларигача электр узатиш линиялари ва телекоммуникация тармоқларини тортиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий, консультатив ва ахборот-таҳлилий кўмак кўрсатиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзбекэнерго» АЖ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан автоматлаштирилган тизимнинг объектларини ташқи электр тармоқларига ўз вақтида улашни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг буюртмалари асосида лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визаларини консуллик ва бошқа бож тўловлари ундирилмаган ҳолда расмийлаштирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги белгиланган тартибда Инвестор ёки Корхонанинг мурожаатларига асосан Ўзбекистон Республикасига юқори тажрибага эга хорижий мутахассисларни (бундай мутахассислар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бўлмаган ҳолларда) жалб қилишга рухсатнома берилиши (узайтирилиши), шунингдек, мазкур чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилиши (узайтирилиши)ни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Инвестор билан биргаликда икки ой муддатда автоматлаштирилган тизимни жорий этиш бўйича техник вазифани белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорга мувофиқ Ички ишлар вазирлигининг махсус ҳисоб рақамида ҳар ойлик маблағлар тўпланишини ва инвестициявий харажатларни қайтариш бўйича тўловлар биринчи навбатда амалга оширилишини таъминласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор ёки Корхона буюртмаларига асосан лойиҳани жорий этишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга давлат божлари ундирилмаган ҳолда кўп марталик визаларни белгиланган тартибда расмийлаштириш, бериш ва узайтириш, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин;
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник ва фойдаланиш талабларига мувофиқ автоматлаштирилган тизим маълумотларини қайта ишлаш марказларини ташкил этиш бўйича зарур ташкилий чора-тадбирларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифларни киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 30 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3989-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПҚ-3989-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизими» инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл харитаси»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш
шакли ва механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича замонавий воситаларини жорий қилиш лойиҳаси

(умумий қиймат — 300 млн. евро, шу жумладан, тўғридан-тўғри инвестициялар — 300 млн. евро, хорижий ҳамкор — «ATLAS International» (Германия)

1. Меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва имзолаш

1.

Ишчи гуруҳининг фаолиятини ташкил этиш, Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш юзасидан лойиҳа Регламентини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

«Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини жорий этиш бўйича доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ

2018 йил

ноябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов), ИИВ (Р. Эргашев)

2.

Инвестициявий лойиҳани амалга ошириш юзасидан ҳамкорлик тўғрисида Меморандум ҳамда махфийликни сақлаш бўйича Келишувни ишлаб чиқиш ва имзолаш.

Меморандум ва Келишувни имзолаш

2018 йил

ноябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов), Инвестор

2. Лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва келишиш

3.

Муҳандислик-тадқиқот ишларини олиб бориш, бирламчи маълумотларни жамлаш, ҳисоботларни тузиш.

Муҳандислик-тадқиқот ишлари якуни бўйича ҳисобот тайёрлаш

2018 йил

декабрь

ИИВ (Р. Эргашев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов), вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзбекэнерго» АЖ (Р. Райимов), Инвестор

4.

Асосий ва алоҳида техник вазифаларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Техник вазифаларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш

2018 йил

ноябрь-декабрь

ИИВ (Р. Эргашев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов), Инвестор

5.

Техник вазифаларни давлат экспертизасидан ўтказиш.

Эксперт хулосасини олиш

2019 йил

январь

ИИВ (Р. Эргашев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов)

6.

Асосий ва алоҳида техник вазифаларни келишиш ва тасдиқлаш.

Техник вазифаларни тасдиқлаш

2019 йил

февраль

ИИВ (Р. Эргашев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов), Инвестор

3. Шартномаларни расмийлаштириш, аппарат-дастурий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш

7.

Лойиҳани амалга ошириш бўйича шартнома (контракт)ни тайёрлаш, келишиш ва рўйхатдан ўтказиш.

Шартнома (контракт)ни имзолаш

2019 йил

февраль

ИИВ (Р. Эргашев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов), «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров), Инвестор

8.

Инвестор корхонасини ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш.

Инвестор корхонасини рўйхатдан ўтказиш

2018 йил

декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов), Инвестор

9.

Инвестор корхонасига сервис-маркази ва лаборатория учун бино ва иншоотларни ажратиш ва уларнинг фаолият кўрсатишига кўмаклашиш.

Тошкент шаҳар ҳокими қарорини қабул қилиш

2018 йил

декабрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давлат рақобат қўмитаси (Н. Шарипов)

10.

Қурилиш ҳамда ташқи телекоммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш

2018-2019 йй.

ИИВ (Р. Эргашев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов), Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари

11.

Қурилиш ҳамда электр тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш

2018-2019 йй.

«Ўзбекэнерго» АЖ (Р. Райимов), ИИВ (Р. Эргашев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов), Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари

12.

Қурилиш-монтаж ишлари учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш

2018-2019 йй.

Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари

13.

Махсус ишлар (фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизими) учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш

2018-2019 йй.

ИИВ (Р. Эргашев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов), Инвестор

14.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш.

Эксперт хулосасини олиш

2018-2019 йй.

Қурилиш вазирлиги (Ш. Хашимов)

15.

Ускуналарни олиб кириш учун тегишли рухсат этувчи ҳужжатларни олиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш

2019 йил

апрель

ИИВ (Р. Эргашев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов),
Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов),

«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)

16.

Фото-видео фиксация тизими техникаси ва ускуналарини ўлчаш бўйича лабораторияни аккредитациядан ўтказиш.

Рухсат берувчи ҳужжатларни олиш

2019 йил

сентябрь

«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров), Инвестор

17.

Шартномага мувофиқ аппарат-дастурий комплексни етказиб бериш.

Комплекс чора-тадбирлар

Шартномага мувофиқ

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов), ИИВ (Р. Эргашев), Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов), Инвестор

4. Қурилиш-монтаж ва махсус ишлар, фойдаланишга топшириш

18.

Вилоятларда инфратузилма майдончаларини ташкил этиш (омборлар, сервер хоналари, тузатиш-таъмирлаш ва фойдаланиш участкалари).

Комплекс чора-тадбирлар

Шартномага мувофиқ

ИИВ (Р. Эргашев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов), Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари

19.

Қурилиш-монтаж ишларини бажариш, шу жумладан:

Умумий қурилиш ишлари, шу жумладан, ер, ковлаш, йўл ишлари, магистрал тармоқларни ётқизиш.

Қурилиш ишларини бажариш

2019 йил

март — август

Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, «Ўзавтойўл» (А. Абдувалиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов)

Умумий фойдаланишдаги ташқи телекоммуникация тармоқларини тайёрлаш (тармоқли-кабель иншоотлари).

Тармоқли-кабель линияларини ётқизиш

2019 йил

март — сентябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов), Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари

Телекоммуникация тармоқларини ускунани локал улаш учун тайёрлаш.

Телекоммуникация тармоқларини тортиб келиш

2019 йил

январь — октябрь

Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов)

Энергия таъминоти тармоқларини тортиш бўйича тадбирлар.

Энергия таъминоти тармоқларига уланиш

2019 йил

январь — октябрь

«Ўзбекэнерго» АЖ (Р. Райимов), Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари

20.

Чорраҳаларда қурилиш-монтаж ишларини бажариш.

Қурилиш-монтаж ишлари

2019 йил

март — сентябрь

Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, ИИВ (Р. Эргашев)

21.

Йўлнинг чизиқ қисмида қурилиш-монтаж ишларини бажариш.

Қурилиш-монтаж ишлари

2019 йил

март — сентябрь

Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, «Ўзавтойўл» (А. Абдувалиев), ИИВ (Р. Эргашев)

22.

Ускуна, иншоотларни (маълумотларни қайта ишлаш маркази, коммутация қурилмаларини) жойлаштириш учун биноларни тайёрлаш.

Қурилиш-монтаж ишлари

2019 йил

январь — июнь

ИИВ (Р. Эргашев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов)

23.

Қурилмаларни ўрнатиш (инвестициявий лойиҳа доирасидаги махсус ишлар).

Қурилмаларни ўрнатиш

Шартномага мувофиқ

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов),
ИИВ
(Р. Эргашев), Инвестор

24.

Фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизимини ўрнатиш ва ишга туширишни бошлаш.

Ўрнатиш ва ишга туширишни бошлаш

Шартномага мувофиқ

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов),
ИИВ
(Р. Эргашев), Инвестор

25.

Фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизимини синов тариқасида ишга тушириш.

Синов тариқасида
ишга тушириш

2019 йил

октябрь-ноябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов),
ИИВ
(Р. Эргашев), Инвестор

26.

Инвестицияларни қайтариш чораларини кўриш ва уни амалга ошириш.

Махсус ҳисобда маблағларни тўплаш
ва тушумларни тақсимлаш

Шартномага мувофиқ

ИИВ (Р. Эргашев),
Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

27.

Фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизимини ишга тушириш.

Тизимни ишга тушириш

2019 йил

декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов), ИИВ (Р. Эргашев) Инвестор

28.

Автоматлаштирилган тизимнинг бошланғич босқичда ишлаш натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш.

Ҳисобот тайёрлаш

2019 йил

январь — март

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов), ИИВ (Р. Эргашев)

29.

Инвестор билан ҳамкорликда фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масаласини кўриб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома тайёрлаш

2019 йил

май

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов), ИИВ (Р. Эргашев)

30.

Лойиҳани ишга тушириш натижалари асосида автоматлаштирилган тизимни янада ривожлантириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш

2019 йил

июнь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Б. Олматов), ИИВ (Р. Эргашев)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2018 й., 07/18/3989/2140-сон; 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон; 04.04.2022 й., 07/22/190/0268-сон, 23.12.2022 й., 07/22/448/1115; 06.05.2025 й., 07/25/155/0412-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)