05.09.2018 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва ерларни ўзлаштириш вазирлиги ўртасида Англашув меморандуми
Кучга кириш санаси
05.09.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва ерларни ўзлаштириш вазирлиги ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Миср Араб Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва ерларни ўзлаштириш вазирлиги, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгусида икки мамлакат ўртасида мавжуд бўлган дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш истагини билдириб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иқтисодий, илмий ва техникавий алоқаларни ўзаро манфаатдорлик ва тенглик асосида ривожлантиришни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологиялар ва тажрибалар алмашинувини ривожлантириш учун қишлоқ хўжалигида ҳамкорликдаги ҳаракатларни олиб бориш зарурлигини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида англашувга эришдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатларининг қонунларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги соҳасида иқтисодий, илмий, тадқиқот ва техникавий ҳамкорликни амалга оширишга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар қишлоқ хўжалигининг қуйидаги соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун саъй-ҳаракатларни амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачиликни, шу жумладан, насл кўпайтириш, озиқлантириш физиологиясини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялаш ва автоматлаштириш, жумладан, янги технологиялар ва асбоб-ускуналарни лойиҳалаштириш ва синовдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий техника воситалари ва тадқиқот натижаларини кўллаш орқали қар икки мамлакатда чорвачилик ресурсларининг унумдорлиги ва репродуктив самарадорлигини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасида ҳамкорлик қуйидаги йўналишлар орқали амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олимлар ва мутахассислар билан алмашинув, дала экинларини етиштириш, кенгайтириш, уруғчилик ва турли хил синовларни ўтказиш масалалари бўйича учрашувларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирини ташкил этмайдиган тажриба, илмий-тадқиқот ва техникавий маълумотлар, шунингдек, янги технологиялар ва жиҳозлар намуналари билан алмашинув;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма иқтисодий, илмий-тадқиқот на техникавий тадбирларни ташкил қилиш (конференциялар, симпозиумлар, семинарлар, ярмаркалар, кўргазмалар ва ҳоказо);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эпидемик касалликларга қарши чорва молларини ҳимоя қилиш учун вирусли ва бактериологик ветеринария вакциналарини, зардобга қарши, шунингдек, бактериал диагностика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва кенг татбиқ қилиш соҳасида икки мамлакат илмий-тадқиқот институтлари ва ташкилотлари ўртасида қўшма тадқиқотлар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасида келишилган ҳамкорликнинг бошқа шакллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандумни самарали амалга ошириш мақсадида Томонлар раҳбарлар ва мутахассислар даражасида ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш, қўшма лойиҳалар/дастурларни мувофиқлаштириш ва ўзаро манфаат уйғотадиган масалалар бўйича маслаҳатлашиш учун мунтазам равишда учрашувлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳамкорлик қуйидаги молиявий шартларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Томон тегишли қўшма лойиҳанинг ишчи дастурига биноан белгиланган ишларнинг ўзига тегишли қисмини тўлиқ молиялаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўшма илмий лойиҳалар учун олимлар ва мутахассислар алмашинуви беғаразлик асосида амалга оширилади, хусусан, халқаро саёҳат ва соғлиқ суғуртаси харажатлари юборувчи Томон тарафидан қопланади, тураржой, озиқ-овқат ва ички транспорт харажатлари эса қабул қилувчи Томон тарафидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандум қоидаларини талқин қилиш ва қўллаш юзасидан вужудга келадиган келишмовчиликлар Томонлар ўртасида музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро ёзма розилиги асосида мазкур Меморандум қоидаларига унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида баённомалар орқали ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасида алмашиладиган барча маълумотлар қатъий равишда махфий ҳисобланади ва бошқа Томоннинг олдиндан ёзма розилигисиз учинчи томонга ошкор этилиши мумкин эмас. Шунингдек, улардан мазкур Меморандумда назарда тутилмаган мақсадларда ҳам фойдаланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандум беш йил муддатга тузилади ва имзоланган санадан бошлаб кучга киради. Мазкур Меморандум Томонлардан бирининг дастлабки муддат тугашидан камида 6 (олти) ой аввал ёки ҳар қандай кейинги (беш йиллик) муддат тугашидан аввал мазкур Меморандумнинг амал қилишини тугатиш ҳақидаги ўз нияти тўғрисида ёзма хабарномаси олинмагунига қадар Томонларнинг ёзма розилиги билан худди шундай муддатларга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида, 2018 йил 5 сентябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир. Мазкур Меморандум қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)