Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Қарори
«Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 26 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1411-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. Кучкаров
Тошкент ш.,
2018 йил 22 октябрь,
135-сон
Иқтисодиёт вазири Б. Ходжаев
Тошкент ш.,
2018 йил 22 октябрь,
32-сон
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б. Мусаев
Тошкент ш.,
2018 йил 22 октябрь,
2018-67-сон
Марказий банк раиси М. Нурмуратов
Тошкент ш.,
2018 йил 22 октябрь,
257-В-3-сон
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. Бегалов
Тошкент ш.,
2018 йил 22 октябрь,
4-кк-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви, Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 22 октябрдаги 135, 32, 2018-67, 257-В-3 ва 4-ққ-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат статистика қўмитасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 98, 41, 2004-57, 257-В, 8-сон «Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1411, 2004 йил 17 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 419-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат статистика қўмитасининг 2013 йил 2 июлдаги 65, 35, 2013-33, 13/2, 4мб-сон «Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1411-1, 2013 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 417-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 31 декабрдаги 92, 84, 2014-39, 257-В-2, 6-мб-сон «Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1411-2, 2015 йил 12 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 2-сон, 22-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 10/18/1411-3/2119-сон)