Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2954-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 26 октябрдаги 13-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2954, 2017 йил 7 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 49-сон, 1221-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. НАБИЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 октябрь,
12-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 9 октябрдаги 12-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Рўйхат (3 та нусхада) спорт федерацияси (уюшмаси) раҳбари томонидан имзоланган тақдимномага илова қилган ҳолда ҳар йили 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига (бундан буён матнда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги деб юритилади) тақдим этилади.».
2. 11, 12, 14-бандлардаги «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси» деган сўзлар «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 13-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг» ва «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига» деган сўзлар тегишинча «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг» ва «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 15-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига» деган сўзлар «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги тақдимномани 30 кун ичида кўриб чиқади.».
6. 17-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.
Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Р. НИЯЗОВ
2018 йил 9 октябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2954-1/2104-сон)