Ҳужжат кучини йўқотган 07.08.2019 30.03.1996 йилдаги 126-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 07.08.2019
Ҳужжат 22.12.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сонли «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузурида Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказини бошқаришнинг ташкилий тузилмаси ва унинг аппарати тузилмаси 1, 2, 2а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тизими ходимларининг чекланган сони ҳудудий бўлинма (бўлим)лар билан биргаликда 180 кишидан иборат этиб, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматли қоғозлар ва фонд биржалари бўйича давлат комиссияси ходимларининг илгари белгиланган сонига қўшимча ажратиладиган 113 кишини ҳам қўшган ҳолда, тасдиқлансин. Марказ аппарати ходимларининг сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 45 киши бўлишига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказга Бош директорнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган икки нафар ўринбосари бўлишига рухсат этилсин.
(2-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 мартдаги 133-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, ҳудудий бўлинмалар (бўлимлар) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказига ва давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий органларига бўйсунадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ҳудудий бўлимларининг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тегишли ҳудудий бошқармасининг раҳбари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Марказнинг бош директори билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари жорий этилсин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 февралдаги 68-сон қарори таҳририда — ЎР ҚТ., 1997 й., 2-сон, 4-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази марказий аппаратининг ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ҳудудий бўлими тўғрисидаги намунавий низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказий аппаратини ва унинг ҳудудий бўлимларини маблағ билан таъминлаш учун республика бюджетида зарур маблағларни белгиланган тартибда назарда тутсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссиясининг ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника ресурсларини, анжомларини, асбоб-ускуналарини ва транспорт воситаларини Марказга берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий аппаратда Молия вазирлигининг Қимматли қоғозлар бошқармаси негизида 18 кишидан иборат Давлат қимматли қоғозлар эмиссияси бошқармасини ташкил этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссиясининг ҳудудий бўлинмалари илгари эгаллаб келган хизмат бинолари ва алоқа линиялари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг ҳудудий бўлинмалари (бўлимлари) ихтиёрида қолдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг марказий аппарати Тошкент шаҳар, «Правда Востока» кўчаси, 10-уйдаги Республика биржа маркази биносига жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатишини тартибга солиш ва уни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 7 сентябрдаги 351-сон қарорининг 1—3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 30 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
30 мартдаги 126-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
30 мартдаги 126-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази марказий аппаратининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош директор — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош директор ўринбосари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош директор ўринбосари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Методология ва қонунчиликни амалга ошириш бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар операцияларини ва қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозори хорижий иштирокчиларининг фаолиятини тартибга солиш бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат реестри, ҳисобга олиш ва ҳисоботни ташкил этиш бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий бўлинмалар (бўлимлар) фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлар бошқармаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
30 мартдаги 126-сон қарорига
2а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази марказий аппаратининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
30 мартдаги 126-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) давлат бошқарув органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва маҳаллий бошқарув органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг фуқаролари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказ юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банкларда ҳисоб-китоб ва валюта счётларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва бошқариш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилиши ва бозор қатнашчиларининг, қимматли қоғозлар бозори тузилмаси ва ривожланиши бўйича маълумотлар банкининг ягона реестрларини юритиш, ҳисобга олиш ва ҳисоботни ташкил этиш, қимматли қоғозлар муомаласини, қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг касб фаолиятини бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қимматли қоғозлар ва қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари фаолияти тўғрисидаги қонунчиликнинг бажарилишини назорат қилиш ва таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозларнинг миллий ва халқаро бозорларида ўзбекистонлик ва хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозлари чиқарилиши ва самарали муомалада бўлиши учун зарур ҳуқуқий шарт-шароитларни таъминловчи норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар — инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорининг аҳволи ва унинг қатнашчилари тўғрисида инвесторларни ва жамоатчиликни кенг хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорининг самарали инфраструктурасини ташкил этишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, маҳаллий бошқарув органларининг, профессионал ва нопрофессионал қатнашчиларнинг, уларнинг бирлашмалари (уюшмалари)нинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар ва уларнинг эмитентлари тўғрисидаги ахборотнинг тўлиқ очилиши ва унинг тушунарли бўлиши устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш ва тартибга солиш ҳамда унинг қатнашчилари фаолияти масалаларига оид норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторларнинг корхонани (акционерлик жамиятини) бошқаришда қатнашишдаги, дивидендлар олишдаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбекистонлик эмитентлар қимматли қоғозларининг чет элда ва хорижий эмитентлар қимматли қоғозларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши шартлари ва тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар ва уларнинг ҳосилалари эмиссиясини (чиқарилишини), эмитентлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар эмиссиясини амалга оширувчи хорижий эмитентлар қимматли қоғозлари эмиссияси проспектларини рўйхатдан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция институтлари сифатида қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятга лицензия беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат органлари билан биргаликда қимматли қоғозлар бозорининг самарали инфраструктурасини ташкил этишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, қимматли қоғозлар билан касб фаолиятини амалга оширишга ягона талабларни, қимматли қоғозлар билан битишувларни амалга ошириш қоидаларини, қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш ҳисоби ва ҳисоботи стандартларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказилишининг тўғрилигини назорат қилади ҳамда қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари фаолияти устидан, хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозлари Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорига муомалага қўйилиши қоидалари ҳамда квоталарига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади ва ушбу қоидалар ва қоидаларни бузувчиларга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чора-тадбирларни қўллайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларига нисбатан малака талабларини белгилайди, уларни аттестациядан ўтказади, гувоҳномалар, қимматли қоғозлар эгалари реестри ва ҳисобга олиш регистри юритилишига талабномаларни беради, уларга риоя этилишини назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлаш, қимматли қоғозларнинг чиқарилиши, бозорга қўйилиши, муомалада бўлиши ва сақланишини бирхиллаштириш, қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказишнинг ҳисоби ва ҳисоботи, қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари фаолиятини назорат қилиш учун қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари бирлашмалари (уюшмалари) фаолиятини мувофиқлаштиради ва йўналтиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Марказий депозитарий хизматлари учун тарифлар миқдорини тасдиқлайди;
(6-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 декабрдаги 528-сон қарори билан киритилган — ЎР ҚТ., 1998 й.,12-сон, 47-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқаришларнинг, шунингдек инвестиция институтлари сифатида фаолиятга лицензия олган юридик ва жисмоний шахсларнинг ягона давлат реестрларини юритади ҳамда уларни рўйхатларини эълон қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турлари бўйича рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозларнинг миқдори ҳақидаги йиллик оммавий ҳисоботларни тузади, инвесторлар ва жамоатчиликнинг кенг хабардор қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимини ташкил этиш, қимматли қоғозлар билан ишлашни автоматлаштириш ва компьютерлаштириш чора-тадбирларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозларга оид қонунлар ва норматив ҳужжатлар ижросини назорат этиш, қимматли қоғозлар ички ва ташқи бозорларида қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказишни бирхиллаштириш, улар қатнашчилари фаолиятини назорат қилиш бўйича биргаликдаги фаолиятни мувофиқлаштириш соҳасида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиб бориш халқаро ва хорижий органлари билан ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Марказнинг вазифалари ва ваколатларидан келиб чиқувчи бошқа функцияларни бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Марказ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча эмитентлар ва қимматли қоғозлар бозорининг қатнашчилари томонидан ахборот бериш ва эълон қилиш қоидаларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз қимматли қоғозларини оммавий сотиш учун қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатишини профессионал таъминловчи исталган шахс орқали тақдим этувчи эмитентдан, шунингдек фонд биржаларидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тузилиши ва эълон қилиниши мажбурий бўлган қоидалар, уставлар, иш тартиблари, йўриқномалар, намунавий ҳужжатлар нусхалари тақдим этилишини талаб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмитентларнинг ва қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг бухгалтерия ҳужжатларини қимматли қоғозлар ва улар билан операциялар ўтказиш ҳақидаги эълон қилинган ахборотнинг тўғрилигини текшириш юзасидан, шунингдек қонунлар ва норматив ҳужжатлар бузилганлиги ёки бузилиши эҳтимоли тўғрисидаги маълумотлар тушиши юзасидан текшириш:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторларнинг, шунингдек қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг қимматли қоғозлар чиқариш, уларнинг муомалада бўлиши, улар билан операциялар ўтказишга оид уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига доир шикоятларини кўриб чиқиш, қимматли қоғозлар бўйича қонунчиликнинг бузилиш ҳолларини текшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмитентларнинг рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларини текшириш ва уларга Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва норматив ҳужжатларига мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини талаб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозори фаолияти ва уни ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро даражада ифодалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали хорижий ва ватанимиз мутахассисларини маслаҳатчилар ва экспертлар сифатида контракт асосида ишга таклиф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фонд биржалари биржа кенгашлари, бошқа биржаларнинг фонд бўлимлари мажлисларида қатнашиш, биржа фаолиятини назорат қилишни амалга ошириш учун давлат назоратчиларини тайинлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари бўлган профессионал уюшмаларнинг фаолиятини ва уларнинг аъзолари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида қимматли қоғозларга оид қонунлар ва норматив ҳужжатларни бузувчиларга нисбатан қуйидаги санкцияларни қўллаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда қонунчиликка мувофиқ тегишли қарор қабул қилингунга қадар депозитарийдаги, ваколат берувчилардаги ва компанияларни бошқарувчилардаги қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг счётлари бўйича операцияларни, қонунчилик бузилган ҳолда тузилган қимматли қоғозлар муомаласи билан боғлиқ олди-сотди, ваколатли бошқарувга бериш, сақлашга оид битишувлар ва бошқа битишувларнинг амалда бўлишини бир йўла тўхтатган ҳолда қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларини кўриб чиқишлари ва бажаришлари учун мажбурий бўлган ёзма кўрсатмаларни киритиш;
(7-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 февралдаги 68-сон қарори таҳририда — ЎР ҚТ., 1997 й., 2-сон, 4-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фонд биржалари (ёки бошқа биржаларнинг фонд бўлимлари)дан аъзоларидан бири ёки бир нечтаси қимматли қоғозларга оид Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини ва Марказ талабларини бузган ҳолларда уларни фаолият кўрсатишдан чиқаришни ёки четлатишни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар эмиссияси проспектини белгиланган тартибда тасдиқламасдан ўтказилаётган қимматли қоғозларни очиқ сотишга таклиф қилишга оид рекламани тўхтатишни эмитентлардан талаб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акционерларнинг инвестицияларини ҳимоя қилиш мақсадида инвестиция институтлари ва қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг риоя қилишлари мажбурий бўлган иқтисодий нормативларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмитентлар, инвестиция институтлари ва қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан қимматли қоғозлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бузилган ҳолларда қимматли қоғозлар бозори ҳақидаги қонунчиликка мувофиқ иқтисодий санкциялар қўллаш;
(7-банднинг ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 февралдаги 68-сон қарори билан киритилган — ЎР ҚТ., 1997 й., 2-сон, 4-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмитентлар томонидан амалдаги қонунчилик бузилган ҳолларда уларнинг эмиссиясини ва қимматли қоғозлари муомаласини тўхтатиш ёки чеклаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари томонидан қимматли қоғозлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бир неча марта ёки қўпол равишда бузилган ҳолларда инвестиция институтлари ва қимматли қоғозлар бозори қатнашчиси сифатида қимматли қоғозлар билан фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензияни тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонунчилик бузилишларининг аниқланган фактлари бўйича материалларини амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларга қимматли қоғозларга оид профессионал фаолият юритиш ҳуқуқини берувчи малака аттестациялари бериш, шунингдек улар томонидан амалдаги қонунчилик бузилган ҳолларда уларнинг аттестацияларини тўхтатиб қўйиш ёки уларни бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржалар ва қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш ишлари қоидалари бузилган ҳолларда фонд биржасида операцияларни бир мунча вақт тўхтатиб қўйиш ҳамда операциялар бўйича клиринг ва ҳисоб-китобларни муайян даврга тўхтатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ қарорлар қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акционерлик жамиятларини таъсис этилмаган деб тан олинишига тааллуқли Марказ томонидан аниқланган маълумотларни қонунчилик билан белгиланган тартибда ваколатли давлат органларига бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартиб бузилган ва ҳужжатлар қонунчилик талабларига мувофиқ келмаган ҳолларда қимматли қоғозларни рўйхатга олишни рад этиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Марказ фаолияти унинг бош директори, Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши, марказий аппарат ва Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлимлари томонидан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказнинг бош директори лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ҳисобланади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади. Бош директор ўринбосарлари ва Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши аъзолари Бош директорнинг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича ҳудудий бўлимлар ўз фаолиятида Марказга ва давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий органларига бўйсунадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий бўлимларнинг раҳбарлари Марказнинг бош директори билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тегишли ҳудудий бошқармасининг бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Марказнинг бош директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради, Марказнинг ва унинг жойлардаги органларининг фаолиятини ташкил этади, Марказ ходимларининг вазифаларини тақсимлайди ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди, Марказ ходимларини ишга қабул қилади ва уларни ишдан бўшатади ҳамда бошқа ваколатларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида буйруқлар, йўриқномалар ва қарорлар чиқаради, кўрсатмалар беради ва уларнинг бажарилишини текширади, Марказнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг тасдиқланган тузилмасига, ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ўзгартиришлар киритиш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритишга ҳақлидир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унга қонунчилик билан берилган ҳамда мазкур Низомдан келиб чиқувчи бошқа функцияларни бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган етти кишидан иборат бўлган Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши ўзининг мунтазам ўтказиб туриладиган мажлисларида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг нотўғри хатти-ҳаракатлари устидан берилган апелляцияларни кўриб чиқади ва улар юзасидан қарор чиқаради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг муҳим буйруқлар, қоидалар, йўриқномалар ва норматив тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва тартибга солишга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий масалаларини кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгашининг қарорлари унинг мажлисида камида 5 аъзо қатнашган тақдирда Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ва Кенгаш қарорлари сифатида расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.