14.03.1992 йилдаги 130-сон
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.03.1992 йилдаги 130-сон
Кучга кириш санаси
14.03.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
а) олий ва ўрта юридик ўқув юртлари, юридик факультетлар, дорилфунунларнинг бўлинмалари ўқув режалари ва дастурларини қайта ишлаб чиқсинлар, бунда, хусусан, ҳозирги замон шароитида ҳуқуқшунос мутахассисларни шакллантиришда асос бўлувчи фанлар рўйхатини қайта кўриб чиқсинлар ва мана шу асосда уларнинг умуминсоний ва ахлоқий-этик тайёргарликларини тубдан қайта қуришни таъминласинлар. Талабаларнинг фалсафа, социология, сиёсатшунослик, руҳиятшуносликнинг муҳим муаммоларини, чет тилларни, давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихини, сиёсий ҳуқуқшуносликни ва ҳозирги замон ҳуқуқ тизимларини, давлат, маъмурий, фуқаролик ҳуқуқларини, халқаро ҳуқуқ ва унинг асосий соҳаларини, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини, бозор муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни, менеджмент ва маркетингни, ҳуқуқий ахборот ва кибернетикани, ҳуқуқнинг ҳуқуқшунос мутахассислар тайёрлашнинг ҳозирги замон жаҳон даражасини белгиловчи ва замонавий ҳуқуқий тафаккурни шакллантиришнинг асосида турувчи молия, солиқ, экология ва бошқа жадал ривожланаётган соҳаларини ўрганишларига эътибор кучайтирилсин;