Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 13.03.1992 йилдаги 128-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ЎҚУВ ЮРТЛАРИНИНГ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТАРКИБИГА, ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИГА ВА ЎҚУВ-ЁРДАМЧИ ХОДИМЛАРИГА ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ ҲАҚИДА» 1992 ЙИЛ 5 ФЕВРАЛДАГИ ФАРМОНИНИ БАЖАРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Барча типдаги мактабларнинг ўқитувчиларига, болалар уйлари тарбиячиларига қўшимча имтиёзлар бериш, юқори синфлар ўқитувчиларининг иш ҳақини ошириш тўғрисида» 1990 йил 13 ноябрдаги Фармони республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари таркибига, илмий ходимларига ва ўқув-ёрдамчи ходимларига, уларнинг идоравий бўйсунишидан қатъи назар, қисман татбиқ этилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари таркибига, илмий ходимларига ва ўқув-ёрдамчи ходимларига улар яшаётган давлат ва идораларга қарашли уйлар ва квартираларни текинга шахсий мулк қилиб берсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 апрелдаги 178-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 8-сон, 40-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари таркибига, илмий ходимлари ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун биринчи навбатда ер участкалари ажратишни ва якка тартибда уй-жой қурилиши учун бинокорлик материаллари сотиб олишни белгиласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг қайд қилинган тоифаларидан бўлган, камида 10 йиллик илмий-педагогик иш стажига эга бўлган пенсионерларга ушбу бандда назарда тутилган имтиёзларни жорий этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, олий ва ўрта махсус ўқув юртларига бўйсуниши бўйича бошқарув органларида рўйхатга олинган, уставга мувофиқ олий ва ўрта махсус ўқув юртлари тўғрисидаги амалдаги низомлар уларга жорий этилган ҳолда тегишли мақомга эга бўлган ўқув юртлари тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг қайд қилиб ўтилган тоифалари ходимлари моддий ва маиший шароитларини яхшилаш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатларни республика ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ходимларнинг қайд қилиб ўтилган тоифаларига уйлар ёки квартираларни шахсий мулк қилиб текинга бериш тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида қарор қабул қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 13 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
128-сон