Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши раёсатининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОРХОНАЛАРИ, МУАССАСАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ НОМЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирликлар, идоралар, жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг номларини тартибга солиш зарурлиги тўғрисидаги кўплаб мурожаатларини қараб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, манфаатдор вазирликлар ва идораларга Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги Қарори билан тасдиқланган амалдаги Низомга мувофиқ ўз қарамоғларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг номларини янги шароитларга мос келмайдиган эскирган тушунчаларни номлардан истисно этувчи қарорлар қабул қилиш йўли билан тартибга солиш таклиф қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси вазифасини бажарувчи Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 14 февраль,
1030-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 3-сон, 91-модда)