22.10.2018 йилдаги 846-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 23.10.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилоятида томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-амалий салоҳиятни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилоятида томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш учун қўшимча қулай шароитлар яратиш ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида томорқа ер участкаларини уйма-уй юриб ўрганиш натижаларига кўра, мева-сабзавот ва боғдорчилик-деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг инновацион шакллари ва технологияларини ўзлаштириш, хусусан, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш, пакана ва ярим пакана мевали дарахтларнинг юқори ҳосил берадиган навларини экиш, йилига 2-3 маротаба ҳосил олиш имкониятини берувчи агротехнологиялардан фойдаланиш, шунингдек, парранда, балиқ, қуён, асалари ва майда шохли молларни интенсив усулда кўпайтириш орқали томорқа ер эгаларининг даромадини ошириш учун мавжуд улкан салоҳиятдан етарлича фойдаланилмаётгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2018-2019 йилларда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги томорқа ер эгаларига имтиёзли кредитлар бериш учун Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан мақсадли маблағлар ажратишнинг прогноз кўрсаткичлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти ҳокимлиги ва тегишли ҳудудлардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда имтиёзли кредитларни маҳаллалар кесимида бериш учун манзилли дастурларнинг шакллантирилишини ва тасдиқланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ тижорат банклари орқали кейинчалик имтиёзли кредитлар бериш учун маблағлар ажратилишини таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фарғона вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда манзилли дастурларни маҳаллалар кесимида тасдиқлаган ҳолда, икки ой муддатда мазкур қарорнинг 3-бандида назарда тутилган имтиёзли кредитлар бериш амалиётини Фарғона вилоятининг барча туманларида жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтининг Фарғона вилояти Қува туманида 395 гектар ер майдонида жойлашган Фарғона илмий-амалий станцияси мулкини мавжуд экинзорлар билан бирга (кейинги ўринларда объект деб аталади) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ушбу банднинг биринчи хатбошида қайд этилган объектни бир ой муддатда белгиланган тартибда топшириш ва қабул қилишни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мевали экинлар ва узумнинг дуплет коллекциялари ҳамда оналик боғларини сақлаб қолиш ва кенгайтиришни таъминлаган ҳолда, берилаётган мулк негизида Томорқа ер участкаларини ривожлантириш илмий-амалий марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 — 2020 йилларда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан Марказ устав жамғармасини тўлдириш учун 8 млрд. сўм йўналтириш ҳамда ушбу маблағлардан инновацион технологияларни жорий этиш, замонавий иссиқхоналар ташкил қилиш, интенсив боғларни кўпайтириш ва тегишли инфратузилмани реконструкция қилиш учун мақсадли фойдаланиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигини истиқболли ривожлантириш мақсадида мамлакатимиз ва жаҳон илм-фани ҳамда амалиётининг энг яхши ютуқларидан тўлиқ фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда кўчатчилик, уруғчилик ва наслчиликни кўпайтириш, томчилатиб суғоришни жорий қилиш, муқобил энергиядан фойдаланиш, томорқа ерларида балиқ боқиш учун ҳовузлар ташкил этиш соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ташкил этиш ва кенгайтиришга, улар томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кейинчалик сотиш, жумладан экспорт қилишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томорқа ер эгаларини сифатли уруғлар ва кўчатлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер, деҳқон хўжаликлари ишчилари, томорқа ер эгалари ва қишлоқ хўжалиги соҳасининг бошқа мутахассисларини, зарур бўлганда, қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни таклиф этган ҳолда қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш курсларини белгиланган тартибда ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги мутахассисликлари бўйича ўқиётган талабалар учун малака ошириш ва амалиёт ўташни ташкил этишга, шунингдек, қишлоқ жойларда қишлоқ туризми ва дам олиш турларини ривожлантиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш корхоналарини ҳосилдорлиги яхшиланган ва мослаштирилган лимон, пакана ва ярим пакана мевали дарахт кўчатларини етиштириш бўйича «in vitro» лабораториясини ташкил этиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларига консалтинг хизматларини кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг таъсис ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқласин ва давлат рўйхатидан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказни малакали мутахассислар билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар» уюшмаси, «Картошка етиштирувчилар» уюшмаси, «Ўзпаррандасаноат» уюшмаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмасига илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун Марказ ҳудудида намунали иссиқхоналар, лабораториялар, ҳовузлар ва бошқа ишлаб чиқариш майдончаларини ташкил этиш тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида Марказга қишлоқ хўжалиги соҳасидаги юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистонга таклиф этиш ва уларга виза бериш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси в.б. А.А. Хаитов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 22 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
846-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 846-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018-2019 йилларда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги томорқа ер эгаларига кредит бериш учун Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан маблағ ажратишнинг прогноз параметрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(млн.сум)

Олтиариқ туманидаги маҳаллалар сони

Жами

Шундан:

Жумладан йўналишлар бўйича:

енгил конструкциялардан фойдаланган ҳолда иссиқхоналар қуриш учун

ток, яримпакана (пакана) мевали дарахтлар экиш учун

парранда, қуён, асалари, балиқ, майда чорва молларини ва бошқа ҳайвонларни боқиш учун

2018 й.

2019 й.

2018 й.

2019 й.

2018 й.

2019 й.

2018 й.

2019 й.

22

2 375,6

950,2

1 425,4

360,0

540,0

105,8

158,8

484,4

726,6

21

1 825,3

730,1

1 095,2

442,0

663,0

54,3

81,5

233,8

350,7

19

1 441,4

576,6

864,8

380,0

570,0

14,6

21,8

182,0

273,0

10

1 860,6

744,2

1 116,4

434,0

651,0

94,6

142,0

215,6

323,4

72

7 502,9

3 001,2

4 501,7

1 616,0

2 424,0

269,4

404,0

1 115,8

1 673,7

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ушбу прогноз параметрларга Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Фарғона вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда ўзгартиришлар киритиши мумкин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 09/18/846/2082-сон; 19.05.2020 й., 09/20/289/0601-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)