27.11.2001 йилдаги 462-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 27.11.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ИНФРАТУЗИЛМАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ, ШУНИНГДЕК СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ОҚОЛТИН ТУМАНИДАГИ ТАРКИБИ ЎЗГАРТИРИЛГАН ХЎЖАЛИКЛАРНИ ҚЎЛЛАБ- ҚУВВАТЛАШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, «Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Осиё тараққиёт банки Директорлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига «Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш учун беш йилдан иборат имтиёзли даврни қўшган ҳолда 25 йил муддатга 36 млн АҚШ доллари миқдорида қарз беришни маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Осиё тараққиёт банкининг 16,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини Сирдарё вилояти Оқолтин тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига ҳамда 5,3 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини машина-трактор хизматларини маблағ билан таъминлаш учун Сирдарё вилояти Оқолтин тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ҳузуридаги муқобил машина-трактор паркига субқарз битимларига мувофиқ қайта кредитлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хўжаликлар ичидаги ирригация ва дренаж инфратузилмасини яхшилаш» компоненти бўйича қарзни ва қўшилган фоизларни тўлаш лойиҳада қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари маблағлари ҳисобига, «Машина-трактор хизматлари кўрсатиш» компоненти бўйича — Сирдарё вилояти Оқолтин тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ҳузуридаги муқобил машина-трактор парки маблағлари ҳисобига, қолган компонентлар бўйича эса — давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш даврида қарз бўйича фоизларни ва воситачилик ҳақини, шунингдек маблағ билан таъминлашни ташкил этиш харажатларини ҳамда қарз маблағларини тўлаш Осиё тараққиёт банки ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарзни тўлаш графиги 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳада қатнашувчи Оқолтин тумани хўжалик юритувчи субъектлари рўйхати 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Осиё тараққиёт банки билан тузилган қарз битимини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва субқарз олувчилар ўртасидаги субқарз битимларини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги қарз битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш агентлигига ҳамда Оқолтин тумани ҳокимига Лойиҳа маблағларидан Осиё тараққиёт банки тартиботларига биноан мақсадли фойдаланилиши юзасидан жавобгарлик, шунингдек қарз битимига ва Лойиҳани амалга ошириш графигига мувофиқ Лойиҳанинг самарали рўёбга чиқарилишини таъминлаш юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлар уни амалга ошириш даврида лойиҳа доирасида республикага импорт бўйича келтириладиган асбоб-ускуналар, товарлар (хизматлар) учун божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин (божхона расмийлаштирувчи учун йиғимлар бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги инвестиция дастурларини шакллантиришда, 2002 йилдан бошлаб, «Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати улушининг маблағ билан таъминланишини назарда тутсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Лойиҳанинг муфассал харажатлари йиғма сметасини ҳамда маблағларни бериш, улардан фойдаланиш тартибини ва уларни қайтариш механизмини тасдиқлаш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга, уларни давлат божлари тўлашдан озод қилган ҳолда, кўп марталик визалар берилишини ва муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларни келиш визалари билан белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 27 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
462-сон