Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ ТАРТИБГА СОЛИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сонли «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, ташқи иқтисодий фаолиятни тарифли ва нотариф тартибга солиш тизимини янада самарали ташкил этиш, экспорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1996 йил 1 апрелдан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар учун:
экспорт бож пошлиналари ставкалари 1-иловага мувофиқ;
импорт бож пошлиналари ставкалари 2-иловага мувофиқ жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ёки унинг кафолати билан тузилган ҳукуматлараро ва кредит битимлари бўйича етказиб берилаётган товарлардан;
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 7 октябрдаги 389-сон қарорига 1-иловада кўрсатиб ўтилган эркин савдо тартибини назарда тутувчи битимлар имзоланган давлатлардан келтирилаётган товарлардан;
республика Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига келтирилаётган товарлардан;
давлат эҳтиёжлари учун экспортга етказиб бериш ҳажми доирасидаги товарлардан (марказлаштирилган экспорт);
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига умумий суммаси 50 млн. АҚШ долларидан ортиқ миқдорда бевосита инвестициялар қўйган хорижий юридик шахслар томонидан олиб келинаётган товарлардан, башарти келтирилаётган товарлар уларнинг ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулот ҳисобланса;
Ўзбекистон Республикаси бож ҳудудига вақтинча олиб келинаётган ва ундан вақтинча олиб кетилаётган товарлардан, транзит товарлардан ва «бож омбори» тартибида ташилаётган товарлардан бож пошлиналари олинмайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бож ҳудудига белгиланган тартибда олиб келинаётган ва унинг бож ҳудудидан олиб кетилаётган:
хорижий шерикнинг хорижий инвестиция иштирокидаги корхона устав сармоясига мулк сифатида қўшган улушидан;
мурувват ва техник ёрдамдан;
кўргазмалар, реклама ва презентация экспонатларидан;
саноат йўли билан қайта ишлаш ва ундан тайёрланган маҳсулотни олиб кетиш (олиб келиш) учун олиб келинаётган (олиб кетилаётган) хом ашё, материаллар ва бутловчи материаллардан бож пошлиналари олинмайди. Қайта олиб кетиш (олиб келиш)да, кўрсатиб ўтилган хом ашё, материаллар ва бутловчи материалларни қайта ишлаш қийматидан бож пошлиналари олинади.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг 2 ва 4-бандларига мувофиқ икки ҳафта муддатда:
товарлар (ишлар, xизматлар)ни экспорт қилишдан корхоналар томонидан олинадиган фойда (даромад)ни ҳисоблаб чиқиш ва ундан солиқ ундириш тартибини;
экспорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш учун экспорт қилувчи корхоналар фойдаланган моддий ресурслар учун уларнинг маҳсулот етказиб берувчилар ҳамда қўшилган қиймат солиғи тўлаш бўйича давлат бюджети билан ҳисоб-китоби тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Давлат солиқ қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун мол-мулк, буюмларни пошлинасиз олиб келиш ва олиб чиқиб кетишнинг вақтинчалик рўйхати ва нормаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.
5. «Ўздавстандарт» маркази манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда экспорт маҳсулотларни стандартлаш ва сертификациялаш тизимини халқаро талабларга мувофиқлаштиришга оид чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарорининг 3 ва 13-бандлари ҳамда унга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 20 март,
114-сон
Экспорт бож пошлиналари
ставкалари
| Товар гуруҳи рақами |
Товарнинг қисқача номи |
Ташқи иқтисодий фаолият ТН коди | Пошлина ставкалари (контракт қийматига нисбатан фоизларда) |
| 03 | Балиқ | 03 | 10 |
| 04 | Пишлоқ | 0406 | 40 |
| | Табиий асал | 0409 | 50 |
| 05 | Молларнинг ичак-човоғи | 0504 | 20 |
| | Суяк ва мугуз | 0506 | 10 |
| 06 | Терилган гуллар ва ғунчалар | 0603 | 5 |
| 07 | Картошка | 0701 | 40 |
| 08 | Ёнғоқ | 080231, 080232 | 40 |
| | Лимонлар | 0805301 | 15 |
| 12 | Ерёнғоқ | 1202 | 10 |
| | Чигит (экиш учун ва бошқалар) | 120720100, 120720900 | 40 |
| | Кунжут уруғи | 120740 | 5 |
| | Беда уруғи | 120922 | 5 |
| | Парфюмерия, фармацевтика ва бошқа мақсадларда ишлатиладиган ўсимликлар, уларнинг алоҳида қисмлари | 1211 (121110 дан ташқари) | 30 |
| | Қизилмия илдизи | 121110 | 30 |
| 14 | Пахта линти | 140420000 | 30 |
| 15 | Мол ёғи | 1502 | 30 |
| Ўсимлик ёғи | 1507, 1512, 1516 | 30 | |
| | Маргарин | 1517 | 30 |
| 19 | Бошоқли ғалла экинларидан, ундан, крахмал ва сутдан тайёрланган маҳсулотлар; хамирдан тайёрланган қандолатчилик маҳсулотлари | 1901, 1902, 1903, 1904, 1905 | 40 |
| 22 | Сувлар, минерал ва шакар ҳамда бошқа ширин қилувчи моддалар қўшилган газли сувлар | 2202 | 5 |
| 23 | Ёғ олинадиган экинлар кунжараси, уни ва тахта кунжара ҳамда ўсимлик ёғи экстракциясининг бошқа қаттиқ чиқитлари (чигитни ҳам қўшиб) | 2304, 2306, 230990 | 40 |
| 24 | Тамаки хом ашёси ва чиқитлари | 2401 | 10 |
| 25 | Ош тузи | 250190 | 10 |
| | Тарошланмаган мармар | 251511000 | 10 |
| | Арраланган мармар | 251512000 | 5 |
| | Тарошланмаган гранит | 251611000 | 10 |
| | Арраланган гранит | 251612000 | 5 |
| | Мармар доналари, майдаси ва кукуни | 251741000 | 5 |
| | Гипс, ангидрит, алебастр | 2520 | 10 |
| | Оҳак | 2522 | 10 |
| 27 | Нефть мойлари қолдиқлари | 271390900 | 5 |
| | Битумлар ва битуминоз аралашмалари | 2714, 2715 | 15 |
| 28 | Сульфат кислота | 2807 | 10 |
| 30 | Момиқ пахта, дока, бинтлар ва шунга ўхшаш материаллар (тиббий) | 3005 | 30 |
| 31 | Минерал ёки кимёвий, азотли ёки фосфорли ўғитлар | 3102, 3103 | 5 |
| 32 | Локлар, бўёқлар, ва пигментлар | 3203—3210 | 15 |
| 33 | Сочга мўлжалланган воситалар | 3305 | 10 |
| 34 | Совун | 3401 | 30 |
| 36 | Гугурт | 360500000 | 40 |
| 38 | Инициаторлар, тезлатгичлар ва кимёвий реакцияларнинг катализаторлари | 3815 | 40 |
| 39 | Полиуретанлар | 390950000 | 30 |
| | Нефть смолалари | 3911 | 30 |
| | Карбоксиметилцеллюлоза ва унинг тузлари | 391231000 | 10 |
| | Целлюлоза ва унинг ҳосилалари | 3912 | 30 |
| | Полимер қувурлар, найчалар ва шланглар | 3917 | 30 |
| | Полимер плёнкалар | 391910510, 392010, 392020, 392030, 392042110, 392071, 392073500 | 30 |
| | Товарларни ташиш ёки жойлаштиришга мўлжалланган пластмасса буюмлар (полимер идиш) | 392310000, 392330900, 392390100 | 20 |
| | Пластмассадан тайёрланган қурилиш деталлари | 3925 | 20 |
| 41 | Чарм | 4104, 4106, 4108 4109 | 40 |
| | Ностандарт тери хом ашёси* | 4101—4103 | 40 |
| 43 | Табиий ва сунъий мўйна | 4301, 4302 | 20 |
| 44 | Ёғоч ва ёғочдан тайёрланган қурилиш буюмлари | 44 | 40 |
| 47 | Макулатура ва қоғоз чиқиндилари | 4707 | 30 |
| 48 | Қоғоз ва картон; қоғоз, картон ва ундан тайёрланган буюмлар | 4801, 4803, 4806, 4809, 4812, 4813, 4816, 4818, 4820 | 50 |
| 52 | Пахта толаси ва пахта чиқиндилари | 5201, 5202, 5203 | 5 |
| 56 | Пахта момиғи | 560121 | 10 |
| | Пахта чиқиндиси (пар ва ўлик пахта) | 560130 | 5 |
| 59 | Линолеум | 5904 | 10 |
| 70 | Бутил, бутилкалар, шиша банка ва бошқа шиша идишлар (бўш) | 7010 | 20 |
| 71 | Қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар, қимматбахо металлар | 7103, 7104, 7106, 71, 7107, 7108, 7109, 7110, 7111, 7112 | 20 |
| 74 | Мис | 7401, 7402, 7403 | 20 |
| | Мисдан тайёрланган буюмлар | 7405—7409 7413—7419 | 10 |
| Мис чиқиндилари ва парчалари | 7404 | 40 | |
| 75 | Никель | 7501, 7502 | 40 |
| | Никелдан тайёрланган буюмлар | 7504—7508 | 20 |
| | Никель чиқиндилари ва парчалари | 7503 | 40 |
| 76 | Алюминий | 7601 | 40 |
| | Алюминийдан тайёрланган буюмлар | 7603—7614, 7616 | 20 |
| | Алюминий чиқиндилари ва парчалари | 7602 | 40 |
| | Алюминийдан тайёрланган емакхона, ошхона буюмлари (куймайдиган идиш-товоқдан ташқари) | 7615 | 30 |
| 78 | Қўрғошин | 7801 | 40 |
| | Қўрғошиндан тайёрланган буюмлар | 7803—7806 | 20 |
| | Қўрғошин парчалари ва чиқиндилари | 7802 | 40 |
| 79 | Рух | 7901 | 10 |
| | Рухдан тайёрланган буюмлар | 7903—7907 | 5 |
| | Рух чиқиндилари ва парчалари | 7902 | 40 |
| 80 | Қалай | 8001 | 20 |
| | Қалайдан тайёрланган буюмлар | 800300000—800700000 | 15 |
| | Қалай парчалари ва чиқиндилар | 800200000 | 40 |
| 81 | Бошқа ноқимматбаҳо металлар (магний, кобальт, титан, цирконий, маргенц, бериллий, хром, германий, ванадий) | 8104, 8105, 8108, 8109, 8111, 8112 (811291100—811299900 дан ташқари) | 40 |
| | Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари | 810191900 810291900 810310900 810420000 810510900 810600100 810700100 810810900 810910900 811000190 811100190 811211000 811220390 811230100 811240190 811291390 811300100 |
40 |
| 85 | Изоляцияланган симлар | 8544 | 5 |
| 97 | Санъат асарлари, коллекцияланадиган буюмлар ва антиквариат** | 9701, 9702, 9703, 9704, 9705, 9706 | 100 |
Эслатма:
* «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмасининг тери хом ашёсининг ностандартлиги тўғрисидаги хулосаси мавжуд бўлганда;
** Маданият ишлари вазирлигининг рухсати мавжуд бўлганда олиб чиқиб кетилишига рухсат этилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Импорт бож пошлиналари
ставкалари
| Товар гуруҳи рақами |
Товарнинг қисқача номи |
Ташқи иқтисодий фаолият ТН коди | Пошлина ставкалари (контракт қийматига нисбатан фоизларда) |
| 20 | Сабзавот, мева, ёнғоқ ёки ўсимликларнинг бошқа бўлакларини қайта ишлаш маҳсулотлари: | ||
| Сирка ёки сирка кислотаси қўшмай тайёрланган ёки конверсаланган томатлар | 2002 | 20 | |
| | Мева шарбатлари | 200950—200980 | 20 |
| Мева шарбатлари (цитрус ва бошқалар) | 200911—200940 | 5 | |
| 21 | Бошқа ҳар хил озиқ-овқат маҳсулотлари: | ||
| Кетчуп ва бошқа томат соуслари | 210320000 | 20 | |
| 22 | Сувлар, минерал ва шакар ҳамда бошқа ширин қилувчи моддалар қўшилган газли сувлар | 2202 | 10 |
| Пиво-солодко | 220300 | 10 | |
| 23 | Ит ва мушуклар учун чакана савдо мақсадида қадоқланган озуқалар | 230910 | 20 |
| 34 | Автокосметика | 340530 340540 340590 |
10 |
| 39 | Кийим-бошларни безаш учун буюмлар ва унинг пластмассадан тайёрланган аксессуарлари | 392620 | 5 |
| 42 | Чарм ва чарм ўрнини босувчи материалдан тайёрланган буюмлар | 4202 | 10 |
| | Табиий ва сунъий чармдан тайёрланган кийим-бошлар ва уларга тегишли нарсалар | 4203 | 10 |
| 43 | Табиий ва сунъий мўйнадан тайёрланган кийим-бошлар | 430310, 4304 | 10 |
| 54 | Синтетик иплардан тўқилган газламалар | 5407, 5408 | 10 |
| 55 | Синтетик штапель толалардан тўқилган газламалар | 5513—5516 | 10 |
| 57 | Гиламлар ва ерга тўшаладиган бошқа тўқма буюмлар | 5701—5705 | 40 |
| 58 | Тукли ва бахмал ипдан тайёрланган газламалар | 5801 | 10 |
| 61 | Трикотаж кийим-бошлар (болалар кийим-бошларидан бошқа) ва уларга тегишли нарсалар | 6101—6110, 6112—6114, 6116, 6117 | 5 |
| 63 | Адёллар ва пледлар | 630120 | 10 |
| Кўрпа-тўшак қопламаси (сочиқ-дастурхон, пардоз-андоз ёки ошхона сочиқларидан ташқари) | 6302 (630240—630299000 дан ташқари) | 20 | |
| Илгари истеъмолда бўлган кийим-бошлар ва илгари истеъмолда бўлган буюмлар ва бошқалар | 6309 | 5 | |
| 69 | Керамик буюмлар: | ||
| Чинни ва фаянс идишлар | 6911 | 10 | |
| 70 | Биллур идишлар | 7013321 | 10 |
| 71 | Табиий ёки ишлов берилган марварид, қимматбаҳо ва арзонбаҳо тошлар, қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо металлар билан қопланган металлар ва улардан тайёрланган буюмлар, бижутерия; тангалар: | ||
| | Табиий ёки ишлов берилган марварид | 7101 | 5 |
| | Қимматбаҳо металлар, марваридлар, тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари | 7113, 7114, 7116 | 5 |
| | Қимматбаҳо металлар билан қопланган арзонбаҳо металлардан тайёрланган заргарлик буюмлари | 711320000 711420000 | 5 |
| | Бижутерия | 7117 | 5 |
| 85 | Телефон аппаратлари ва факсимиле алоқа воситалари (шу жумладан, термоқоғоз) | 851710, 851781900 | 5 |
| Товушни кучайтириш учун электр қурилмалар | 8518 | 5 | |
| | Электропроигриватель қурилмалари | 8519 | 5 |
| Магнитофонлар (овоз ёзиш аппаратураси) | 8520 | 10 | |
| Видеоёзув ва қайта ишлаш аппаратураси | 8521 | 10 | |
| Радиопрёмник аппаратураси Телевизион прёмниклар | 8528 | 10 | |
| 87 | Ерда юрадиган транспорт воситалари, ҳаракатдаги темир йўл транспорти ва трамвайлардан ташқари; уларнинг қисмлари ва ускуналари: | ||
| Камида 10 кишини ташишга мўлжалланган автомобиллар (тиббий мақсадлар учун махсус мўлжалланган автомобиллардан ташқари) | 8702 | 20 | |
| Енгил автомобиллар* двигателининг ҳажми: | 8703 | ||
| —1000 см3 гача бўлган, янгилари | 870321100 | 40, лекин камида 1,1 см3 га 1,1 ЭКЮ | |
| —1000 см3 дан 1500 см3 гача бўлган, янгилари | 870322 | 45, лекин камида 1 см3 га 1,4 ЭКЮ | |
| —1500 см3 дан 1800 см3 гача бўлган, янгилари | 870323 | 50, лекин камида 1 см3 га 1,6 ЭКЮ | |
| | —1800 см3 дан 3000 см3 гача бўлган, янгилари | 870323 | 60, лекин камида 1 см3 га 2,2 ЭКЮ |
| | —3000 см3 дан юқори бўлган, янгилари | 870324 | 60, леки½ камида 1 см3 га 3,0 ЭКЮ |
| | —илгари фойдаланилган автомобиллар ** | 100 | |
| | Юк автомобиллари | 8704 | 10 |
| | 8703 товар позициясида классификацияланган автомобиллар учун двигателли шассилар | 870600910 | 30 |
| | 8703 товар позициясида классификацияланган автомобиллар учун кузовлар | 870710 | 30 |
| | Мотоцикллар | 8711 | 10 |
| 90 | Дурбинлар | 9005 | 10 |
| | Фотокамералар | 9006 | 10 |
| Киноаппаратлар ва кинопроекторлар | 9007 | 10 | |
| Тасвирлар проектлари | 9008 | 10 | |
| Фотокўчириш машиналар | 9009 | 5 | |
| Фото ва кинолабораториялар учун ускуналар | 9010 | 5 | |
| 0,05 грамм ва ундан юқори сезгирли тарозилар | 9016 | 5 | |
| 94 | Мебель | 940130—940180000 | 10 |
| | Ёритиш жиҳозлари (қандиллар) | 940510 | 5 |
| 95 | Кўнгил очадиган ўйинлар учун буюмлар | 9504 | 20 |
| 96 | Термослар | 961700 | 20 |
Эслатма:
* кўрсатилган ставкалар дизель двигателли автомобиллар учун ҳам белгиланади;
** илгари фойдаланилган автомобиллар — ишлаб чиқарилган пайтдан бошлаб 3 йил ва ундан кўп бўлган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.