Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ ТАРТИБГА СОЛИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сонли «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, ташқи иқтисодий фаолиятни тарифли ва нотариф тартибга солиш тизимини янада самарали ташкил этиш, экспорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1996 йил 1 апрелдан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар учун:
экспорт бож пошлиналари ставкалари 1-иловага мувофиқ;
импорт бож пошлиналари ставкалари 2-иловага мувофиқ жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ёки унинг кафолати билан тузилган ҳукуматлараро ва кредит битимлари бўйича етказиб берилаётган товарлардан;
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 7 октябрдаги 389-сон қарорига 1-иловада кўрсатиб ўтилган эркин савдо тартибини назарда тутувчи битимлар имзоланган давлатлардан келтирилаётган товарлардан;
республика Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига келтирилаётган товарлардан;
давлат эҳтиёжлари учун экспортга етказиб бериш ҳажми доирасидаги товарлардан (марказлаштирилган экспорт);
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига умумий суммаси 50 млн. АҚШ долларидан ортиқ миқдорда бевосита инвестициялар қўйган хорижий юридик шахслар томонидан олиб келинаётган товарлардан, башарти келтирилаётган товарлар уларнинг ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулот ҳисобланса;
Ўзбекистон Республикаси бож ҳудудига вақтинча олиб келинаётган ва ундан вақтинча олиб кетилаётган товарлардан, транзит товарлардан ва «бож омбори» тартибида ташилаётган товарлардан бож пошлиналари олинмайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бож ҳудудига белгиланган тартибда олиб келинаётган ва унинг бож ҳудудидан олиб кетилаётган:
хорижий шерикнинг хорижий инвестиция иштирокидаги корхона устав сармоясига мулк сифатида қўшган улушидан;
мурувват ва техник ёрдамдан;
кўргазмалар, реклама ва презентация экспонатларидан;
саноат йўли билан қайта ишлаш ва ундан тайёрланган маҳсулотни олиб кетиш (олиб келиш) учун олиб келинаётган (олиб кетилаётган) хом ашё, материаллар ва бутловчи материаллардан бож пошлиналари олинмайди. Қайта олиб кетиш (олиб келиш)да, кўрсатиб ўтилган хом ашё, материаллар ва бутловчи материалларни қайта ишлаш қийматидан бож пошлиналари олинади.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг 2 ва 4-бандларига мувофиқ икки ҳафта муддатда:
товарлар (ишлар, xизматлар)ни экспорт қилишдан корхоналар томонидан олинадиган фойда (даромад)ни ҳисоблаб чиқиш ва ундан солиқ ундириш тартибини;
экспорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш учун экспорт қилувчи корхоналар фойдаланган моддий ресурслар учун уларнинг маҳсулот етказиб берувчилар ҳамда қўшилган қиймат солиғи тўлаш бўйича давлат бюджети билан ҳисоб-китоби тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Давлат солиқ қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун мол-мулк, буюмларни пошлинасиз олиб келиш ва олиб чиқиб кетишнинг вақтинчалик рўйхати ва нормаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.
5. «Ўздавстандарт» маркази манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда экспорт маҳсулотларни стандартлаш ва сертификациялаш тизимини халқаро талабларга мувофиқлаштиришга оид чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарорининг 3 ва 13-бандлари ҳамда унга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 20 март,
114-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 18 июндаги 219-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Импорт бож пошлиналари
ставкалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
| Товар гуруҳи рақами |
Товарнинг қисқача номи |
Ташқи иқтисодий фаолият ТН коди | Пошлина ставкалари (контракт қийматига нисбатан фоизларда) |
| | Товарлар импорт қилиш (ишлар ва хизматлар)нинг барча турларига, қуйидагилардан ташқари: | | |
| 06 | Гулдасталар ясаш ёки безаш мақсадлари учун яроқли бўлган янги узилган, қуритилган, бўялган, оқартирилган, шимдирилган ёки бошқача усул билан ишлов берилган терилган гуллар ва ғунчалар, шунингдек, барглар, новдалар ва ўсимликларнинг гулсиз ва ғунчаларсиз бошқа бўлаклари | 0603-0604 | 30 |
| 07 | Сабзавотлар ва баъзи бир бошқа илдизмевали ўсимликлар: | | |
| Янги ва совитилган томатлар | 070200 | 30 | |
| | Бошпиёз | 070310000 |
20 |
| | Саримсоқ | 070320000 |
20 |
| | бодринг | 0707 | 20 |
| | Қисқа муддатли сақлаш учун консерваланган сабзавотлар ва қуритилган сабзавотлар | 0711—0712 |
|
| 08 | Ейиладиган мевалар ва ёнғоқлар; цитрус ва полиз экинлари пўсти ва пўчоқлари | 0802 11, 0806,0807, 0814 00 000 |
5 |
| 09 | Соф сиғими 3 килограммдан ошмайдиган бевосита идишлардаги (ферментланмаган) кўк чой | 0902 10 000 |
10 |
| | Соф сиғими 3 килограммдан ошмайдиган бевосита идишлардаги ферментланган қора чой | 090230000 |
|
| 17 | Сақич | 170410 |
30 |
| 20 | Сабзавот, мева, ёнғоқ ёки ўсимликларнинг бошқа бўлакларини қайта ишлаш маҳсулотлари: | ||
| | Бодринглар ва майда бодринглар (корнишонлар) | 2001 10 000 |
30 |
| | Бошпиёз | 2001 20 000 |
30 |
| Сирка ёки сирка кислотаси қўшмай тайёрланган ёки конверсаланган томатлар | 2002 | 30 | |
| | Бошқа сабзавот ва ёнғоқлар | 2004—2008 |
30 |
| | Мева шарбатлари | 200950—200990 | 30 |
| Мева шарбатлари (цитрус ва бошқалар) | 200911—200940 | 20 | |
| 21 | Бошқа ҳар хил озиқ-овқат маҳсулотлари: | ||
| Кетчуп ва бошқа томат соуслари | 210320000 | 30 | |
| 22 | Минерал сувлар | 2202 | 30 |
| 23 | Ит ва мушуклар учун чакана савдо мақсадида қадоқланган озуқалар | 230910 | 30 |
| 24 | Сигаралар (жумладан, учи қирқилган сигаралар), сигариллалар (ингичка сигаралар) ва тамаки ёки унинг ўрнини босувчилардан тайёрланган сигаретлар | 2402 |
30 |
| 25 | Ош тузи | 250100910 |
10 |
| 27 | Дизель ёнилғиси | 271000590 |
30 |
| 33 | Атторлик моллари | 3303—3307 | 20 |
| 34 | Автокосметика | 340530 340540 340590 |
30 |
| 37 | Фото ва кинотоварлар | 3705 | 10 |
| 39 | Кийим-бошларни безаш учун буюмлар ва уларнинг пластмассадан тайёрланган аксессуарлари | 392620 | 30 |
| 42 | Чарм ва чарм ўрнини босувчи материалдан тайёрланган буюмлар | 4202 | 10 |
| | Табиий ва сунъий чармдан тайёрланган кийим-бошлар ва уларга тегишли нарсалар | 4203 | 10 |
| 43 | Табиий ва сунъий мўйнадан тайёрланган кийим-бошлар | 430310, 4304 | 10 |
| 46 | Тўқиш учун похол, альфа ва бошқа материаллардан тайёрланган буюмлар | 46 |
20 |
| 49 | Реклама материаллари, товар каталоглари ва шунга ўхшаш маҳсулотлар | 491110000 |
20 |
| 52 | Калава ип ва ип газлама | 52 |
30 |
| 53 | Бошқа ўсимлик тўқима толалари | 53 | 10 |
| 54 | Синтетик иплардан газлама | 5407—5408 | 30 |
| 55 | Синтетик штапель толалардан тўқилган газламалар | 5513—5516 | 10 |
| 56 | Момиқ, намат ва нотўқима материаллар | 56 |
5 |
| 57 | Гиламлар ва ерга тўшаладиган бошқа тўқма буюмлар | 5701—5705 | 40 |
| 58 | Тукли ва бахмал ипдан тайёрланган газламалар | 5801 | 10 |
| 59 | Линолеум | 5904 |
10 |
| 60 | Машинада ва қўлда тўқилган трикотаж полотнолар | 60 |
10 |
| 61 | Трикотаж кийим-бошлар (болалар кийим-бошларидан бошқа) ва уларга тегишли нарсалар* | 6101—6110, 6112—6114, 6116, 6117 | 10 |
| 62 | Тўқима кийим-бошлар (болалар кийим-бошларидан бошқа) ва уларга тегишли нарсалар | 61 | 10 |
| 63 | Бошқа тайёр тўқима буюмлар Сочиқ-дастурхон, пардоз-андоз, ошхона сочиқлари Илгари истеъмолда бўлган кийим-бошлар ва илгари истеъмолда бўлган бошқа буюмлар* |
630240—630299000 6309 |
20 30 |
| 65 | Бош кийимлар | 6501, 6502, 6503, 6504, 6505, 6506, |
10 |
| 66 | Соябонлар, ҳассалар | 6601, 6602 |
10 |
| 67 | Сунъий гуллар, барглар, мевалар ва уларнинг бўлаклари; улардан тайёрланган буюмлар | 6702 |
30 |
| 68 | Тош, гипс, цемент, асбест, слюда ва шуларга ўхшаш материаллардан тайёрланган буюмлар | 68 |
30 |
| 69 | Керамик буюмлар: | ||
| Чинни ва фаянс идишлар | 6911 | 10 | |
| 70 | Шиша ва ундан тайёрланган буюмлар: Бутил, бутилкалар, шиша банкалар ва бошқа шиша идишлар (бўш) |
7010 |
20 |
| | Биллур идишлар | 7013321 | 30 |
| 71 | Табиий ёки ишлов берилган марварид, қимматбаҳо ва арзонбаҳо тошлар, қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо металлар билан қопланган металлар ва улардан тайёрланган буюмлар, бижутерия; тангалар: | ||
| | Қимматбаҳо металлар, марваридлар, тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари | 7113, 7114, 7116 | 30 |
| | Қимматбаҳо металлар билан қопланган арзонбаҳо металлардан тайёрланган заргарлик буюмлари | 711320000 711420000 | 30 |
| | Бижутерия | 7117 | 30 |
| 74 | Мис ва ундан тайёрланган буюмлар | 74 | 5 |
| 75 | Никель ва ундан тайёрланган буюмлар | 75 | 5 |
| 76 | Алюминдан тайёрланган буюмлар | 7604—7616 | 5 |
| 78 | Қўрғошин ва ундан тайёрланган буюмлар | 78 | 5 |
| 79 | Рух ва ундан тайёрланган буюмлар | 79 | 5 |
| 81 | Бошқа арзонбаҳо металлар | 8101, 8102, 8110 00, 8113,00 | 5 |
| 82 | Арзонбаҳо металлардан тайёрланган асбоблар, пичоқ буюмлари, қошиқлар вилкалар | 8201,8202, 8203 | 5 |
| 83 | Бошқа жойларда номма-ном келтирилган арзонбаҳо металлардан тайёрланган бошқа буюмлар | 8301, 8302 8306, 8310 00 000 | 5 |
| 85 | Телефон аппаратлари ва факсимиле алоқа воситалари (шу жумладан, термоқоғоз) | 851710, 851781900 | 20 |
| Товушни кучайтириш учун электр қурилмалар | 8518 | 30 | |
| | Электропроигриватель қурилмалари | 8519 | 30 |
| Магнитофонлар (овоз ёзиш аппаратураси) | 8520 | 30 | |
| Видеоёзув ва қайта ишлаш аппаратураси | 8521 | 30 | |
| | Радиопрёмник аппаратураси | 8527 |
30 |
| Телевизион прёмниклар | 8528 | 30 | |
| 87 | Ерда юрадиган транспорт воситалари, ҳаракатдаги темир йўл транспорти ва трамвайлардан ташқари; уларнинг қисмлари ва ускуналари: | ||
| | Ғилдиракли тракторлар, бошқалар | 870120100, 870190210—870190350 |
5 |
| Камида 10 кишини ташишга мўлжалланган автомобиллар | 8702 | 10 | |
| 88 | Учувчи аппаратлар, уларнинг қисмлари: | | |
| | фуқаро самолётлари (фақат транспортлари) | 880240100лардан | 10 |
| 90 | Бир фазали ўзгарувчан ток учун электр счётчиклари | 902830110 | 10 |
| 91 | Соатлар ва уларнинг қисмлари | 91 | 10 |
| 92 | Мусиқа асбоблари; уларнинг қисмлари ва уларга тегишли нарсалар | 92 | 10 |
| 94 | Мебель | 940130—940180000 | 20 |
| | Ёритиш жиҳозлари (қандиллар) | 940510 | 20 |
| 95 | Кўнгил очадиган ўйинлар учун буюмлар | 9504 | 30 |
| 96 | Термослар | 961700 | 30 |
| | Ҳар хил тайёр буюмлар | 9601—9603, 9606, 9618 | 20 |
| 97 | Санъат асарлари, коллекцияланадиган буюмлар ва антиквариат | 97 | 30 |
ЭСЛАТМА:
*Европа Кенгаши мамлакатлари билан тузилган Тўқимачилик ва кийим-бошлар билан савдо қилиш тўғрисидаги битимга мувофиқ, кўрсатиб ўтилган позицияларга нисбатан, Битимда қайд қилинган бож пошлиналари ставкалари амал қилади.
Янги енгил автомобиллар учун импорт бож пошлиналари ставкалари — Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 3 сентябрдаги 304-сон қарорига 4-иловага мувофиқ.
Илгари истеъмолда бўлган автомобиллар учун импорт бож пошлиналари ставкалари — Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 мартдаги 114-сон қарорига 2-иловага мувофиқ
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10 декабрдаги 438-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.