07.03.1992 йилдаги 108-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.03.1992 йилдаги 108-сон
Кучга кириш санаси
07.03.1992
Ҳужжат 19.06.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧЕТ ЭЛ ДИПЛОМАТИК ВАКОЛАТХОНАЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН МАЪМУРИЙ БИНОЛАРНИ ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ ИХТИЁРИГА БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкентда ишбилармонлар учрашувини ўтказиш якунлари тўғрисида» 1991 йил 10 октябрдаги 254-сон қарорига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида чет эл дипломатик ваколатхоналари учун бинолар қуриш ва ажратиш, уларнинг фаолиятини зарур шароитлар билан таъминлаш тўғрисида» 1992 йил 11 январдаги Р-122-сон фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирликлар, идоралар, муассасалар ва ташкилотлар чет эл дипломатик ваколатхоналарини жойлаштириш учун маъмурий биноларни шаҳар ҳокимлиги билан 1-иловага* мувофиқ келишилган муддатларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчирилаётган ташкилотлар, вазирликлар, идораларнинг аппаратларини жойлаштириш учун 2-иловага* мувофиқ ётоқхоналар биноси, В.И. Ленин номидаги ТошДУнинг фалсафа, тарих факультетлари ва малака ошириш институтининг биноси Амир Темур кўчаси, 60-а уйдаги ётоқхона билан бирга, шунингдек, Рус тили ва адабиёти институтининг Фурқат кўчасида қурилаётган биноси Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 19 июндаги 294-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, «Тошкентбошқурилиш», Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги 1-иловада кўрсатилган ташкилотларни уларни зичлаштириш ҳисобига жойлаштирсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўрта Осиё Тиббиёт фанлари академиясининг аппаратлари Рус тили ва адабиёти институтининг Фурқат кўчасида қурилаётган биносига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ТошДУ фалсафа, тарих факультетлари ва малака ошириш институти контингенти билан Олий ўқув юртлари шаҳарчасида Шарқшунослик институти биноларида жойлаштирилсин, Амир Темур кўчаси, 60-а уйдаги шу муносабат билан бўшаб қолган жойларга Ўзбекистон Республикаси хўжалик ҳисобидаги «Сайёҳ-Интур» бирлашмаси ва «Ватанпарвар» МКТ Марказий Кенгашининг аппаратлари жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги республика услубият марказининг Лоҳутий кўчасида қурилаётган биносига Тошкент давлат шарқшунослик институти жойлаштирилсин.
(4 ва 5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 19 июндаги 294-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 19 июндаги 294-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси (ўртоқ Журавлев) «Минерал» илмий-тадқиқот институтининг 60 кишилик ходимларини жойлаштириш учун шаҳар ҳокимлиги билан келишилган муддатларда, хоналар ажратсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Буюртмачилар: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, «Ўзрадиоэлектротехасбоб» концерни Ўзбекистон ҳисоблаш техникаси ва информатика ишлаб чиқариш бирлашмаси, бош пудратчи ташкилот – «Тошкентбошқурилиш» Рус тили ва адабиёт институти, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг услубият маркази, Ўзбекистон ҳисоблаш техникаси ва информатика ишлаб чиқариш бирлашмасининг техник хизмат кўрсатиш маркази бинолари қурилишини 1992 йил июнь ойида тугаллашни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қайд қилинган иншоотлар қурилишини тугаллаш учун республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қўшимча равишда 26,0 млн. сўм ва Ўзбекистон ҳисоблаш техникаси ва информатика ишлаб чиқариш бирлашмасига 3,5 млн. сўм ажратсин».
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 19 июндаги 294-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-иловада санаб ўтилган барча корхоналар ва ташкилотларнинг бошқарув аппаратларини (3, 4, 5, 6 ва 7-бандларда назарда тутилганлардан ташқари) 2-иловага мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимлигига берилаётган ётоқхоналар биносига жойлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишилган муддатларда республика қурилиш ташкилотларининг кучлари билан бўшаётган биноларни қайта қуриш, капитал таъмирлаш ва ободонлаштиришга доир ишларнинг бажарилишини ва уларни 3-иловага* мувофиқ чет эл ваколатхоналарини жойлаштириш учун беришни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчиб ўтилгандан кейин бир ой муддат ичида вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва муассасалар билан шартномалар тузсин, биноларни ижарага олиш учун тегишли ордерлар берсин ва маъмурий бинолардан фойдаланиш тартибини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ комплексларига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 7 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108-сон