07.03.1992 йилдаги 108-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.03.1992 йилдаги 108-сон
Кучга кириш санаси
07.03.1992
Ҳужжат 07.03.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧЕТ ЭЛ ДИПЛОМАТИК ВАКОЛАТХОНАЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН МАЪМУРИЙ БИНОЛАРНИ ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ ИХТИЁРИГА БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкентда ишбилармонлар учрашувини ўтказиш якунлари тўғрисида» 1991 йил 10 октябрдаги 254-сон қарорига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида чет эл дипломатик ваколатхоналари учун бинолар қуриш ва ажратиш, уларнинг фаолиятини зарур шароитлар билан таъминлаш тўғрисида» 1992 йил 11 январдаги Р-122-сон фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирликлар, идоралар, муассасалар ва ташкилотлар чет эл дипломатик ваколатхоналарини жойлаштириш учун маъмурий биноларни шаҳар ҳокимлиги билан 1-иловага* мувофиқ келишилган муддатларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчирилаётган ташкилотлар, вазирликлар, идораларнинг аппаратларини жойлаштириш учун 2-иловага* мувофиқ ётоқхоналарнинг бинолари, шунингдек, Рус тили ва адабиёти институтининг Фурқат кўчасида ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги республика методика марказининг Лоҳутий кўчасида қурилаётган бинолари Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, «Тошкентбошқурилиш», Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги 1-иловада кўрсатилган ташкилотларни уларни зичлаштириш ҳисобига жойлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Монтаж ва махсус қурилиш ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси, Ўрта Осиё тиббиёт фанлари академияси аппаратлари Рус тили ва адабиёти институтининг Фурқат кўчасида қурилаётган биносига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Республика уруш ва меҳнат фахрийлари Кенгаши, Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси хўжалик ҳисобидаги «Сайёҳ-Интур» бирлашмаси, ДОСААФ МҚ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги товар-моддий бойликларни олиб чиқиб кетишни назорат қилувчи Давлат назорати аппаратлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги республика методика марказининг Лоҳутий кўчасида қурилаётган биносига жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси Халқлар дўстлиги кўчаси, 44-уйдаги республика Пойабзал моделлари уйи биносига жойлаштирилсин, шу муносабат билан бўшаб қолган жойларга эса Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси (ўртоқ Журавлев) «Минерал» илмий-тадқиқот институтининг 60 кишилик ходимларини жойлаштириш учун шаҳар ҳокимлиги билан келишилган муддатларда, хоналар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тошкентбошқурилиш» Рус тили ва адабиёти институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги республика методика марказининг қурилаётган объектларини 1992 йилнинг биринчи ярмида фойдаланишга топширишни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-иловада санаб ўтилган барча корхоналар ва ташкилотларнинг бошқарув аппаратларини (3, 4, 5, 6 ва 7-бандларда назарда тутилганлардан ташқари) 2-иловага мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимлигига берилаётган ётоқхоналар биносига жойлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишилган муддатларда республика қурилиш ташкилотларининг кучлари билан бўшаётган биноларни қайта қуриш, капитал таъмирлаш ва ободонлаштиришга доир ишларнинг бажарилишини ва уларни 3-иловага* мувофиқ чет эл ваколатхоналарини жойлаштириш учун беришни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчиб ўтилгандан кейин бир ой муддат ичида вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва муассасалар билан шартномалар тузсин, биноларни ижарага олиш учун тегишли ордерлар берсин ва маъмурий бинолардан фойдаланиш тартибини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ комплексларига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 7 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108-сон