ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ССР ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1991 ЙИЛ 25 МАРТДАГИ 65-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 1994 йил 5 августдаги 403-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Иш ҳақи ва пенсиялар энг кам миқдорининг 350 сўмгача кўпайганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 мартдаги 65-сон қарорига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
11-банд «г» кичик бандининг 3-хатбоши қуйидаги ўзгартишда баён қилинсин:
«бир ярим ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга. Бунга нафақа олиш ҳуқуқини берувчи оила аъзосининг жами даромади чегараси энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравар миқдорида — 700 сўм қилиб белгилансин»;
14-банднинг иккинчи хатбоши қуйидагича таҳрирда баён қилинсин:
«Мазкур қарорнинг 12 ва 13-бандлари билан белгиланган тўловлар оила аъзосига тўғри келадиган жами даромад энг кам иш ҳақининг икки баравар миқдори — 700 сўмдан ошмайдиган болали оилаларга берилсин».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 6 март,
105-сон