Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА УЛАРНИНГ БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Наслчилик тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 10 октябрдаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари Давлат инспекцияси тўғрисидаги Низомга қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
б) 9-банднинг биринчи хатбошида «Давлат инспекциясига» сўзларидан кейин «Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда» сўзлари қўшилсин;
в) 3-бандга, 7-банднинг йигирма биринчи хатбошига, 8-банднинг учинчи хатбошига, 9-банднинг иккинчи хатбошига «вилоятлар ҳокимликлари» сўзларидан олдин «Тошкент шаҳар ва» сўзлари қўшилсин;
г) 7-банднинг ўнинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши киритилсин:
«наслчилик маҳсулоти (материаллари)га белгиланган тартибда сертификатлар бериш».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
ЎзССР Министрлар Советининг «Колхозлар, совхозлар ва бошқа давлат корхоналарининг сунъий қочириш ва қишлоқ хўжалиги молларини кўпайтириш бўйича республика танловини ўтказиш шартлари тўғрисида» 1973 йил 18 июндаги 254-сон қарори;
ЎзССР Министрлар Советининг «Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини насл урчитиш ва сунъий равишда қочириш ҳамда наслдор ва зоти яхшиланган ҳайвонларни харид ва реализация қилиш бўйича давлат ишлаб чиқариш корхоналари номини ўзгартириш тўғрисида» 1973 йил 25 июлдаги 318-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1973 й., 7-сон, 40-модда);
ЎзССР Министрлар Советининг «Наслдор ва зоти яхшиланган юқори маҳсулдор моллар ресурсларидан тўлиқроқ фойдаланиш тўғрисида» 1982 йил 28 июлдаги 519-сон қарори;
ЎзССР Министрлар Советининг «Чорвачиликда наслчилик ишлари бўйича илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил этиш тўғрисида» 1982 йил 2 июлдаги 489-сон қарори;
«КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг «Чорвачиликда наслчилик ишлари самарадорлигини ошириш ва уни ташкил этишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида 1986 йил 11 декабрдаги 1472-сон қарори» юзасидан ЎзССР Министрлар Советининг 1987 йил 20 февралдаги 71-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 20 март,
111-сон