13.10.2018 йилдаги 825-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 16.10.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 185-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 13 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
825-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 октябрдаги 825-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 47-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«товарларни етказиб бериш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган етказиб бериш хизмати хизматларидан фойдаланиш.»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«48. Электрон тижоратда тўловлар қуйидаги усулларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд пул билан — назорат-касса аппаратидан фойдаланиш орқали нақд пул маблағлари қабул қилингани тўғрисида назорат-касса аппарати чеки ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатни мажбуран тақдим этиш, шунингдек, белгиланган тартибда инкассация қоидаларига риоя этган ҳолда, олинган пулларни хизмат кўрсатувчи банкка топширишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тўлов воситалари билан — тўловларни қабул қилиш учун ҳисоб терминали ёки виртуал терминал (E-POS) орқали шахсий ва корпоратив банк карталаридан фойдаланиш орқали чакана тўлов тизимида сотувчи ва харидорга электрон тўлов чеки ёки тўловни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни албатта тақдим этган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағларини банк ҳисоб рақамларидан ўтказиш йўли билан — пул маблағларини банк ҳисоб рақамларидан (шу жумладан карта ҳисоб рақамларидан) шахсий кабинет (масофавий банк ҳисоб рақамларидан хизмат кўрсатиш тизими) ёки чакана тўлов тизими орқали ўтказган ҳолда».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидаги мазмундаги 481 — 483 — бандлари билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«481. Электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга ошираётганда харидорга касса чекини электрон шаклда (бундан кейин электрон чек) харидор кўрсатган абонент рақамига ёки электрон почта манзилига тақдим этишни таъминлаш зарур. Электрон чек назорат касса аппарати машинасидан чиқарилган қоғоз кўринишидаги чекка тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
482. Етказиб бериш хизматларига сотувчининг номидан товарлар учун тўловларни қабул қилиш ҳуқуқи шартномага асосан харидор товарни сотиб олганлигини тасдиқловчи касса чеки ёки бошқа ҳужжатни тақдим этган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
483. Товарлар миллий почта алоқаси оператори орқали етказиб берилган тақдирда товарнинг тўлови почта пул ўтказмалари устама тўлов орқали амалга оширилиши мумкин. Ушбу тўлов усулида товарни жўнатиш устама тўловли почта жўнатмалари орқали амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Почта жўнатмалари орқали етказиладиган ва устама тўлов қўлланилган товар харидор томонидан устама тўлов тўлиқ тўланиб, квитанция тақдим этилгандан сўнг берилади. Устама тўлов суммаларини сотувчи манзилига жўнатиш миллий почта алоқаси оператори томонидан пул маблағларини почта орқали ўтказишнинг Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидаларида белгиланган тартибда амалга оширилади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 09/18/825/2052-сон)