Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитларида иш ҳақининг рағбатлантирувчи аҳамиятини ошириш, меҳнатга ҳақ тўлашнинг меҳнатнинг мураккаблигига ва ходимларнинг малакасига боғлиқлигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бошланғич разряднинг 550 сўм миқдоридаги тариф ставкаси Ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қўшимча ҳақ ва устамаларнинг амалдаги тизими, шунингдек ходимлар иш ҳақига қўшиладиган район коэффициентлари сақлаб қолинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки, меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини қўллаш барча бюджет ташкилотлари учун мажбурийдир.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 июндаги 173-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 340-модда)
Ходимларнинг тариф-малака разрядларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси асосида белгилаш ўз молиявий фаолиятини хўжалик ҳисоби асосида амалга оширувчи барча давлат ва давлат-акционерлик корхоналари ва ташкилотлари учун мажбурий ҳисоблансин.
Мулкчиликнинг бошқа шаклларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга ходимларнинг тариф-малака разрядларини Ягона тариф сеткаси асосида белгилаш тавсия этилсин.
4. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, бирлашмалар Меҳнат вазирлиги билан келишган ҳолда, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан ҳам келишган ҳолда икки ҳафта муддатда раҳбар ходимлар, мутахассислар ва хизматчиларнинг амалдаги тарификация тизимини қайта кўриб чиқсинлар ҳамда уни меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси талабларига мувофиқлаштирсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимларининг амалдаги тарификация тизимини қайта кўриб чиқсинлар ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси талабларига мувофиқ янги тариф сеткасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Меҳнат вазирлигига Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тариф-малака маълумотномаларида ўз аксини топмаган ишлар ва касблар (лавозимлар)ни Ягона тариф сеткасининг тегишли касблар (лавозимлар) разрядларига тенглаштириш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларининг Ягона тариф сеткасига мувофиқлигига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ўн кун муддатда меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини қўллаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Вазирликлар ва идораларнинг тегишли ходимлари билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини қўллаш билан боғлиқ тушунтириш, ташкилий ва методологик ишларни олиб борсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 18 март,
103-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 23 июлдаги 262-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)