14.03.1996 йилдаги 99-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ТЕМУРИЙЛАР ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амир Темур ва темурийлар даврида илм-фан, маориф ва маданиятнинг юксак даражадаги тараққиётини ҳаққоний акс эттириш ва кенг тарғиб қилиш, чуқур инсонпарварлик руҳи билан суғорилган тарихий ютуқларимиз ва анъаналаримиз асосида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Амир Темур таваллудининг 660 йиллигини ўтказиш бўйича тузилган ташкилий қўмита, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда ижодий уюшмалар ва кенг жамоатчиликнинг таклифи асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимида Темурийлар тарихи Давлат музейи ташкил этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музей учун махсус бино Тошкент шаҳрининг Амир Темур хиёбонида барпо этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Маданият ишлари вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Темурийлар тарихи Давлат музейининг Низомини ишлаб чиқиб, уни Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Темурийлар тарихи Давлат музейининг илмий дастурини, кўргазма режаларини ҳамда музей фаолиятини самарали ташкил этишга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиб тасдиқласин ва уларни амалга оширишга киришсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий бино ишга тушгунига қадар музей дирекциясининг фаолияти учун жой ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Музейнинг штатлар сони 22 нафардан иборат этиб тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда чет элларда сақланаётган Амир Темур ва темурийлар даврига оид тарихий ҳужжат-ашёлар, осориатиқалар рўйхатларини аниқласин ва уларнинг (ёки нусхаларининг) Ўзбекистонга олиб келинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси билан биргаликда давлат буюртмаси сифатида Темурийлар тарихи Давлат музейи учун қирқ дона мавзули сурат полотноларни тайёрласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги музей фаолиятини таъминлаш учун ҳар йили республика бюджетидан зарур маблағларни ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Саидқосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 14 март,

99-сон