Ҳужжат кучини йўқотган 04.03.2021 08.10.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2823-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 08.10.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2823-1
Кучга кириш санаси
10.01.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 04.03.2021
Ҳужжат 10.01.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 8 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2823-1]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 6 февралдаги 01-02/12-08-сонли «Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2823-2, 04.03.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 19 августдаги 01-02/12-58-сон қарори (рўйхат рақами 2823, 2016 йил 13 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 37-сон, 436-модда) билан тасдиқланган Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис М. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 31 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/12-59-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 31 августдаги 01-02/12-59-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банднинг олтинчи хатбошиси «ҳужжатга эга» деган сўзлардан кейин «ҳамда божхона тўловларини тўланишига жавобгар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидаги мазмундаги 31-боб билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«31-боб. Божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганда, йўқотилганда ёки манзил божхона постига белгиланган муддатда ва ўзгармас ҳолатда етказилмаганда божхона тўловларини ҳисоблаш ва ундириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131. Божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганда, йўқотилганда ёки манзил божхона постига белгиланган муддатда ўзгармас ҳолатда (табиий эскириш ёхуд нормал ташиш ва сақлаш шароитларида камайиш оқибатидаги ўзгаришлар бундан мустасно) етказилмаганлиги ҳолати аниқланганда манзил божхона пости мазкур ҳолатлар аниқланган санадан бошлаб 3 иш куни ичида ҳудудий бошқарма раҳбариятига ёзма ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар бўйича манзил божхона пости томонидан ахборот келганда ҳудудий бошқарма раҳбарияти 2 иш куни ичида товарларга божхона тўловларини ҳисоблаш бўйича зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим қилинган ҳамда ДБҚ ЯААТдан олинган маълумотлар асосида 3 иш куни ичида мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган шаклда далолатнома тўлдирилади, ушбу далолатнома божхона тўловлари ва пеняларни сўзсиз ундириб олиш ҳақидаги талабнома билан бирга ДБҚ ЯААТ ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа йўл билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли шахсга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафилга (кафиллик билан таъминланганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкка (банк кафолати билан таъминланганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталовчи ташкилотга (суғурта билан таъминланганда) юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132. Божхона назорати остида ташилаётган товарларни тўлиқ манзил божхона постига етказиш чоралари кўрилиши ёки далолатнома асосида божхона тўловлари тўлаш муддати талабнома тўловчига топширилган ёки у тўловчи томонидан олинган куннинг эртасидан эътиборан ўн иш кунини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
133. Ваколатли шахс, кафил, кафолат берувчи банк ёки суғурталовчи ташкилот томонидан талабномадаги талаблар бажарилмаганда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ чоралар кўрилади, шу жумладан талабнома юборган ҳудудий бошқарма томонидан судга ваколатли шахсга чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш бўйича идентификацион код беришни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида даъво аризаси киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
134. Идентификацион код беришни вақтинча тўхтатиб туриш ҳақидаги даъво аризаси суд томонидан қаноатлантирилганда, тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари ва пенялар тўлиқ ундирилгунга қадар ваколатли шахсга чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш бўйича идентификацион код берилиши тўхтатилади. Бу тўғрисида божхона органи томонидан ДБҚ ЯААТга тегишли форматли-мантиқий назорат ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
135. Товарларни божхона органи рухсатисиз бериб юбориш, йўқотиш ёки манзил божхона постига белгиланган муддатда ўзгармас ҳолатда етказмаслик оқибатида ҳисобланган божхона тўловлари ундириб олинганидан сўнг товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжати назоратдан ечилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда илова билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчаларга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Божхона тўловлари ва пеняларни ваколатли шахсдан сўзсиз ундириш тўғрисида
‎ДАЛОЛАТНОМА‎‎

‎‎20___ йил «_____» _____________ рўйхатдан ўтган давлат рақами __________________________________________

‎‎(рақами)

‎‎бўлган автотранспорт воситасини расмийлаштириш ______________/_______________/_________________ рақамли
‎‎(пост коди)

‎‎(санаси)

‎‎(рақами)

‎‎Юкни етказиб бериш назорат ҳужжати асосида божхона назорати остида

‎‎_____________________________________________________________________________________________дан
‎(божхона органи номи)
‎_____________________________________________________________________________________________гача
‎(божхона органи номи)
‎________________________________________________________________________________томонидан берилган
‎(ваколатли шахс номи, жойлашуви (почта манзили)

‎‎чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловларини таъминлаш асосида __________сонли идентификацион код

‎‎_____________________________________________________________________________ томонидан ташилаётган
‎(ташувчи номи, жойлашуви (почта манзили)

‎‎божхона қиймати _______________________________________ га тенг, вазни ________________ кг бўлган товарлар

‎‎(АҚШ долларида)

‎‎(нетто вазни)

‎‎божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганлиги (йўқотилганлиги, белгиланган божхона органига етказилмаганлиги) ҳолати аниқланган ва 20____й. «____» ___________________________________куни қайд этилган.
‎________________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________товарини
‎‎божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганлиги (йўқотилганлиги, белгиланган божхона органига етказилмаганлиги) учун идентификацион код эгаси ______________________________________________ томонидан

‎‎(ваколатли шахс номи)

‎‎Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ, қуйидаги божхона тўловлари ва пенялар тўланиши лозим:
‎Божхона божи ______________________________________________________________________________/сумма/
‎ҚҚС______________________________________________________________________________________/сумма/
‎Акциз солиғи_______________________________________________________________________________/сумма/
‎Бошқа божхона тўловлари_____________________________________________________________________/сумма/
‎Тўловлар тўланиши кечиктирилганлиги учун пеня _________________________________________________/сумма/
‎Жами:тўланиши лозим бўлган _________________________________________________________________/сумма/
‎20__ й. «___» ___________даги _____________________________-сонли сўзсиз ундирилган тўлов ҳужжати умумий суммаси_________________________________________________________________________________________
‎божхона органлари_______________________________________________________________сонли ҳисоб рақамига

‎‎‎(божхона органи ҳисоб рақами, банк номи, КТУТ рақами)

‎‎____ йил «____»____________________куни келиб тушган сумма
‎Ваколатли шахсдан талаб қилинган суммани ____________________________________________________________
‎_____________________________________________________________сабабли ундириш имконияти мавжуд эмас.
‎Божхона органи ходими имзоси_______________________________________________________________________

‎‎(лавозими, Ф.И.О., имзо)

М.Ў.».‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қўшимчалар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. САДИКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 29 август
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 10/18/2823-1/2009-сон)