Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ислом ҳамкорлик ташкилоти Уставига киритилган тузатишни (Абиджан, 2017 йил 10-11 июль) ратификация қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-391-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 13 июлда киритилган «Ислом ҳамкорлик ташкилоти Уставига киритилган тузатишни (Абиджан, 2017 йил 10-11 июль) ратификация қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-391-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисидаги Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ушбу қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрласин.
3. Қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ ушбу қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасида тайёрлаш, кўриб чиқишнинг, шунингдек қабул қилишнинг барча босқичларида кузатиб боришни таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 20 июль,
1846-III-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.07.2018 й., 04/18/1846-III/1929-сон)