20.02.1992 йилдаги 73-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.02.1992 йилдаги 73-сон
Кучга кириш санаси
20.02.1992
Ҳужжат 20.02.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҲУКУМАТ АЛОҚА ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика Ҳукумат алоқасини қайта ташкил этиш тўғрисида 1991 йил 17 сентябрдаги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон ССРнинг собиқ Давлат хавфсизлиги комитетининг ҳукумат алоқа бўлими негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқа хизмати (ҲАХ) тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат алоқа хизмати Низоми, тузилмаси ҳамда ҳарбий хизматчилари, ишчилари ва хизматчиларининг штат сони тасдиқлансин (1, 2, 3, 4-иловалар)*.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2, 3, 4-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқа хизмати Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) билан ўзаро алоқада фаолият кўрсатади. Бунда Ўзбекистон Республикаси МХХ зиммасига ҲАХ ишларини уйғунлаштириш, кадрларни танлаш, комплектлаш ва ўқитиш вазифаси юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ҲАХ ходимлари (ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилар)да Ўзбекистон Республикаси МХХ ходимларининг тегишли тоифалари учун белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлар тўлиқ сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ҲАХга зарур миқдорда, кеча-кундуз ишлайдиган, шунингдек, оператив Талабномага мувофиқ бир мартада уланадиган халқаро ва шаҳарлараро алоқа каналлари ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус асбоб-ускуналар ўрнатиш учун ишлаб турган ва янги очиладиган алоқа узелларида зарур майдонлар ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат алоқасининг абонент ва уловчи кабелларига техника хизмати кўрсатишни ва ундан сифатли фойдаланишни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ҲАХ ходимларига шаҳар телефон тармоғининг уй аппаратларини навбатдан ташқари ўрнатишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ҲАХ алоқа узелларини кафолатли (олий тоифа бўйича) электр қуввати билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги, Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси, Ўрта Осиё темир йўллар Бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ҲАХга алоқанинг ҳамма турларини, бино, техникавий қурилмаларни етказиб берсинлар, хизмат вазифаларини бажариш учун транспортнинг ҳамма турларига ўринларни бронлаштиришни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси моддий-техника давлат-кооператив қўмитаси, Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси 1992 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқа хизматини маблағ ва моддий-техника билан таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 20 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 20 февралдаги 73-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҲУКУМАТ АЛОҚА ХИЗМАТИ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқа хизмати (ҲАХ) Ўзбекистон Республикаси Президентининг республикада ҳукумат алоқасини қайта ташкил этиш тўғрисида 1991 йил 17 сентябрдаги Фармонига асосан тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳукумат алоқа хизмати бош бошқарма ҳуқуқи асосида ташкил этилади, у бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари, корхоналари маблағлари ва давлат бюджети ҳисобига сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳукумат алоқасини ташкил этиш принциплари, ривожланиш йўналишлари ва ундан фойдаланиш тартиби мазкур Низом билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳукумат алоқасидан фойдаланиш ва уни такомиллаштириш, ана шу алоқа воситаларидан фойдаланишда ахборот узатишнинг махфийлигини таъминлаш учун масъулият Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқа хизмати бўлинмалари зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳукумат алоқа хизмати қуйидаги алоқа турларини таъминлайди ва ташкил этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томонлама ҳукуматлараро битимлар асосида Тошкент шаҳри ва бошқа давлат шаҳарлари ўртасидаги халқаро алоқа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ва Ўзбекистон Республикасининг вилоят марказлари, йирик саноат минтақалари ва бошқарувнинг захирадаги пунктлари ўртасидаги республика алоқаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ва республика вилоятлари марказлари ўртасидаги шаҳар алоқаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда махсус рўйхатда кўрсатилган бошқа шахсларнинг сафарда фойдаланадиган кўчма объектлар-махсус самолётлар, поездлар ва автомобиллардаги алоқаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абонентларнинг вақтинча бўладиган, шунингдек, фавқулодда ҳодиса ва воқеалар, катта авариялар, табиий офатлар юз берган жойлардаги дала алоқаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳукумат алоқаси билан таъминланадиган лавозимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармасининг таклифига биноан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳукумат алоқаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган мансабдор шахслардан ташқари, пулли хизмат туридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китоб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган амалдаги тарифларга мувофиқ чиқарилади. Алоқа ўрнатилган шахсга ёки унинг вазифасини бажарувчи шахсга ҳукумат алоқа аппаратидан фойдаланишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикасида Ҳукумат алоқаси тармоғи вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг каналлари фойдаланадиган техника воситалари ва алоқа каналлари комплексидан иборатдир. Бу каналлар учун ҳақ амалдаги тарифлар бўйича тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳукумат алоқа станциялари, абонент, улаш ва бошқа иншоотларни лойиҳалаш ва қуриш Ўзбекистон Республикасининг бюджети ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг капитал маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳукумат алоқасидан абонентларга хизмат кўрсатишнинг олий, биринчи ва иккинчи тизимлари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий тизим бўйича Ўзбекистон Республикасининг Президентига, Олий Кенгаш Раисига, шунингдек, Бош вазирга республика ҳудудида доимий ва вақтинча бўлиш жойида, зарурият бўлганда бошқа абонентларни узиб қўйган ҳолда, хизмат кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи тизим бўйича Президент томонидан алоҳида тасдиқ билан белгиланган шахсларга Ўзбекистон ҳудудида доимий ва вақтинча бўлиш жойида навбатсиз, шу пунктлар билан бир қаторда доимий ҳукумат алоқаси мавжуд бўлган тақдирда бошқа абонентларни узиб қўйиш ҳуқуқисиз хизмат кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи тизим бўйича юқорида кўрсатилмаган абонентларга доимий бўлиш жойида хизмат кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳукумат алоқасини ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда уни узлуксиз ишлатиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ҳукумат алоқаси учун халқаро ва республика каналларини дарҳол улайди ва уларнинг сифатли ишлашини таъминлайди. Махсус асбоб-ускуналар ўрнатиш учун ишлаб турган ва янги қурилаётган алоқа узелларида зарур майдонлар ажратади. Абонентлик ва улаш кабелларининг сифатли ишлашини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа ишлари вазирлиги махсус тадбирлар ўтказиладиган вақтда улар ташкил этилиши биланоқ ҳукумат алоқаси учун алоқа каналлари билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси, Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси, Автомобиль транспорти вазирлиги ҳукумат алоқаси бўлинмаларининг юкларини ва ходимларини ўз хизмат бурчларини бажаришлари учун Ҳукумат алоқа хизмати маблағлари ҳисобига юборишни таъминлайдилар, асбоб-ускуналар ва техника ходимларини жойлаштириш учун транспортнинг ҳамма турларида жой ажратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳукумат алоқа хизмати бошлиғи ва унинг ўринбосарлари лавозимга, республика МХХ тавсиясига биноан, Вазирлар Маҳкамасининг Раиси томонидан тайинланадилар. Қорақалпоғистон Республикаси ҲАХ марказий аппарати ва вилоят бўлинмалари ходимлари лавозимларига тайинлаш ва уларни ишдан озод этиш, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Раиси билан келишилган ҳолда, ҲАХ бошлиғи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳукумат алоқа хизмати юридик шахс бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ҳамда номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ҳукумат алоқа хизматининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат алоқаси хизмати ўз зиммасига юклатилган бурчларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда транспортнинг барча турларида тўсиқсиз юриш ва текширувдан ўтказмасдан махсус техникани олиб ўтиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги билан келишилган холда Ҳукумат алоқа хизмати манфаатлари учун фойдаланиладиган халқаро алоқа асбоб-ускуналарининг техникавий ҳолатини инспекция қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги корхоналарига кўрсатилган хизмат сифати бўйича даъво қўзғаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳукумат алоқа хизматининг абонентлик қурилмалари ва бошқа асбоб-ускуналари жойлашган бинога қаршиликсиз кириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Махфий ахборотлар чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида абонентлар кабинетларидаги шаҳарлараро ҳукумат ва шаҳар ичидаги ҳукумат алоқа тармоғининг техникавий воситаларини текшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳукумат алоқа хизмати ходимлари учун шаҳар телефон тармоғи аппаратини навбатсиз ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳукумат алоқа хизмати радио алоқаси тармоғидан фойдаланувчи автохўжаликларда махфийлик режимини ва махсус техниканинг сақланишини назорат қилиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Абонентлик қурилмаларини сақлашнинг ташкилий-техникавий шартлари алоқа хавфсизлиги даражасини пасайтирадиган тарзда бузилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати, Ишлар Бошқармаси олдига ҳукумат алоқаси абонентлик қурилмаларини узиш масаласини қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ҳукумат алоқа хизмати кадрлари ва уларнинг ҳуқуқий мавқеи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳукумат алоқа хизмати кадрларини ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилар ташкил этади. Ҳукумат алоқа хизмати ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий ҳисобдан ўчирилган кадрлари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳукумат алоқа хизмати ходимларининг пул ва бошқа таъминотлари Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан ходимларнинг тегишли тоифалари учун Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматида белгиланган нормалар бўйича таъминланадилар. Ҳукумат алоқа хизмати ходимларининг лавозим маошлари миқдори, иш ҳақи тўлаш шартлари тасдиқланган штатларга мувофиқ белгиланади. Ишчи ва хизматчиларнинг иш шароити Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ҳақидаги қонунлар кодекси билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳукумат алоқа хизмати ҳарбий хизматчилари, ишчи ва хизматчилари сони ҳамда бўлинмаларининг тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳукумат алоқа хизматининг бошлиғи Ҳукумат алоқа хизмати ва унинг вилоят бўлинмалари функциялари ва штатларини Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Раисининг буйруқлари билан тасдиқланадиган штатлар сони ва тузилмалар доирасида белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳукумат алоқа хизматининг генераллари, офицерлари, прапоршчиклари ва ҳарбий хизматчилари ҳарбий хизматни Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий хизматни ўташ ҳақидаги ҳарбий уставлари ва низомларига мувофиқ ўтайдилар. Ҳукумат алоқаси хизмати ҳарбий хизматчиларида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари учун белгиланган барча ҳуқуқлар, имтиёзлар ва қулайликлар сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат алоқа хизмати ҳарбий хизматчиларига ҳарбий унвонлар Ҳукумат алоқа хизмати бошлиғининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Раисининг буйруқлари билан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳукумат алоқа хизмати бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Бош бошқармасининг бошлиғига берилган интизомий ҳуқуқга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат алоқа хизматининг бошлиғи ўз ҳуқуқлари доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Раисининг буйруқлари асосида буйруқлар, кўрсатмалар ва йўриқномалар чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳукумат алоқа хизмати ҳарбий хизматчилари, ишчилари ва хизматчилари давлат ҳимоясида бўладилар ва Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети маблағлари ҳисобига давлат йўли билан мажбурий суғурта қилинадилар.