Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги ҚЛ-384-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари Б. Алиханов, С. Джакбаров, И. Хушвақтов, Д. Атоджонов, С. Самойлов, Н. Айтжанова ва Д. Тангиров томонидан 2018 йил 30 июнда киритилган «Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги ҚЛ-384-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини икки ой муддат ичида маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 14 июль,
1833-III-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.07.2018 й., 04/18/1833-III/1915-сон)