11.12.2000 йилдаги 472-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2016
Ҳужжат 11.12.2000 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. Йўл ҳаракати қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2001 йил 1 мартдан эътиборан амалга киритилсин.
1.3. Йўл ҳаракати қатнашчилари «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, ушбу Қоидаларни ва унда келтирилган светофор ишоралари, йўл белгилари (1-илова), қатнов қисмидаги чизиқлар (2-илова)нинг ўзларига тегишли бўлган талабларини билишлари, уларга амал қилишлари, шунингдек, ўзларига берилган ҳуқуқ доирасида йўлларда ҳаракатни бошқараётган тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари шарт.
Автомагистраль5.1 белги билан белгиланган йўл.
Асосий йўл — тупроқли йўлга нисбатан қаттиқ қопламали (асфальт ва цемент бетонли, тош ётқизилган ва шунга ўхшашлар), кесишаётган ёки туташган йўлга нисбатан 2.1, 2.3.1—2.3.3 ёки 5.1 белгилари билан белгиланган йўл ёхуд ёндош ҳудуддан чиқадиган йўлга нисбатан ҳар қандай йўл. Иккинчи даражали йўлнинг бевосита чорраҳага туташ қисмининг қопламали бўлиши уни асосий йўл билан тенг ҳуқуқли қилмайди.
Аҳоли яшайдиган жой — кириш ва чиқиш йўллари 5.22—5.25 белгилари билан белгиланган ҳудуд.
Чизиқлар бўлмаса пиёдалар ўтиш жойининг кенглиги 5.16.1 ва 5.16.2 белгилари орасидаги масофа билан аниқланади.
Пиёдаларнинг ташкилий жамланмаси — қоидаларнинг 5.2 банди талабларига мувофиқ йўлда бир йўналишда биргаликда ҳаракатланаётган одамлар гуруҳи.
Реверсив ҳаракат — йўл қатнов қисмининг махсус ажратилган, 5.35 — 5.37 йўл белгилари, 1.9 чизиқлар билан белгиланган ёки устида реверсив светофор ўрнатилган бўлагида ҳаракат йўналишининг қарама–қарши томонга ўзгариши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7.4. Зарғалдоқ ёки сариқ рангли чироқ-маёқчаси ёқилган, йўлдан фойдаланиш хизматига тегишли мослама ва транспорт воситаларининг ҳайдовчилари иш бажариш жараёнида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш шарти билан ушбу Қоидаларнинг йўл белгилари, чизиқлари ҳамда 11.4, 11.5, 11.8 ва 18.1 бандлари талабларидан четга чиқишлари мумкин. Бошқа ҳайдовчилар уларнинг иш бажаришларига тўсқинлик туғдирмасликлари шарт. Зарғалдоқ ва сариқ рангли чироқ–маёқча ҳаракатланишда имтиёз бермайди ва у фақат бошқа ҳаракатланиш қатнашчиларининг эътиборини жалб этиш учун хизмат қилади.
сариқ ишора ҳаракатни тақиқлайди (фақат Қоидаларнинг 8.13 бандида кўзда тутилгандан ташқари) ва ишоралар алмашуви ҳақида огоҳлантиради;
ҚЎЛИНИ ЮҚОРИГА КЎТАРГАНДА, Қоидаларнинг 8.13 бандида кўрсатилганидан бошқа ҳолларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг барча йўналишларда ҳаракатланиши тақиқланади.
чорраҳада Қоидаларнинг 15.7 бандини ҳисобга олган ҳолда, пиёдаларга ҳалақит бермасдан қатнов қисмлари кесишмаси олдида;
8.13. Сариқ ишора ёнганда ёки тартибга солувчининг қўли юқори кўтарилганда, Қоидаларнинг 8.12. бандида кўзда тутилган жойларда кескин тормоз бермасдан тўхташга улгираолмайдиган транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига ҳаракатни давом эттиришга рухсат этилади.
10.6. Транспорт воситаси ўзининг габарит ўлчамларига ёки бошқа техник сабабларига кўра Қоидаларнинг 10.4 банди талабларига мувофиқ бурилишни бажара олмаса, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаб ва бошқа транспорт воситаларига ҳалақит бермасдан ундан четга чиқишига йўл қўйилади.
11.1. Рельссиз транспорт воситалари ҳаракатланадиган бўлаклар сони чизиқлар ёки 5.8.1, 5.8.2, 5.8.7, 5.8.8 йўл белгилари билан белгиланади. Бундай чизиқлар ёки йўл белгилари бўлмаса, ҳайдовчилар йўл бўлакларини ўзлари, қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситалари орасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ва уларнинг габарит ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда аниқлайдилар. Бунда ҳаракат икки томонлама бўлган йўл қатнов қисмининг чап томондаги ярми қарама–қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган, деб ҳисобланади.
11.3. Ҳаракат икки томонлама бўлган учта бўлакли (1.9 чизиғи билан белгилангандан ташқари) йўлларда ўрта бўлакка фақат қувиб ўтиш, чапга бурилиш, қайрилиб олиш ва айланиб ўтиш учунгина чиқишга рухсат этилади. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган четки чап бўлакка чиқиш тақиқланади.
Аҳоли яшайдиган жойларда Қоидаларнинг 11.6, 19.1, 26.2 бандларидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда ҳайдовчилар ўзларига қулай бўлган ҳаракатланиш бўлагидан фойдаланишлари мумкин. Фақат ўнгга ёки чапга бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш, тўхташ олдидан ҳаракатланиш бўлагини ўзгартиришга рухсат этилади.
11.6. Йўлакай йўналишдаги қатнов қисмининг чап томонида у билан бир сатҳда жойлашган трамвай изидан шу йўналишдаги бошқа бўлаклар банд бўлганда ҳаракатланишга, айланиб ва қувиб ўтишга, шунингдек, 5.8.1, 5.8.2 белгилари билан белгиланмаган ҳолларда эса чапга бурилиш ва қайрилиб олишга рухсат этилади. Бироқ бу трамвай ҳаракатига халақит бермаслиги керак.
11.9. Қоидаларнинг 14.1, 27.2 бандларида кўзда тутилгандан бошқа ҳолларда транспорт воситаларининг йўл ёқаси, тротуар ва пиёдалар йўлкаларидан ҳаракатланиши тақиқланади. Бу жойларда йўлдан фойдаланиш ва коммунал хизмат машиналарининг ҳаракатланишига, шунингдек, бошқа имконият бўлмаган ҳолларда бевосита йўл ёқасида, тротуар ёки пиёдалар йўлкалари олдида жойлашган савдо шохобчалари, корхоналар ва бошқа иншоотларга юк олиб кириш учун транспорт воситаларига яқин йўлдан киришга рухсат этилади. Бунда йўл ҳаракати хавфсизлиги тўла таъминланган бўлиши шарт.
«Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси (3.27) ҳамда чизиғи (1.4) нинг таъсирлари доирасида.
аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида 2.1 белгиси билан белгиланган йўлларнинг қатнов қисмида;
17.4. Кесишма орқали ҳаракатланиш тақиқланган ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи, 2.5 йўл белгиси ёки светофор олдида, улар бўлмаганда шлагбаумгача камида 5 метр, шлагбаум бўлмаганда эса биринчи темир йўл изига камида 10 метр қолганда тўхташи керак.
5.15 ёки 6.11 белгилар билан белгиланган махсус тўхтаб туриш майдончаларидан бошқа жойларда тўхташ;
18.2. Қатнов қисмида мажбурий тўхтаганда ҳайдовчи транспорт воситасини Қоидаларнинг 9-боби талабларига мувофиқ белгилаши ва бундай ҳолатлар учун мўлжалланган бўлакка (қатнов қисмининг четини билдирувчи чизиқдан ўнг томонга) олиб чиқишнинг барча чораларини кўриши керак.
19.1. Турар-жой даҳалари (кириш ва чиқиш 5.38 ва 5.39 белгилари билан белгиланган ҳудудлар)да пиёдаларга тротуарлар ҳамда қатнов қисмида ҳаракатланишига рухсат этилади. Бунда пиёдалар имтиёзга эга бўладилар, бироқ улар транспорт воситаларининг ҳаракатланишига асоссиз халақит бермасликлари керак.
20.1. 1.13 ва 1.14 белгилари билан белгиланган қияликларда йўлда қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланишни қийинлаштирадиган бирон-бир тўсиқ бўлса, нишабликка ҳаракатланаётган транспорт воситаси ҳайдовчиси йўл бериши керак.
20.2. Тик нишабликда, довонда ва 1.13 белгиси ўрнатилган йўлда тўхтатиш тизими ишламай қолган транспорт воситалари ўз ҳаракатини тўхтатиш учун 5.40 белгиси билан белгиланган фалокатли ҳолатлар учун йўлга киришлари шарт.
20.3. Йўлнинг 1.13 «Тик нишаблик» йўл белгиси билан белгиланган қисмида узатма ёки тишлашиш механизмини ажратилган ҳолатда ҳаракатланиш тақиқланади.
21.2. Белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун 5.9, 5.10.1—5.10.3 белгилари билан ажратилган бўлакда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва тўхташи тақиқланади.
қоидаларнинг 22.5 бандида кўзда тутилган ҳолларда яқинни ёритувчи фара ўрнида.
26.4. Транспорт воситасининг габаритларидан олди ёки орқа томонга 1 метрдан, габарит чироқларининг четки қисмидан 0,4 метрдан ортиқ чиқиб турган юк ушбу Қоидаларнинг 28.3 бандига мувофиқ «Катта ўлчамли юк» белгиси билан белгиланиши, қоронғи вақтда ва етарлича кўринмайдиган шароитда эса бунга қўшимча қилиб олди оқ чироқ ёки ёруғлик қайтаргич, орқаси эса қизил чироқ ёки ёруғлик қайтаргич билан белгиланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Тезлик чекланган» – жуда оғир, хавфли ва катта ўлчамли юкларни ташиётган, шунингдек, транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезлиги Қоидаларнинг 12.2, 12.3 ва 12.4 бандларида белгиланган тезликдан паст бўлган ҳолларда транспорт воситаси кузови орқа деворининг чап томонига 3.24 – «Юқори тезлик чекланган» йўл белгисининг кичрайтирилган рангли тасвири туширилган шаклидаги белги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мазкур Қоидаларнинг 26.5 бандида келтирилган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши;
1.1. «Шлагбаумли темир йўл кесишмаси».
1.2. «Шлагбаумсиз темир йўл кесишмаси».
1.3.1. «Бир изли темир йўл».
1.3.2. «Кўп изли темир йўл».
1.4.1—1.4.6. «Темир йўл кесишмасига яқинлашув».
1.5. «Трамвай йўли билан кесишув».
1.6. «Тенг аҳамиятли йўллар кесишуви».
1.7. «Айланма ҳаракатланиш билан кесишув».
1.8. «Светофор тартибга солади». Ҳаракат светофор орқали тартибга солинган чорраҳа, пиёдалар ўтиш жойи ёки йўл қисми.
1.9. «Кўтарма кўприк». Кўтарма кўприк ёки солда кесиб ўтиш.
1.10. «Соҳилга чиқиш». Дарё ёки сув ҳавзаси қирғоғига чиқиш.
1.11.1, 1.11.2. «Хавфли бурилиш». Йўлнинг кичик радиусли ёки кўриниш чекланган бурилиш жойи: 1.11.1 — ўнгга, 1.11.2 — чапга.
1.12.1, 1.12.2 «Хавфли бурилишлар». Йўлнинг хавфли бурилишлари бўлган қисми. 1.12.1 — биринчи бурилиш ўнгга, 1.12.2 — биринчи бурилиш чапга.
1.13. «Тик нишаблик».
1.14. «Тик баландлик».
1.15. «Сирпанчиқ йўл». Йўлнинг ўта сирпанчиқ бўлган қисми.
1.16. «Нотекис йўл». Қатнов қисми нотекис бўлган йўл (ўнқир-чўнқир, ўйдим-чуқур жойлар, кўприкнинг йўлга нотекис туташуви ва шу кабилар).
1.17. «Тош отилиши хавфи». Мукаммал қопламали йўл қисмида транспорт воситаси ғилдираги остидан шағал, тош ва шунга ўхшашларнинг отилиб чиқиш эҳтимоли.
1.18.1 — 1.18.3. «Йўлнинг торайиши». 1.18.1 — икки томонлама торайиш; 1.18.2 — ўнгга торайиш ва 1.18.3 — чапга торайиш.
1.19. «Икки томонлама ҳаракатланиш». Йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш қисмининг бошланиши.
1.20. «Пиёдалар ўтиш жойи». 5.16.1, 5.16.2 белгилари ва (ёки) 1.14.1 — 1.14.3 чизиқлари билан белгиланган пиёдалар ўтиш жойи.
1.21. «Болалар». Болалар муассасаси (мактаблар, болаларнинг дам олиш манзиллари ва шунга ўхшашлар)га яқин йўлнинг қатнов қисмидан болаларнинг чиқиб қолиш эҳтимоли.
1.22. «Велосипед йўлкаси билан кесишув».
1.23. «Таъмирлаш ишлари».
1.24. «Мол ҳайдаб ўтиш».
1.25. «Ёввойи ҳайвонлар».
1.26. «Тошлар тушиши».
1.27. «Ёнлама шамол».
1.28. «Пастлаб учувчи самолётлар».
1.29. «Тоннель». Сунъий равишда ёритилмаган ёки киравериш пештоғининг кўриниши чекланган тоннель.
1.30. «Бошқа хавф-хатарлар». Огоҳлантирувчи белгиларда кўзда тутилмаган хавф-хатарлар бўлган йўл қисми.
1.31.1, 1.31.2. «Бурилишнинг йўналиши». Кичик радиусда қурилган, кўриниши чекланган йўлда ҳаракатланиш йўналиши. Йўлнинг таъмирланаётган қисмини айланиб ўтиш йўналиши.
1.31.3. «Бурилишнинг йўналиши». «Т» симон чорраҳада ёки йўл айрилишларида ҳаракатланиш йўналиши. Йўлнинг таъмирланаётган қисмини айланиб ўтиш йўналиши.
1.1, 1.2, 1.5 — 1.30 огоҳлантирувчи белгилар аҳоли яшайдиган жойларда хавфли жойдан 50—100 метр, аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида эса 150—300 метр олдин ўрнатилади. Зарурат бўлганда бу белгилар 7.1.1 қўшимча белгида кўрсатилган бошқа масофада ҳам ўрнатилиши мумкин.
Агар нишаблик ва баландлик кетма-кет келадиган бўлса, 1.13 ва 1.14 белгилари бевосита нишаблик ва баландлик олдига ўрнатилиши мумкин.
Аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида 1.1, 1.2, 1.9, 1.10, 1.21 ва 1.23 белгилари такрорланади. Иккинчи белги йўлнинг хавфли қисми бошланишига камида 50 метр қолганда ўрнатилади.
Агар қатнов қисмида қисқа муддатли йўл ишлари олиб борилаётган бўлса, 1.23 белгиси иш бажарилаётган жойга 10—15 метр масофа етмасдан (7.11 қўшимча белгисиз) ўрнатилиши мумкин.
1.3.1 ва 1.3.2 белгилари бевосита темир йўл кесишмасининг олдига ўрнатилади.
2.1. «Асосий йўл». Ҳаракат тартибга солинмаган чорраҳаларда иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасидан олдин ўтиш ҳуқуқи бериладиган йўлнинг бошланиши.
2.2. «Асосий йўлнинг охири».
2.3.1. «Иккинчи даражали йўл билан кесишув».
2.3.2. 2.3.3. «Иккинчи даражали йўлнинг туташуви». 2.3.2 — туташув ўнгдан, 2.3.3 — туташув чапдан.
2.4. «Йўл беринг!» Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча белгиси бўлганда эса асосий йўлдан келаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.
2.5. «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган». Тўхташ чизиғи олдида, агар у бўлмаса, кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади. Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлда 7.13 қўшимча белгиси бўлганда эса асосий йўлдан чиқаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.
2.6. «Рўпара ҳаракатланишнинг устунлиги». Қарама-қарши ҳаракатланишни қийинлаштирадиган ҳолларда йўлнинг тор қисмига кириш тақиқланади. Ҳайдовчи йўлнинг тор қисмида бўлган ёки рўпарадан ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.
2.7. «Рўпарадаги ҳаракатланишга нисбатан имтиёз». Йўлнинг тор қисмида ҳаракатланмоқчи бўлган ҳайдовчи рўпарадан келаётган транспорт воситасидан олдин ўтиш ҳуқуқига эга.
3.1. «Кириш тақиқланган». Барча транспорт воситаларининг кириши тақиқланади.
3.2. «Ҳаракатланиш тақиқланган». Барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.3. «Механик транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланган».
3.4. «Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган». Тўла вазни 3,5 тоннадан (агар вазни белгида кўрсатилмаган бўлса) ёки тўла вазни белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган юк автомобиллари ва транспорт воситалари тизимларининг, шунингдек, тракторлар, ўзиюрар мосламаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.5. «Мотоцикллар ҳаракатланиши тақиқланган».
3.6. «Тракторлар ҳаракатланиши тақиқланган». Тракторлар, ўзиюрар мосламаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.7. «Тиркама билан ҳаракатланиш тақиқланган». Юк ташувчи транспорт воситалари, тракторларнинг барча турдаги тиркамалар билан ҳаракатланиши, шунингдек, механик транспорт воситаларини ҳар қандай усулда шатакка олиш тақиқланади.
3.8. «От-арава ҳаракатланиши тақиқланган». От-арава (чана), отлиқлар, юк ортилган ҳайвонларнинг ҳаракатланиши, шунингдек, мол (пода) ҳайдаб ўтиш тақиқланади.
3.9. «Велосипедда ҳаракатланиш тақиқланган». Велосипед ва мопедларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.10. «Пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланган».
3.11. «Вазн чекланган». Ҳақиқий умумий вазни белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг, шунингдек, транспорт воситалари тизимларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.12. «Ўққа тушадиган оғирлик чекланган». Бирорта ўқига тушадиган ҳақиқий оғирлиги белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.13. «Чекланган баландлик». Габарит баландлиги (юк билан ёки юксиз) белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.14. «Чекланган кенглик». Габарит кенглиги (юк билан ёки юксиз) белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.15. «Чекланган узунлик». Габарит узунлиги (юкли ёки юксиз) белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган транспорт воситалари (транспорт воситалари тизимлари)нинг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.16. «Энг кам оралиқ». Белгида кўрсатилганидан кам оралиқ масофада ҳаракатланиш тақиқланади.
3.17.1. «Божхона». Божхона (текширув маскани) олдида тўхтамасдан ўтиш тақиқланади.
3.17.2. «Хавф-хатар». Йўл-транспорт ҳодисаси ёки бошқа хавфли ҳолатлар туфайли барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
3.18.1. «Ўнгга бурилиш тақиқланади».
3.18.2. «Чапга бурилиш тақиқланади».
3.19. «Қайрилиш тақиқланади».
3.20. «Қувиб ўтиш тақиқланади». Соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракатланаётган якка транспорт воситасидан бошқа транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланади.
3.21. «Қувиб ўтиш тақиқланган ҳудуднинг охири».
3.22. «Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган». Тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларида барча транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланади (соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаси, трактор, от-арава, велосипед бундан мустасно).
3.23. «Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган ҳудуднинг охири».
3.24. «Юқори тезлик чекланган». Белгида кўрсатилганидан ортиқ тезликда (км/соат) ҳаракатланиш тақиқланади.
3.25. «Юқори тезлик чекланган ҳудуднинг охири».
3.26. «Товуш мосламаларидан фойдаланиш тақиқланган». Йўл транспорт ҳодисасининг олдини олиш ҳолларидан бошқа вазиятларда товуш мосламасидан фойдаланиш тақиқиланади.
3.27. «Тўхташ тақиқланган». Транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланади.
3.28. «Тўхтаб туриш тақиқланган». Транспорт воситаларининг тўхтаб туриши тақиқланади.
3.29. «Ойнинг тоқ кунларида тўхтаб туриш тақиқланади».
3.30. «Ойнинг жуфт кунларида тўхтаб туриш тақиқланади».
3.31. «Барча чекловларнинг охири». 3.16, 3.20, 3.22, 3.24, 3.26—3.30 белгиларидан бир нечтасига бир вақтда амал қиладиган оралиқларнинг охирини билдиради.
3.1—3.3, 3.18.1, 3.18.2, 3.19, 3.27 белгиларининг белгиланган йўналишли транспорт воситаларига, 3.2—3.8 белгилари таъсир оралиғида яшовчи ёки ишловчи фуқароларга тегишли ёхуд уларга ва корхоналарга хизмат қилувчи транспорт воситаларига дахли йўқ. Бундай ҳолларда транспорт воситалари белгиланган жойга яқин чорраҳадан кириб ёки чиқиб кетишлари керак.
Ушбу Қоидаларнинг 28.3 бандига биноан «Ногирон» таниқлик белгиси билан белгиланган автомобиллар ва кажавали мотоциклларни бошқараётган ногирон ҳайдовчилар 3.2, 3.3 ва 3.28 белгилари талабларидан четга чиқишлари мумкин. 7.18 қўшимча ахборот белгиси бўлганда 3.27 белгисининг таъсир оралиғида тўхташга рухсат этилади.
3.28—3.30 — белгилари таксометри ишлаб турган таксиларга дахли йўқ.
3.18.1 ва 3.18.2 белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага татбиқ этилади.
3.16, 3.20, 3.22, 3.24, 3.26—3.30 белгиларининг таъсири белги ўрнатилган жойдан кейинги энг яқин чорраҳагача, чорраҳаси бўлмаган аҳоли яшайдиган жойларда аҳоли яшайдиган ҳудуднинг охиригача, йўлга ёндош ҳудудлардан дала ва ўрмонларнинг йўл билан туташган ҳамда иккинчи даражали йўллардан чиқиш жойларида, уларнинг олдида тегишли белгилар ўрнатилмаган бўлса, бу белгиларнинг таъсири йўқолмайди.
Аҳоли яшайдиган жойларга етмай ўрнатилган 3.24 белгисининг таъсири 5.22 белгисигача кучини сақлайди.
3.16 ва 3.26 белгилари 7.2.1 қўшимча белгиси орқали;
3.20, 3.22, 3.24 белгилари 3.21, 3.23, 3.25 ва 7.2.1 қўшимча белгиси орқали.
3.27—3.30 белгиларининг амал қилиш оралиғи охирига 3.27—3.30 белгилари 7.2.3 қўшимча белгиси билан бирга такрор ўрнатилади ёки 7.2.2 билан қўлланади.
3.27 белгиси 1.4 ётиқ чизиғи билан биргаликда, 3.28 белгиси эса 1.10 ётиқ чизиғи билан биргаликда қўлланиши мумкин, бунда белгиларга амал қилиш чизиқлар узунлиги билан аниқланади.
3.10, 3.27—3.30 белгилари йўлнинг қайси томонига ўрнатилган бўлса, уларга фақат ўша томонда амал қилинади.
4.1.1. «Ҳаракатланиш тўғрига».
4.1.2. «Ҳаракатланиш ўнгга».
4.1.3. «Ҳаракатланиш чапга».
4.1.4. «Ҳаракатланиш тўғрига ёки ўнгга».
4.1.5. «Ҳаракатланиш тўғрига ёки чапга».
4.1.6. «Ҳаракатланиш ўнгга ёки чапга». Фақат йўналтиргичлар буюрган томонга ҳаракатланишга рухсат этилади. Чапга бурилишга рухсат этувчи белги қайрилишга ҳам рухсат беради. (Муайян кесишмада талаб этилган ҳаракат йўналишига тегишли йўналтиргичнинг шакли туширилган 4.1.1—4.1.6 белгисини қўллаш мумкин).
4.1.1—4.1.6 белгиларининг белгиланган йўналишли транспорт воситаларига дахли йўқ.
4.1.1—4.1.6 белгиларининг таъсири қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага татбиқ этилади.
4.1.1 белгиси йўл бошланишига ўрнатилса, унга яқин чорраҳагача амал қилинади. Белги ўнг томонда жойлашган ҳовли ва йўлга туташ бошқа худудларга бурилишни тақиқламайди.
4.2.1. «Тўсиқни ўнгдан четлаб ўтиш».
4.2.2. «Тўсиқни чапдан четлаб ўтиш». Тўсиқни кўрсатилган йўналиш бўйича четлаб ўтишга рухсат этилади.
4.2.3. «Тўсиқни ўнгдан ёки чапдан четлаб ўтиш». Тўсиқни ҳар томондан четлаб ўтишга рухсат этилади.
4.3. «Айланма ҳаракатланиш». Йўналтиргичларда кўрсатилган йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилади.
4.4. «Енгил автомобиллар ҳаракатланади». Енгил транспорт воситалари, автобус, мотоцикллар, тўла вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк ташувчи транспорт воситларининг ҳаракатланишига рухсат этилади.
4.5. «Велосипед йўлкаси». Фақат велосипед ва мопедларлар ҳаракатланишга рухсат этилади. Велосипед йўлкасидан пиёдалар ҳам юришлари мумкин.
4.6. «Пиёдалар йўлкаси». Фақат пиёдалар юришига рухсат этилади.
4.7. «Энг кам тезлик». Фақат белгида кўрсатилган ёки ундан юқори тезликда (км/соат) ҳаракатланишга рухсат этилади.
4.8. «Энг кам тезлик белгиланган йўлнинг охири».
5.1. «Автомагистраль». Йўл ҳаракати қоидаларининг автомагистралларда ҳаракатланиш тартиби ўрнатилган йўл.
5.2. «Автомагистралнинг охири».
5.3. «Автомобиллар учун мўлжалланган йўл». Фақат автомобиллар, автобус ва мотоциклларнинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўл.
5.4. «Автомобиллар учун мўлжалланган йўлнинг охири».
5.5. «Бир томонлама ҳаракатланиш йўли». Транспорт воситаларининг бутун кенглик бўйича бир йўналишда ҳаракатланадиган йўли ёки унинг қатнов қисми.
5.6. «Бир томонлама ҳаракатланиш йўлининг охири».
5.7.1, 5.7.2. «Бир томонлама ҳаракатланиш йўлига чиқиш». Ҳаракатланиш бир томонлама бўлган йўлга ёки қатнов қисмига чиқиш.
5.8.1. «Бўлаклар бўйича ҳаракатланиш йўналиши». Бўлаклар сони ва ҳар бири бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналиши.
5.8.2. «Бўлак бўйича ҳаракатланиш йўналиши». Бўлак бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналиши.
Йўлнинг четки чап бўлагидан чапга бурилишга рухсат берувчи 5.8.1 ва 5.8.2 белгилари шу бўлакдан қайрилишга ҳам рухсат беради.
Чорраҳадан олдин ўрнатилган 5.8.1 ва 5.8.2 белгиларининг таъсири, агар шу туркумдаги бошқа белгилар ўрнатилмаган бўлса, бутун чорраҳага тадбиқ этилади.
5.8.3. «Бўлакнинг бошланиши». Йўлнинг баландликка кўтарилиш ёки тўхташ қисмидаги қўшимча бўлагининг бошланиш жойи. Агар қўшимча бўлак олдига 4.7 «Энг кам тезлик» белгиси ўрнатилган бўлса, кўрсатилган ёки ундан каттароқ тезликда ҳаракатлана олмайдиган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий бўлакдан қўшимча бўлакка қайта тизилиши керак.
5.8.4. «Бўлакнинг бошланиши». Уч бўлакли йўлларда ҳаракатланиш учун ўрта бўлакнинг бошланиши.
5.8.5. «Бўлак охири». Баландликка кўтарилиш ёки тўхташ қисмидаги қўшимча бўлакнинг охири.
5.8.6. «Бўлак охири». Уч бўлакли йўлда ҳаракатланиш учун мўлажалланган ўрта бўлакнинг охири.
5.8.7. 5.8.8. «Бўлаклар бўйича ҳаракатланиш йўналиши».
Агар 5.8.7 белгисида бирор транспорт воситасининг ҳаракатланишини тақиқловчи белги тасвирланган бўлса, унда бу транспорт воситасининг тегишли бўлакда ҳаракатланиши тақиқланади.
5.8.7 ва 5.8.8 белгилари йўналишлар сонига кўра тўрт ва ундан ортиқ бўлакли йўлларга ҳам тадбиқ этилиши мумкин. Тасвири алмашадиган 5.8.7, 5.8.8 белгилари ёрдамида реверсив ҳаракат ташкил этилиши мумкин.
5.9. «Белгиланган йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган бўлак». Транспорт воситалари йўналишида ҳаракатланадиган белгиланган йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган бўлак.
5.10.1. «Белгиланган йўналишли транспорт воситалари учун бўлаги бор йўл». Белгиланган йўналишли транспорт воситларининг умумий оқимга қарши ҳаракатланиши учун ажратилган бўлак.
5.10.2. 5.10.3. «Белгиланган йўналишли транспорт воситалари учун бўлаги бор йўлга чиқиш».
5.10.4. «Белгиланган йўналишли транспорт воситалари учун бўлаги бор йўлнинг охири».
5.11.1. «Қайрилиш жойи». Чапга бурилиш тақиқланади.
5.11.2. «Қайрилиш оралиғи». Қайрилиш оралиғининг узунлиги. Чапга бурилиш тақиқланади.
5.12. «Автобус ва троллейбус тўхташ жойи».
5.13. «Трамвай тўхташ жойи».
5.14. «Такси тўхтаб туриш жойи».
5.15. «Тўхтаб туриш жойи».
5.16.1, 5.16.2. «Пиёдалар ўтиш жойи». Ўтиш жойи олдида 1.14.1—1.14.3 ётиқ чизиғи бўлмаганда 5.16.2 белгиси йўлдан ўнг томонга ўтиш жойининг олд чегарасига, 5.16.1 белгиси эса чап томон ўтиш жойининг орқа чегарасига ўрнатилади.
5.17.1, 5.17.2. «Пиёдаларнинг ер остидан ўтиш жойи».
5.17.3, 5.17.4. «Пиёдаларнинг ер устидан ўтиш жойи».
5.18. «Тавсия этилган тезлик». Йўлнинг шу қисмида тавсия этилган ҳаракатланиш тезлиги. Белгига энг яқин чорраҳагача амал қилинади. 5.18 белгиси огоҳлантирувчи белги билан бирга қўлланса, унинг таъсир оралиғи ҳавфли қисмнинг узунлиги билан аниқланади.
5.19.1—5.19.3. «Охири берк йўл, кўча». Йўл ёки кўчанинг кўрсатилган йўналишда охири берк.
5.20.1, 5.20.2. «Йўналишларнинг дастлабки кўрсаткичи». Белгида кўрсатилган аҳоли яшайдиган жойга ва бошқа манзилларга томон ҳаракатланиш йўналиши. Белгида 5.29.1 белгисининг ҳамда автомагистраль, аэропорт ва бошқа рамзий белгилар тасвири туширилган бўлиши мумкин. 5.20.1 белгиси йўлнинг 3.11—3.15 тақиқловчи белгиларидан бири ўрнатилган қисмларини айланиб ўтиш кераклигини кўрсатиш учун ҳам қўлланилади.
5.20.3. «Ҳаракатланиш тасвири». Чорраҳада айрим ҳаракатлар тақиқланган вақтда ҳаракатланиш йўналиши ёки серқатнов чорраҳада рухсат этилган ҳаракатланиш йўналиши.
5.21.1. «Йўналиш кўрсаткичи». 5.21.2. «Йўналишлар кўрсаткичи». Манзиллар томон ҳаракатланиш йўналишлари.
5.22. «Аҳоли яшайдиган жойнинг бошланиши». Ушбу Қоидаларнинг аҳоли яшайдиган жойларда ҳаракатланиш тартибини белгиловчи талабларига амал қилинадиган жойларнинг номи ҳамда унинг бошланиши.
5.23. «Аҳоли яшайдиган жойнинг охири». Ушбу Қоидаларнинг аҳоли яшайдиган жойларда ҳаракатланиш тартиби талаблари бекор қилинган жой.
5.24. «Аҳоли яшайдиган жойнинг бошланиши». Ушбу Қоидаларнинг аҳоли яшайдиган жойларда ҳаракатланиш тартибини белгиловчи талабларига амал қилинмайдиган жойнинг номи ҳамда унинг бошланиши.
5.25. «Аҳоли яшайдиган жойнинг охири». 5.24 белгиси билан кўрсатилган аҳоли яшайдиган жойнинг охири.
5.26. «Манзил номи». Аҳоли яшамайдиган жойлар (дарё, кўл, довон, хушманзара жой ва ҳ.к.)нинг номи.
5.27. «Масофалар кўрсаткичи». Йўналиш бўйича жойлашган аҳоли яшайдиган жойларгача бўлган масофа (км).
5.28. «Километр белгиси». Йўлнинг боши ёки охиригача бўлган масофа (км).
5.29.1, 5.29.2. «Йўл рақами». 5.29.1 — йўлга берилган рақам, 5.29.2 — йўлнинг рақами ва йўналиши.
5.30.1—5.30.3. «Юк автомобиллари учун ҳаракатланиш йўналиши». Чорраҳада юк автомобиллари, тракторлар ва ўзиюрар мосламаларга бирор йўналишда ҳаракатланиш тақиқланган бўлса, бундай транспорт воситаларига тавсия этилган ҳаракатланиш йўналишлари.
5.31. «Айланиб ўтиш тасвири». Ҳаракатланиш учун вақтинча ёпиб қўйилган йўл қисмини четлаб ўтиш чизмаси.
5.32.1—5.32.3. «Четлаб ўтиш йўналиши». Ҳаракатланиш учун вақтинча ёпиб қўйилган йўл қисмини четлаб ўтиш йўналиши.
5.33. «Тўхташ». Светофорнинг (тартибга солувчининг) тақиқловчи ишорасида транспорт воситалари тўхтайдиган жой.
5.34.1, 5.34.2. «Бошқа қатнов қисмига қайта тизилишнинг бошланғич кўрсаткичи». Ажратувчи бўлаги бўлган йўлнинг ҳаракатланиш учун ёпиқ ҳудудини айланиб ўтиш ёки ўнг томондаги қатнов қисмига қайтиш учун ҳаракатланиш йўналиши.
5.35. «Реверсив ҳаракатланиш». Бир ёки бир неча бўлакларда ҳаракатланиш йўналиши қарама-қарши томонга ўзгариши мумкин бўлган йўл қисмининг бошланиши.
5.36. «Реверсив ҳаракатланишнинг охири».
5.37. «Реверсив ҳаракатланиш йўлига чиқиш».
5.38. «Турар жой даҳаси». Йўл ҳаракати қоидаларининг турар жои даҳаларида ҳаракатланиш тартиби ўрнатилган йўл.
5.39. «Турар жой даҳасининг охири».
5.40. «Фалокатли ҳолатлар учун кириш йўли». Йўл ҳаракати қоидаларидаги 20.2 бандда кўрсатилган ҳолларда фойдаланиладиган йўл.
Аҳоли яшайдиган жойларда ўрнатилган яшил ёки кўк асосдаги 5.20.1, 5.20.2, 5.21.1 ва 5.21.2 белгиларида кўрсатилган аҳоли яшаш жойларига шу ҳудуддан чиққач, тегишли автомагистраль ёки бошқа йўллар орқали борилишини билдиради. Оқ асосда кўрсатилган манзил шу аҳоли яшайдиган жойда эканлигини билдиради.
6.1. «Тиббий ёрдам кўрсатиш жойи».
6.2. «Шифохона».
6.3. «Ёнилғи шохобчаси».
6.4. «Техник хизмат кўрсатиш жойи».
6.5. «Транспорт воситаларини ювиш жойи».
6.6. «Телефон».
6.7. «Ошхона».
6.8. «Ичимлик сув».
6.9. «Меҳмонхона».
6.10. «Кемпинг».
6.11. «Дам олиш жойи».
6.12. «ДАН маскани».
7.1.1. «Манзилгача бўлган масофа». Белгидан йўлнинг хавфли жойигача бўлган масофани, йўл ҳаракатига тегишли чекловлар киритилган жойни ёки ҳаракат йўналиши бўйича олдиндаги муайян жойни кўрсатади.
7.1.2. «Манзилгача бўлган масофа». Чорраҳа олдида 2.5 белгиси ўрнатилган бўлса, 2.4 белгисидан чорраҳагача бўлган масофани кўрсатади.
7.1.3, 7.1.4. «Манзилгача бўлган масофа». Йўлдан манзилгача бўлган масофа.
7.2.1. «Таъсир оралиғи». Огоҳлантирувчи, буюрувчи, ахборот-ишора белгиларининг таъсир оралиғини кўрсатади.
7.2.2—7.2.6. «Таъсир оралиғи». Бу белгилар фақат тақиқловчи 3.27—3.30 белгилари билан қўлланилади.
7.2.2 — белгининг таъсири сақланган оралиқни кўрсатади.
7.2.3 — белги таъсир оралиғи охирини кўрсатади.
7.2.4 — ҳайдовчиларга белги таъсирида эканликлари хақида маълумот беради.
7.2.5, 7.2.6 — майдон, бинолар олди ва шунга ўхшаш жойлар четида тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланганда белгининг таъсир оралиғи ва йўналишини кўрсатади.
7.3.1—7.3.3. «Таъсир йўналишлари». Чорраҳа олдида ўрнатилган белгиларнинг таъсир йўналишини кўрсатади.
7.4.1—7.4.7. «Транспорт воситасининг тури». Белгининг таъсири жорий этилган транспорт воситалари турини кўрсатади.
7.4.1 қўшимча белгисининг таъсири юк ташувчи, шу жумладан, тиркамали, тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситаларига, 7.4.3 қўшимча белгиси эса енгил автомобилларга, шунингдек, тўла вазни 3,5 тоннагача бўлган юк ташувчи транспорт воситаларига татбиқ этилади.
7.5.1. «Шанба, якшанба ва байрам кунлари». 7.5.2. «Иш кунлари». 7.5.3. «Ҳафта кунлари». Белгига ҳафтанинг қайси кунлари амал қилиниши кўрсатилган.
7.5.4. «Амал қилиш вақти». Белгига куннинг қайси вақтида амал қилишни кўрсатади.
7.5.5—7.5.7. «Амал қилиш вақти». Белгига ҳафтанинг қайси куни ва қайси соатларида амал қилишни кўрсатади.
7.6.1—7.6.9. «Транспорт воситасини тўхтаб туриш жойига қўйиш усули». 7.6.1 — барча турдаги транспорт воситаларини тўхтаб туриш учун йўлнинг қатнов қисмида, пиёдалар йўлкаси ёнига қўйиш усули.
7.6.2 —7.6.9 пиёдалар йўлкаси ёнидаги тўхтаб туриш жойига енгил автомобиллар ва мотоциклларни қандай қўйиш усули кўрсатилган.
7.7. «Юргизгични ишлатмасдан тўхтаб туриш жойи». 5.15 белгиси билан биргаликда қўлланганда, тўхтаб туриш жойида фақат юргизгичи ишламаётган транспорт воситаларигина тўхтаб туришига рухсат этилганини билдиради.
7.8. «Пуллик хизмат кўрсатиш жойи». Нақд пулга хизмат кўрсатилишини билдиради.
7.9. «Тўхтаб туриш муддати чекланган». 5.15 белгиси ўрнатилган тўхтаб туриш жойида транспорт воситалари тўхтаб туришининг энг кўп муддатини кўрсатади.
7.10. «Автомобилларни кўрикдан ўтказиш жойи». 5.15 ёки 6.11 белгиси билан кўрсатилган майдонларда эстакада ёки кўздан кечириш чуқурчалари борлигини билдиради.
7.11. «Тўла вазни чекланган». Тўла вазни қўшимча белгида кўрсатилган миқдордан ортиқ бўлган транспорт воситаларига тааллуқли.
7.12. «Хавфли йўл ёқаси». Йўл ишлари бажарилиётгани сабабли йўл ёқасига чиқиш хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантиради, 1.23 белгиси билан қўлланилади.
7.13. «Асосий йўлнинг йўналиши». Чорраҳада асосий йўлнинг йўналишини кўрсатади.
7.14. «Ҳаракатланиш бўлаги». Белги ёки светофор таъсиридаги ҳаракатланиш бўлагини кўрсатади.
7.15. «Кўзи ожиз пиёдалар». 1.20, 5.16.1, 5.16.2 белгилари ҳамда светофор билан қўлланилади, пиёдалар ўтиш жойидан кўзи ожиз кишилар фойдаланиши ҳақида огоҳлантиради.
7.16. «Нам қоплама». Белги қатнов қисмининг қопламаси нам бўлган вақтда таъсир этишини кўрсатади.
7.17. «Ногиронлар». 5.15 белгиси билан қўлланилади. Тўхтаб туриш жойи (ёки унинг бир қисми) ушбу Қоидаларнинг 28.3 бандига мувофиқ «Ногирон» таниқлик белгиси ўрнатилган транспорт воситалари учун ажратилганлигини кўрсатади.
7.18. «Ногиронлар мустасно». Белгиларнинг таъсири ушбу Қоидаларнинг 28.3 бандига мувофиқ «Ногирон» таниқлик белгиси ўрнатилган, транспорт воситаларига ва мотокажаваларга жорий этилмайди.
Қўшимча белгилар қайси белги билан бирга жорий этилса, бевосита шу белги тагига жойлаштирилади. 7.2.2—7.2.4, 7.13 қўшимча белгилари йўлнинг, йўл ёқасининг, пиёдалар йўлкасининг тепасига ўрнатилган белгининг ёнига жойлаштирилади.
Эслатма: Огоҳлантирувчи, тақиқловчи, буюрувчи, ахборот-ишора йўл белгиларининг тагида мазкур йўл белгисининг таъсир оралиғини кўрсатувчи 7.2.1 қўшимча ахборот белгиси ўрнатилган бўлса, йўл белгиларининг таъсир оралиғи охирини кўрсатувчи йўл белгиси ўрнатилиши шарт эмас.
1.1 — қарама—қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини билдиради; йўлнинг кириш тақиқланган қисмини англатади; транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистраллар қаторига киритилмаган йўлнинг ҳаракатланиш қисми чегарасини билдиради.
1.2 (энли сидирға чизиқ) — автомагистралларда ҳаракатланиш қисми чегарасини билдиради.
1.3 — тўрт ва ундан ортиқ ҳаракатланиш бўлаги бўлган йўлларда қарама—қарши йўналишдаги транспорт воситалари оқимини ажратади.
1.4 — тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг ҳаракатланиш қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ (бордюр) устидан чизилади.
1.5 — икки ёки уч бўлакли йўлларда қарама—қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратади; бир йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган икки ёки кўпроқ бўлакли йўлларда бўлакларнинг чегараларини билдиради.
1.6 (яқинлашиш чизиғи — ҳар бир чизиқ узунлиги улар орасидаги масофадан уч баробар катта бўлган узуқ—узуқ чизиқ) — қарама—қарши ёки бир йўналишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантиради.
1.7 — (ҳар бир чизиғи қисқа ва оралари шу чизиқлар бўйига тенг бўлган узуқ—узуқ чизиқ) — чорраҳадаги ҳаракатланиш бўлакларини билдиради.
1.8 (энли узуқ—узуқ чизиқ) — тезланиш ёки секинланиш бўлаги билан йўлнинг ҳаракатланиш қисмидаги асосий бўлаги ўртасидаги чегарани билдиради (чорраҳаларда, йўлнинг турли сатҳда кесишган қисмларида, автобуслар тўхтайдиган жойларда ва ҳ.к.).
1.9 — реверсив ҳаракатланишда қатнов қисмининг чегарасини белгилайди; реверсив ҳаракатланиш амалга оширилган йўлларда (реверсив светофори ўчирилган ҳолатда) қарама—қарши йўналишдаги транспорт оқимини ажратади.
1.10 — тўхтаб туриш тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.28 йўл белгиси билан қўлланилади ва йўлнинг ҳаракатланиш қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ (бордюр) устидан чизилади.
1.11 — фақат бирор бўлакка қайта тизилишга рухсат этади, бир йўналишдаги ёки қарама—қарши келаётган транспорт оқимларини ажратади; қайрилиб олиш, тўхташ майдончалари ва шунга ўхшашларга кириш учун мўлжалланган жойларда манёвр фақат бир йўналишда рухсат этилганлигини кўрсатади.
1.12 (тўхташ) — 2.5 белгиси ёки светофорнинг (тартибга солувчининг) тақиқловчи ишорасида ҳайдовчи тўхташ керак бўлган жойни кўрсатади.
1.13 — кесишган йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериш зарур бўлганда ҳайдовчи транспорт воситасини тўхтатиши лозим бўлган жойни кўрсатади.
1.14.1, 1.14.2 (зебра) йўлнинг ҳаракат тартибга солинмаган қисмида пиёдаларнинг ўтиш жойини белгилайди.
1.14.2 белгининг ишорали йўналтиргичлари пиёдаларнинг ҳаракатланиш йўналишини кўрсатади.
1.14.3 — пиёдаларнинг ҳаракати светофор ёрдамида тартибга солинганини билдиради.
1.15 — йўлнинг велосипед йўлкаси кесиб ўтган жойини билдиради.
1.16.1—1.16.3 — транспорт воситалари оқими ажраладиган ёки қўшиладиган жойлардаги йўналтирувчи оролчаларни билдиради.
1.17 — белгиланган йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойлари ҳамда таксиларнинг тўхтаб туриш жойларини билдиради.
1.18 — чорраҳада бўлаклар бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишларини кўрсатади. Якка ҳолда ёки 5.8.1, 5.8.2 белгилари билан қўлланилади. Охири берк йўл тасвирланган чизиқ, шу йўналишдаги ён томонда жойлашган қатнов қисмига бурилиш тақиқланганлигини кўрсатади. Четки чап бўлакдан чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич шу бўлакдан қайрилишга ҳам рухсат беради.
1.19 — ҳаракатланиш қисмининг торайган (шу йўналишдаги ҳаракатланиш бўлакларининг сони камайган) жойига ёки қарама—қарши йўналишдан келаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашганлик ҳақида огоҳлантирувчи чизиқ. Биринчи ҳолда 1.18.11.18.3 йўл белгилари билан қўлланилиши мумкин.
1.20 — ҳайдовчини 1.13 чизиғига яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантиради.
1.21 («тўхтанг» ёзуви) — 2.5 белгиси билан бирга қўлланилганда ҳайдовчини 1.12 чизиғига яқинлашаётганлиги ҳақида огоҳлантиради.
1.22 — йўл (ҳаракатланиш йўналиши) рақамини кўрсатади.
1.23 — йўлнинг фақат белгиланган йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган бўлагини билдиради.
1.1 ва 1.3 чизиқларини босиб ўтиш тақиқланади, ҳаракатланиш қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно.
1.2, 1.5 — 1.8 чизиқларини исталган томондан босиб ўтиш мумкин.
Реверсив светофорлар бўлмаганда ёки улар ўчириб қўйилганда, 1.9 чизиғини фақат у ҳайдовчининг ўнг томонида бўлса, босиб ўтишга рухсат этилади.
Реверсив светофор ёқилган пайтда бир йўналишли бўлакларни ажратаётган 1.9 чизиғини исталган томонидан босиб ўтишга рухсат этилади. Реверсив светофор ўчирилганда, ҳайдовчилар дарҳол 1.9 чизиғидан ўнгга қайта тизилишлари керак.
1.11 чизиғини узуқ-узуқ томондан, шунингдек, сидирға чизиқ томонидан эса фақат қувиб ёки четлаб ўтишни тугатаётганда босиб ўтишга рухсат этилади.
2.1 — ҳаракатланаётган транспорт воситаларига хавф туғдирадиган йўл иншоотларининг тик элементлари (кўприклар ва осма йўллар, устунлар ва ҳ. к.) ни билдиради.
2.2 — тоннеллар, кўприклар, осма йўл ва кўприкларнинг пастки қиррасини билдиради.
2.3 — ажратиш бўлакларидаги ёки «хавфсизлик оролчалари»даги думалоқ устунларни билдиради.
2.4 — йўналтирувчи, бетон ёки темир бетон устунлар, тўсиқ тиргаклар ва ҳоказоларни билдиради.
2.5 — йўлнинг кичик радиусли бурилишлари, тик нишабликлари ва бошқа хавфли жойларида йўл четига ўрнатилган тўсиқларнинг ён юзаларини билдиради.
2.6 — бошқа жойлардаги тўсиқларнинг ён юзаларини билдиради.
2.7 — йўлнинг хавфли жойларида унинг четидаги тўсиқни (бордюрни) ва йўл сатҳидан баланд бўлган «хавфсизлик оролчалари» четини билдиради.

Т/р


Транспорт воситаси тури

Тормоз йўли (кўпи билан) метр ҳисобида

1981 йил 1.01дан ишлаб чиқарила бошланган

1981 йил 1.01дан олдин ишлаб чиқарила бошланган

аслаҳаланган ҳолда

тўла вазнда

аслаҳаланган ҳолда

тўла вазнда

1

Енгил автомобиллар ва уларнинг юк ташишга мослаштирилган турлари

12,2

12.9

14.5

10.2

улар шатакка олганда

13.6

10.5

14.5

10.5

2

Автобуслар:

тўла вазни 5 тонна ва ундан кам бўлган

13.6

17.0

18.7

21.2

тўла вазни 5 тоннадан ортиқ бўлган

16.8

17.4

19.9

21.2

3


Юк автомобиллари:

тўла вазни 3,5 тонна ва ундан кам бўлгаи

15.1

19.0

19.0

23.0

тўла вазни 3,5 тоннадан 12 тоннагача ва 12 тонна бўлган

17.3

20.1

18.4

23.0

тўла вазнли 12 тоннадан ортиқ бўлган

16.0

19.7

17.7

23.0

4


Автопоездлар шатакчи транспорт воситаси билан

тўла вазни 3,5 тонна ва ундан кам бўлган

17.7

21.8

22.7

25.0

тўла вазни 3,5 тоннадан 12 тоннагача ва 12 тонна бўлган

18.8

21.3

22.1

25.0

тўла вазни 12 тоннадан ортиқ бўлган

18.4

20.8

21.9

25.0

5

Икки ғилдиракли мотоцикл ва мопедлар

7.5

7.5

7.5

7.5

6

Кажавали мотоцикллар

8.2

8.2

8.2

8.2

Кейинги таҳрирга қаранг.