05.07.2018 йилдаги 1822-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 05.07.2018 йилдаги 1822-III-сон
Кучга кириш санаси
05.07.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирига юборилган «Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этишнинг ҳолати ҳамда уни амалга ошириш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўрови ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 12 майдаги «Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этишнинг ҳолати ҳамда уни амалга ошириш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар тўғрисида»ги парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ёзма жавобини кўриб чиқиб, Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майда қабул қилинган «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қарорга асосан республика бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларига 2017 ― 2020 йилларда овқатланиш тизими мавжуд бўлмаган 2630 та умумий ўрта таълим муассасаларини 13150 та ўтириш ўринлари (тўпламлар) билан, ҳар бири 2630 тадан бўлган музлаткич, сув қайнатгич, электр плита, идиш ювиш ванналари ва ишлаб чиқариш столлари билан жиҳозлаш, шунингдек умумий ўрта таълим муассасаларида ишламаётган 2061 та ошхонани 4868 та ўтириш ўринлари (тўпламлар) билан, 806 та музлаткич, 1030 та музлаткич витрина, 823 та сув қайнатгич, 1091 та электр плита, 801 та идиш ювиш ванналари ва 1059 та ишлаб чиқариш столлари билан қайта жиҳозлаш бўйича ҳудудий манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда ижросини таъминлаш вазифалари топширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 ― 2018 йиллар давомида халқ таълими тизимидаги 9628 та мактабдан 3299 таси (34,0 фоиз) ошхона жиҳозлари билан таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунга келиб 6329 та (66,0 фоиз) мактабдаги ошхона ва буфетларнинг жиҳозлари янгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан мазкур вазифа тўлақонли бажарилиши таъминланмаган. Ҳозирги кунда 9628 та умумий ўрта таълим муассасаларининг 1453 тасида (15,0 фоизида) ўқувчилар учун иссиқ овқат тайёрлаш ташкил этилган бўлиб, бу мактабларнинг аксарият қисми Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларига тўғри келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим муассасаларининг 4906 тасида (51,0 фоизида) ошхоналар буфет тарзида бўлиб, уларнинг ассортиментида фақат турли пишириқлар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўқувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этиш масалаларига етарли эътибор қаратилмаганлиги ҳамда қишлоқ жойларда мактаб ошхоналарини ижарага олиш харажатларни оқламаслиги сабабли 3269 та (34,0 фоиз) умумий ўрта таълим муассасаларида ошхона ва буфетлар фаолияти йўлга қўйилмаган. Умумий ўрта таълим муассасалари ошхоналари технологик жиҳозлар билан таъминланмаганлиги натижасида уларнинг моддий-техник базаси ночор аҳволга келиб қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим муассасаларининг ошхона ва буфетларини ижарага бериш бўйича танлов комиссияси томонидан ошхона ва буфетларини якка тартибдаги тадбиркорларга ижарага беришда «ноль» ставкасини белгилаш масалалари етарлича ҳал этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим муассасаларининг ошхона ва буфетларини ижарага бериш бўйича танлов комиссияси ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, ошхона ва буфетларни юридик шахслар билан бир қаторда, якка тартибдаги тадбиркорларга ижарага бериш масалаларига лоқайдлик билан қараган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этишдаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш, жумладан таълим муассасаларининг ошхона ва буфетларида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиш, ўқувчиларга сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатлар сифатини назорат қилишни кучайтириш ҳамда ошхона ва буфетларни ижарага олувчи юридик шахсларга ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида мавжуд ошхона ва буфетлар ҳамда улардаги жиҳозларни инвентаризация қилиш, шунингдек мактаблар ошхона ва буфетларининг қурилиши, реконструкция қилиниши ва капитал таъмирланиши режалаштирилган лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш масалалари ҳал этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан ҳамда парламент сўровига берилган жавоблардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этишнинг ҳолати ҳамда уни амалга ошириш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар тўғрисида»ги парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ёзма жавоби маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида белгиланган вазифаларнинг изчил бажарилишини назорат қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим муассасаларининг мавжуд ошхона ва буфетлар ҳамда улардаги жиҳозларни тўлиқ инвентаризация қилишга ва умумий ўрта таълим муассасаларига тайёр овқатлар етказиб беришнинг шаффоф ҳамда соддалаштирилган тизимини яратишга, бунда юридик шахслар билан бир қаторда, якка тартибдаги тадбиркорларнинг мазкур фаолиятни амалга оширишига кенг йўл очиб беришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим муассасаларида ошхона ва буфетларни ташкил этиш ва жиҳозлаш учун 2017 — 2020 йилларга мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурларни қайта кўриб чиқиб, уларни тасдиқласин, фаолият кўрсатмаётган ошхона ва буфетларни қайта алоҳида ўрганиб чиқиб белгиланган муддат ичида ошхона ва буфетларни ташкил этсин ва уларни жиҳозлашнинг молиявий манбаларини аниқлаган ҳолда манзилли дастурларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим муассасаларининг ошхона ва буфетларини ижарага беришда «ноль» ставкасини қўллаш тавсия этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019-2020 йилларда қурилиши ва реконструкция қилиниши, капитал таъмирланиши режалаштирилаётган умумий ўрта таълим муассасаларининг лойиҳаларида ошхона ва буфетлар назарда тутилишига эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда умумий ўрта таълим муассасаларида ошхона ва буфетларнинг фаолиятини ташкил этиш бўйича зарурий чора-тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мазкур қарор ижроси юзасидан доимий мониторинг ўтказсин ҳамда жорий йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашида ахборот берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 5 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1822-III-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 04/18/1822-III/1906-сон)