05.07.2018 йилдаги 1820-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 05.07.2018 йилдаги 1820-III-сон
Кучга кириш санаси
05.07.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг «Соғлиқни сақлаш соҳасига оид ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳолати тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг «Соғлиқни сақлаш соҳасига оид ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳолати тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси шуни таъкидлайдики, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш, аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий санитария, шошилинч ва тез тиббий ёрдам, ихтисослаштирилган хизматлар сифатини ошириш, арзон ва сифатли дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлаш, хусусий тиббиётни ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу соҳани ривожлантиришга, уни тубдан ислоҳ қилишга қаратилган 104 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4 та фармони, 24 та қарори ва 9 та фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 37 та қарори ҳамда 32 та фармойиши қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилда соғлиқни сақлаш тизими муассасаларини сақлаб туриш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларга иш ҳақи тўлаш, дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари харажатларига Давлат бюджетидан 9,6 трлн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, ушбу маблағ 2017 йилдагига нисбатан 1,4 бараварга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг ўтган даврида қишлоқ оилавий поликлиникасига ва қишлоқ врачлик пунктига бириктирилган фуқарога унинг бир марталик қабули учун 3135 сўм (2017 йилда 2425,0 сўм) дори-дармон харажатлари ажратилган бўлса, марказий кўп тармоқли поликлиникага 4138 сўм (2017 йилда 2124,0 сўм) ажратилган. Тез тиббий ёрдам муассасаларининг дори воситалари ва тиббий буюмлар харажатларига маблағлар ҳар бир тиббий чақирув учун 5000 сўм (2016 йилда 482,9 сўм, 2017 йилда 2058,5 сўм) этиб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларнинг (360 та объект) қурилиш-таъмирлаш ишларига 949,3 млрд. сўм миқдорида маблағлар ажратилиб, ҳозирги кунгача 293,8 млрд. сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт муассасаларида мавжуд 11,8 мингга яқин вакант ўринларни тўлдириш ҳамда тиббиёт ходимларига бўлган талабни тез орада ҳал этиш мақсадида тиббиёт олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим босқичлари бўйича ўқиш муддатлари 7 йилдан 6 йилга қисқартирилган, шунингдек шифокорларга икки ставкагача меҳнат қилишга ҳамда пенсия пулларини тўлиқ олишга рухсат берилган. Бундан ташқари, Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали ташкил этилиб, бир қатор тиббиёт институтларида турли мутахассисликлар бўйича янги бакалавриат, ординатура ҳамда магистратура таълим босқичлари очилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилда 521 та ёш мутахассисни чет элга юбориш, шунингдек республикага етакчи хорижий тиббиёт ҳамда илмий муассасалардан 389 тиббиёт мутахассислари ташрифини уюштириш режалаштирилиб, амалга ошириш ишлари бошлаб юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг раҳбар ходимлари салоҳиятини ошириш мақсадида республика ва вилоят тиббиёт муассасаларига 300 дан ортиқ нафар мутахассис раҳбар лавозимларига тайинланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадида қишлоқ врачлик пунктлари мақбуллаштирилиб, уларнинг сони 2895 тадан 819 тага тенглаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий дорихонаси, кундузги шифо ўринлари ва куну-тун ишлайдиган тез тиббий ёрдам шоҳобчасига эга 793 та қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил этилиб, уларнинг иш вақти соат 8:00 дан 20:00 гача узайтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шошилинч ва тез тиббий ёрдам тизими иш самарадорлигини ошириш ва унинг моддий-техника базасини такомиллаштириш мақсадида 2017 йилда 1232 дона тез тиббий ёрдам махсус автомашиналари харид қилинди ва жами автотранспорт воситалари сони 2383 тага етказилган. Бундан ташқари, ҳудудий соғлиқни сақлаш ва молия бошқармаларига тез тиббий ёрдам бригадалари ҳайдовчилари асосий вазифасидан ташқари беморларни ташиш бўйича қўшимча функцияларни ҳам бажараётгани учун тариф ставкасининг 30 фоиз миқдорида устама ҳақ тўлаш йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг натижадорлигини, сифати ва ундан фойдаланишни тубдан ошириш мақсадида акциядорлик жамиятлари шаклидаги республика марказлари давлат муассасаларига айлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказига 3,2 млн. АҚШ долларига, фтизиатрия ва пульмонология марказига 2,0 млн. еврога, кардиология марказига 2,8 млн. еврога тенг бўлган юқори технологик асбоб-ускуналар етказилди ва ишга туширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг беш ойи давомида республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг 2022 нафар етакчи ходими томонидан ҳудудлардаги 1841 та даволаш-профилактика муассасаларига ташриф буюрилиб, 586 та маҳорат дарслари уюштирилди, 56 мингдан ортиқ аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди, 1671 та оператив муолажалар бажарилди, шулардан 594 тасини юқори технологияли операциялар ташкил қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида тиббий кўриклар, операциялар, шу жумладан юқори технологияли операциялар ўтказиш мақсадида 209 нафар чет эл мутахассиси мамлакатимизга таклиф қилинган. 2017 йилнинг мос даврига нисбатан тиббий кўриклар сони 8723 тага, операциялар сони 452 тага, юқори технологияли операциялар сони 289 тага, чет эллардан ташриф буюрган мутахассислар сони 45 тага ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилда оналар ўлимининг интенсив кўрсаткичи коэффициенти республикада 23,9 ни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 га камайган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гўдаклар ўлими 2018 йилнинг беш ойида республика бўйича 2706 тани ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 360 тага камайган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларда ногиронликнинг олдини олиш мақсадида 2018 йилнинг беш ойида республика ва ҳудудий скрининг марказлари томонидан 301 минг нафар янги туғилган чақалоқ скрининг текширувларидан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавф гуруҳига кирувчи 164 минг нафар ҳомиладор аёл скрининг ультратовуш текширувидан ўтказилган. Хавф гуруҳига кирувчи 11 минг нафар ҳомиладор аёл ирсий касалликлар бўйича биокимёвий скрининг текширувларидан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада олиб борилаётган профилактика ва эпидемияга қарши кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида 2017 йилда ҳамда 2018 йилнинг ўтган даврида ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликларнинг республикамиз ҳудудига четдан кириб келиши ҳамда тарқалишига йўл қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилда миллий эмлаш тақвими асосида вакциналар сотиб олиш учун 42 млрд. cўм маблағ ажратилган бўлса, 2018 йилда 105 млрд. сўм маблағ ажратилиб, илк маротаба давлатимиз вакциналарга бўлган эҳтиёжни ўз ҳисобидан тўлиқ таъминлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда ҳали ўз ечимини кутаётган муаммо ва камчиликлар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, тез тиббий ёрдам хизмати ва соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини муассасаларининг, амбулатория-поликлиника ва стационар тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасаларнинг интеграцияси талаб даражасида йўлга қўйилмаган. Айрим тиббий хизматлар, жумладан тез тиббий ёрдам ҳамда патронаж тизимидаги хизматлар бири-бирини такрорлаб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойларда ўтказилаётган ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳудудларда аҳоли қон босимини ўлчаш, укол қилиш каби бир марталик муолажаларни олиш учун ҳам тез тиббий ёрдам хизматига қайта-қайта мурожаат қилмоқда. Бу эса тегишли ҳудудларда тез тиббий ёрдам чақириқларидан кейин беморларнинг ҳолидан патронаж тизими орқали хабар олиш ишлари, яъни ушбу хизматларнинг ўзаро интеграцияси тўғри йўлга қўйилмаганлигидан далолат бермоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларда аҳолини, айниқса, ёлғиз, кекса, ногиронлиги бўлган, сурункали касалликларга чалинган шахсларни, бўлажак оналар ва болаларни патронаж хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш борасидаги ишлар талаб даражасида эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларининг вақтинчалик штатлар нормативида патронаж ҳамширалари сони бўйича турлича ёндашувлар мавжуд. Масалан, қишлоқ оилавий поликлиникалари учун ҳар 1000 нафар аҳолига, қишлоқ врачлик пунктида эса ҳар 750 нафар аҳолига битта патронаж ҳамшира штати ажратилмоқда. Ваҳоланки, барча муассасаларда патронаж ҳамшираларининг хизмат вазифалари бир хил.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тез тиббий ёрдам хизмати бригадалари замонавий рақамли радиоалоқа воситалари (рациялар) ва GPS-навигация тизимлари билан ҳанузгача тўлиқ жиҳозланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака тоифасига эга бўлишга оид талабларнинг мураккаблиги тиббиёт ходимларининг ўз малака даражасини оширишга эътибор қилмаслигига олиб келмоқда. Бу эса, ўз навбатида, тиббий хизмат сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойларда тиббиёт ходимларининг аҳолига яқинлашиш борасидаги ишлари ҳам талаб даражасида эмас. Хусусан, тиббиёт муассасалари раҳбарларининг ўзлари хизмат кўрсатаётган ҳудуд аҳолиси олдида ҳисобот бериши тизимли равишда ташкил этилмаган, яъни улар белгиланган муддатларда ўтказилмаган ва бу жараёнда юзакичиликка йўл қўйилиши ҳолатлари кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён қилинганлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг «Соғлиқни сақлаш соҳасига оид ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳолати тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий малака тоифасига эга бўлишга оид талабларни соддалаштириш, шифокорларнинг ўз малака даражасини оширишини рағбатлантириш механизмларини жорий этиш, шифокорларнинг иш стажини ва меҳнат фаолияти натижаларини баҳолаш мезонларини инобатга олган ҳолда тоифа беришга доир тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тез тиббий ёрдам хизмати ва соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини муассасаларининг ўзаро самарали ва тизимли интеграциясини ташкил этиш мақсадида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини ресурсларини чақириқлардан кейинги жараёнга жалб қилишнинг аниқ механизмини ишлаб чиқиш, шунингдек илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда тез тиббий ёрдам чақириқларини қабул қилиш ва бажариш баённомаларини қайта кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патронаж тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва уни амалга ошириш механизмини соддалаштириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини янада тизимли ва самарали ташкил этиш учун улар фаолиятининг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, касалликларнинг олдини олиш мақсадида тиббиёт соҳасида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ижтимоий шерикликни кучайтириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий тиббиёт муассасалари тармоғи фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтириш учун қулай шароитлар яратиш, соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган масалаларни тизимли ҳал этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига навбатда турган, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш талаб этиладиган мижозларнинг имтиёзли тоифасига истисно тариқасида навбатдан ташқари тиббий ёрдам олиш учун йўлланма (ордер) бериш масаласи юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тез тиббий ёрдам станциялари негизида бутун республика ҳудудида тез тиббий ёрдамни шошилинч чақиришга мўлжалланган, туну-кун ишлайдиган ягона телефон рақамининг узлуксиз фаолиятини таъминлайдиган «сall-марказлар»ини ташкил этиш ва тез тиббий ёрдам хизматининг ихтисослаштирилган автотранспортларини GPS-навигация тизимига улаш ҳамда уларни рақамли радиоалоқа воситалари (рациялар) билан жиҳозлаш ишларини якунлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур Қарорнинг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотини жорий йилнинг декабрь ойида эшитишни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси соғлиқни сақлаш соҳаси билан боғлиқ масалалар юзасидан парламент назоратини кучайтирсин ҳамда мазкур соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 5 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1820-III-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 04/18/1820-III/1904-сон)