02.10.2018 йилдаги 785-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 29.09.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» (2-қўшимча молиялаштириш) лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашни таъминлаш учун молиявий ресурсларни жалб этишни кенгайтириш, энергия самарадорлигини ошириш ҳамда энергияни тежайдиган асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этишни жадаллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 — 2015 йилларда 16,5 млн. махсус қарз олиш ҳуқуқлари (25 млн. АҚШ доллари эквивалентида) жалб этилган ҳолда, Жаҳон банки билан биргаликда «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳаси амалга оширилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилдан буён лойиҳа Халқаро тараққиёт уюшмасининг (ХТУ) узоқ муддатли молиявий ресурсларидан 66,1 млн. миқдоридаги махсус қарз олиш ҳуқуқлари (100 млн. АҚШ доллари эквивалентида) асосида қўшимча молиялаштирилган ҳолда амалга оширилаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа доирасида йилига 505,1 млн. кВт/с электр энергияси ва 187,7 млн. м. куб табиий газ иқтисод қилишни таъминлайдиган энергия самарадор ускуналар ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича умумий қиймати 150,2 млн. АҚШ доллари бўлган 82 та инвестицион лойиҳа амалга оширилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг (кейинги ўринларда ХТТБ деб аталади) 5 йиллик имтиёзли даврни қўшиб ҳисоблаганда қайтариш муддати 25 йил бўлган 200 млн. АҚШ доллар миқдоридаги қарз маблағларини тақдим этиш билан «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш (2-қўшимча молиялаштириш)» лойиҳасини (кейинги ўринларда Лойиҳа деб аталади) 2018 йил 30 январда маъқуллаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 17 майда Америка Қўшма Штатларига давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси номидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан ХТТБ билан Қарз битими имзоланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 24 майда иштирок этувчи тижорат банклари — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, «Асака» АТБ, «Ҳамкорбанк» АТБ, «Asia Alliance Bank» АТБ, «InfinBank» АТБ (кейинги ўринларда иштирок этувчи тижорат банклари деб аталади) – ХТТБ билан Лойиҳани амалга ошириш тўғрисида битимлар имзолагани ва лойиҳа битимлари шартларига мувофиқ Лойиҳани бажариш мажбуриятларини ўз зиммасига олгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва иштирок этувчи тижорат банклари билан ХТТБнинг қарз маблағларини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларни имзолаш ваколати берилгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани амалга ошириш даври 5 йил (2018 — 2022 йй.) этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХТТБнинг 199,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларининг бир қисми иштирок этувчи тижорат банкларига саноат корхоналарининг энергия самарадор ускуналар харид қилиш ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун револьвер кредит линияси («Б» компоненти — «Иштирок этувчи тижорат банклари учун кредит линияси») шаклида қайта молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар Жаҳон банки билан бошқача тарзда келишилмаган бўлса, саноат корхоналарига ХТТБ қарз маблағлари ҳисобидан тақдим этиладиган кредитнинг максимал суммаси битта субзаем олувчи ташкилот учун 10 млн. АҚШ долларидан, битта соҳадаги саноат корхоналари учун тақдим этиладиган кредитларнинг максимал суммаси 30 млн. АҚШ долларидан ошмаслиги керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХТТБ қарз маблағларининг 1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қисми техник кўмаклашишни («А» компоненти — «Энергия самарадорлиги соҳасидаги салоҳиятни ошириб бориш ва лойиҳани бошқариш»), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 25 июлдаги 211-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳи фаолиятини келгусида молиялаштириш орқали Лойиҳанинг амалга оширилишини умумий мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳининг штат жадвали ва ҳар йиллик молиялаштириш сметалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан мажбурий тартибда келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аввалги линиялар бўйича ва ушбу Лойиҳа маблағларидан кредит олган субзаем олувчи ташкилотлар томонидан қайтариладиган маблағлар иштирок этувчи тижорат банклари томонидан револьвер асосида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимлар бўйича ресурсларни қайтариш ҳисобга олинган ҳолда маблағлар қолдиғи доирасида саноат корхоналарининг энергия самарадор ускуналарни харид қилиш ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини келгусида молиялаштиришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш»лойиҳасини амалга ошириш доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарз маблағларини жалб этиш жадвали 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарз маблағларини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Лойиҳани умумий мувофиқлаштириш ва Лойиҳанинг «А» компонентини амалга ошириш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирок этувчи тижорат банклари Лойиҳанинг «В» компонентини амалга ошириш бўйича ижро этувчи органлар ҳисобланади ва ХТТБ қарз маблағларини улар томонидан қайта молиялаштириладиган қисмини мақсадли ва самарали ишлатилиши учун жавоб берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирок этувчи тижорат банклари ХТТБнинг қайта молиялаштириладиган қарз маблағлари ҳисобидан энергия самарадор инвестиция суб-лойиҳаларини амалга оширишни молиялаштириш учун қайтариш, тўлов ва муддатлилик шартларида ўз номидан кредитлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суб-лойиҳаларнинг молиявий-иқтисодий кўрсатгичларини ҳисобга олган ҳолда Лойиҳа доирасида иштирок этувчи тижорат банклари томонидан хорижий валютада кредит маблағларини 10 йил муддатгача беришга рухсат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХТТБ қарз маблағларини қайтариш, шунингдек, мазкур қарз маблағлари бўйича фоизлар, воситачилик ҳақлари ва бошқа харажатларни тўлаш иштирок этувчи тижорат банклари томонидан қарз суммасининг қайта молиялаштириладиган қисми бўйича ўз маблағлари ва Лойиҳанинг «А» компоненти қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Жаҳон банки билан келишилган ҳолда зарурат бўлганда, иштирок этувчи тижорат банклари фаолиятини ушбу Лойиҳа доирасида таҳлил қилиш асосида уларнинг таркибини кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ХТТБ ўртасидаги Қарз битими, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва иштирок этувчи тижорат банклари ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимлар бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва иштирок этувчи тижорат банклари билан биргаликда Лойиҳани амалга ошириш ҳисобга олинган ҳолда кредитлар бериш тартибини, молиялаштирилаётган суб-лойиҳаларни баҳолаш ва танлаб олиш мезонларини, шунингдек, молиявий бошқариш, харидлар, лойиҳанинг амалга оширилишини монторинг қилиш ва баҳолаш тартиб-таомилларини белгилайдиган Лойиҳа бўйича Операцион қўлланмани бир ой муддатда қайта ишлаб чиқилишини ва Жаҳон банки билан келишилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси белгиланган тартибда суб-лойиҳалар ва субзаем олувчи ташкилотларнинг атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги аризаларининг давлат экологик экпсертизасини ўтказилиши, шунингдек, Лойиҳа талабларига мувофиқ суб-лойиҳаларнинг атроф-муҳитга таъсири бўйича тоифаларини аниқлашни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг буюртманомалари бўйича Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг буюртманомалари бўйича Лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик кириш визалари берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 2 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
785-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 09/18/785/1987-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)