Ҳужжат кучини йўқотган 17.10.2025 25.09.2018 йилдаги 765-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 17.10.2025
Ҳужжат 13.01.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳудудларни бириктириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 октябрдаги 648-сонли «Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 майдаги ПҚ-3730-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотларга бириктирилган ҳудудлар ихтисослаштирилган ташкилотларнинг махсус автотранспорт воситаларининг юк ташиш қуввати бириктирилган ҳудудларда қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва ўз вақтида олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг зарур сифатини таъминлашга мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказилишини ва ўрганиб чиқилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хатлов натижалари бўйича санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотларга бириктирилган ҳудудлар ихтисослаштирилган ташкилотларнинг махсус автотранспорт воситаларининг ҳақиқий қувватини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилишини ва қайта кўриб чиқиш натижаси бўйича бўшаган участкалар «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон аукцион воситасида танлов савдоларига қўйилишини таъминласинлар.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 25 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
765-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига ноль ставкадан бошланувчи «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон танлов (кейинги ўринларда — электрон танлов) йўли билан бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом ҳудудларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ бириктириш ҳолатларига татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-auksion» электрон савдо платформаси — электрон танловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, хоҳловчи шахсларнинг электрон танловлар жараёнларига бевосита кириш ва иштирок этиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудни бириктириш — танлов асосида тадбиркорлик субъектларига маълум бир ҳудудда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ҳуқуқини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хабарнома — Интернет жаҳон ахборот тармоғида, шу жумладан, буюртмачининг веб-сайтларига жойлаштириладиган «E-auksion» электрон савдо платформасида келгусида ўтказиладиган электрон танлов ҳақидаги маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов таклифи — танлов ҳужжатида белгиланган шартларга мувофиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширишга таклиф;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор — «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон танловларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва таклиф этилган шартларга мувофиқ электрон танловда иштирок этиш учун ариза берган тадбиркорлик субъекти (юридик шахс);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуд — маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш бўйича электрон танловга қўйиладиган зона (шаҳар, туман, туман маркази, қишлоқ ва бошқа аҳоли пунктлари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Электрон танловларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, ҳудудларни бириктириш учун материаллар тайёрлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ариза берувчиларга қўйиладиган умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ариза берувчи қуйидаги мажбурий талабларга мувофиқ бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ҳужжатларига мувофиқ ҳудудга тўлиқ хизмат кўрсатиш учун юк ташиш қувватини таъминлаб берадиган, талаб этиладиган миқдордаги техник соз чиқинди ташиш машиналарининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун амалдаги лицензия ва аризада кўрсатилган ҳар бир транспорт воситасига лицензия карточкасининг мавжудлиги (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртма тақдим этилиши санасида ариза берувчига нисбатан тугатиш жараёни ўтказилишининг мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртма тақдим этилиши санасида суд органларининг ариза берувчининг ночор (банкротлиги) ва/ёки фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарорининг мавжуд эмаслиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ариза берувчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон танловда иштирок этиш учун бошқа ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун фойдаланишда бўлган чиқинди ташиш машиналарини кўрсатган ҳолда ариза беришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов таклифига аввалги электрон танловлар натижаси бўйича ушбу Низомга мувофиқ унга бириктирилган ҳудуд учун аризада кўрсатилган айнан ўша чиқинди ташиш машиналарини киритишга ҳақли эмас (ҳудудни бириктириш муддатининг якунланиши ёки ариза берувчининг ушбу ҳудуддаги фаолияти тўхтатилиши ҳоллари бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Электрон танловни ўтказиш учун зарур материалларни тайёрлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари электрон танлов буюртмачиси ҳисобланадилар (кейинги ўринларда — буюртмачи).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Буюртмачи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ҳужжатларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор билан электрон танлов ўтказиш бўйича хизмат кўрсатишга шартнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш маркази (кейинги ўринларда — Санитар тозалаш маркази) буюртмачининг ишчи органи ҳисобланади ва қуйидаги вазифаларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидагиларни ўз ичига олувчи танлов ҳужжатларини тайёрлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудлар рўйхати (икки ва ундан ортиқ ҳудуд мавжуд бўлганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон танловга қўйилаётган ҳар бир ҳудуднинг паспорти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон танловлар ғолибларининг чиқинди тўплаш шохобчаларида ва туташ ҳудудда лозим даражадаги тозаликни таъминлаш, шунингдек, маиший чиқиндиларни мустақил равишда саралашни амалга ошириш, санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмасини яратиш ёки яхшилашни (чиқинди тўплаш шохобчаларини таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш, контейнерлар билан жиҳозлаш) назарда тутувчи мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бириктирилаётган ҳудудда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қийматини ҳисоблаб чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматларнинг бир ойлик базавий қиймати бириктирилаётган ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли сони, белгиланган тариф, мажбурий тўловларнинг ўртача ундириш даражаси, шунингдек, Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмасига ажратмалар ва Санитар тозалаш марказини сақлаш харажатларидан келиб чиқиб, қуйидаги формула орқали аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V = Н x S x K x 0,95-R
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V — жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг бир ойлик базавий қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Н — бириктирилаётган ҳудудда истиқомат қилувчи ва қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун жисмоний шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимига киритилган жисмоний шахслар (аҳоли)нинг умумий сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
S — қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматлар учун белгиланган тартибда тасдиқланган тариф миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
K — қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларнинг ўртача ундириш даражаси (Тошкент шаҳрида — 100 % (К=1), вилоятлар марказларида — 90 % дан ортиқ бўлмаган (К≤0,9), бошқа ҳудудларда — 80 % дан ортиқ бўлмаган (К≤0,8));
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,95 — бараварлик коэффициенти (Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмасининг банк ҳисобварағига 5 % миқдоридаги ажратмалар ҳисоби билан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
R — Санитар тозалаш марказини сақлаш учун ажратмалар суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳудудларни электрон танловга қўйиш учун буюртмачи номидан автоматлаштирилган ахборот тизими орқали операторга электрон буюртма юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи орган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Буюртмага танлов ҳужжатлари нусхаси илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Электрон танлов ўтказиш бўйича хизмат кўрсатиш шартномасига бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳудудлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон танловлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган тартибда ҳамда оператор ва буюртмачи ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилади ва ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Электрон танлов ўтказиш ҳақидаги хабарномада қуйидаги маълумотлар бўлиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида ариза берувчилар учун кўрсатилган мажбурий талаблар ва чекловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ электрон танловга қўйилаётган ҳудуднинг паспорти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ҳужжатларига мувофиқ электрон танлов ғолибларининг мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон танловда иштирок этиш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ариза шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ танлов таклифи шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчилар томонидан ушбу Низомнинг 13-банди талабларига мувофиқ илова қилиниши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Электрон танловда иштирок этиш учун ариза электрон кўринишда, танлов таклифини тўлдирган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидаги ҳужжатларнинг электрон (сканер қилинган) нусхалари илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун амалдаги лицензия ва аризада кўрсатилган ҳар бир транспорт воситасига лицензия карточкаси (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов таклифида кўрсатилган ҳар бир транспорт воситасига транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт, техник талон) нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)ни жорий қилиш ва унга хизмат кўрсатиш юзасидан шартнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш базаси (автопарк, гараж)нинг ижара шартномаси нусхаси (агар хусусий ишлаб чиқариш базаси мавжуд бўлмаса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Танлов таклифи электрон танлов иштирокчилари томонидан ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Танлов таклифларини баҳолаш ва электрон танлов ғолибини аниқлаш ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ танлов таклифларини баҳолаш шакли бўйича «E-auksion» электрон савдо платформасида автоматик тарзда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ҳудудларни бириктириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Буюртмачи баённома келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кун мобайнида электрон танлов ғолиби билан 5 йилдан кам бўлмаган муддатга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Оператор томонидан электрон танлов ўтказилмаган деб эътироф этилганлиги бўйича хабарнома келиб тушганда, буюртмачи, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Тоза ҳудуд» ёки Тошкент шаҳар «Махсустранс» давлат унитар корхоналари билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Электрон танлов ғолиблари маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматларни кўрсатишга киришадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатилиши юзасидан давлат ва жамоатчилик назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича фаолиятнинг амалга оширилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш жадвалининг бажарилиши, махсус автотранспорт воситасининг белгиланган ҳудудга ўз вақтида етиб келиши ва маиший чиқиндиларнинг олиб кетилиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон танловларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, ҳудудларни бириктириш учун материаллар тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда буюртмачи деб аталади)

1. Танлов ҳужжатларини тайёрлаш.

1. Заруратга кўра ёки ҳудудни бириктириш муддатининг якунланишидан 2 ой олдин.

2. Танлов ҳужжатларини тасдиқлаш.

2-3. Электрон танловни эълон қилиш санасига қадар.

3. «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК (кейинги ўринларда оператор деб аталади) билан электрон танловларни ўтказиш бўйича хизмат кўрсатишга шартнома тузиш.

4. Ҳудудларни электрон танловга қўйиш учун операторга электрон буюртма бериш.

4. Электрон танловни эълон қилиш санасига қадар.

5. Электрон танлов ўтказилиши ҳақида веб-сайтга маълумот жойлаштириш.

5. Хабарнома операторнинг веб-порталига жойлаштирилган кунда.

2-босқич

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК

1. Электрон танлов ўтказилиши ҳақида веб-порталга хабарнома жойлаштириш.

1. Буюртмачининг электрон буюртмаси қабул қилиб олинган кундан сўнг 1 иш куни мобайнида ва электрон танлов ўтказиш кунидан камида 30 календарь кун олдин.

2. Талабгорлардан электрон аризаларни қабул қилиш.

2. Хабарнома жойлаштирилгандан бошлаб танлов ўтказилиши белгиланган кун соат 9-00 га қадар «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали қабул қилинади.

3-босқич

Ариза берувчи

1. Веб-порталда рўйхатдан ўтиш.

1-2. Электрон танловда иштирок этиш учун ариза бериш санасига қадар.

2. Шахсий ҳисобварақни закалат пулини ўтказишга талаб этиладиган миқдордаги пул маблағлари билан тўлдириш.

3. Ариза бериш.

3. Хабарнома жойлаштирилгандан бошлаб танлов ўтказилиши белгиланган кун соат 9-00 га қадар «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали қабул қилинади.

4-босқич

Электрон танлов ғолиби

6. Баённомани тақдим этган ҳолда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузиш учун буюртмачига мурожаат қилиш.

Баённома расмийлаштирилган ?ундан бошлаб 10 иш кун мобайнида.

5-босқич

Буюртмачи

Танлов ғолиби билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузиш.

Баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб 10 иш кун мобайнида.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I. Электрон танловга қўйилаётган ҳудуд паспорти

1. ______________________________________________________________ вилояти
‎‎2. ____________________________________________тумани (қишлоқ ва бошқалар)
‎‎3. Аҳоли сони — ____ минг киши, шу жумладан:
‎‎кўп квартирали уйларда — _________________ минг киши
‎‎‎якка тартибдаги турар жой секторида — _________________ минг киши
‎‎4. Юридик шахслар сони: — _________________ та, шундан:
‎‎бюджет ташкилотлари — _________________ та, шу жумладан:
‎‎мактабгача таълим муассасалари (тарбияланувчилар сони) — _______та (______ киши)
‎‎мактаблар, коллежлар, олий таълим муассасалари ва бошқа ўқув муассасалари — _______та (______ киши)
‎‎шифохоналар, санаторийлар, пансионатлар, бошқа даволаш-профилактика муассасалари ва бошқалар — ___та ____ётоқ ўрни)
‎5. Қаттиқ маиший чиқиндилар (ҚМЧ)нинг суткалик тўпланиш ҳажми*_________________ кг, _______________ м
3

‎‎
6. Бир кунда ҳудудга тўлиқ хизмат кўрсатишни таъминлаб бериш учун талаб этиладиган чиқинди ташиш машиналарининг юк ташиш қуввати **______________ м
3

‎‎
7. Ҳудудни электрон танлов ғолибига бириктириш муддати _________________ йил

‎‎8. ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қиймати:
‎‎жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг базавий қиймати бир ойга __ сўм;
‎‎юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатишда базавий тариф ____________ сўм (1 м3
ҚМЧларни олиб чиқиш учун)***.

‎‎9. Электрон танловга қўйилаётган ҳудудга кирувчи фуқаролар йиғини, кўчалар, мавзелар ва уйлар рўйхати:

Т/р‎

Номи

Кўп квартирали ва якка тартибдаги турар уйлар

1.

Фуқаролар йиғини______________________________
‎___________________________
‎кўча_____________________________ ‎Мавзе____________________________

а) кўп квартирали уйлар:
‎рақамлари — № ___, № ___, № ___, …;
‎аҳоли сони — ______ минг киши;
‎б) чиқинди тўплаш шохобчалари сони ____ та, шу жумладан:
‎‎‎намунавий (қўриқланадиган) ____ та;
‎модулли (қўриқланмайдиган) ____ та;
‎в) контейнерлар сони ____ та;
‎г) «сигнал» усулида хизмат кўрсатиладиган якка тартибдаги уйлар:
‎рақамлари — № ___, № ___, № ___, …;
‎аҳоли сони — ______ минг киши.

2.‎

...


‎10. Қуйидагилар:
‎а) чиқинди тўплаш шохобчалари бўйича:
‎____ та чиқинди тўплаш шохобчаларини таъмирлаш;
‎____ та чиқинди тўплаш шохобчаларини реконструкция қилиш;
‎____ та чиқинди тўплаш шохобчаларини қуриш;
‎б) чиқинди тўплаш шохобчаларини ____ та контейнерлар билан жиҳозлаш талаб этилади.

II. Танлов таклифларини баҳолаш мезонлари

Т/р‎

Мезонлар номи

1.‎

Ишлаб чиқариш базасининг (автопарк, гараж) мавжудлиги

2.

Хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда чиқинди ташиш машиналарининг юк ташиш қуввати

3.‎

Чиқинди ташиш машиналарининг ишлаб чиқарилган йилига кўра улардан неча йил фойдаланилганлиги

4.

Чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)нинг мавжудлиги

5.‎

ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қийматидан жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича бир ойлик хизматларнинг паст қиймати бўйича таклиф

6.‎

Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатишга базавий тарифдан паст тариф бўйича таклиф

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Электрон танловда иштирок этиш учун
‎АРИЗА

1. __________________________________________________________________________________________

(юридик шахснинг тўлиқ номи)

СТИР __________________________________
‎Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами: ___________________________________________________________________________________
‎Жойлашган жойи (почта манзили):
‎___________________________________________________________________________________
‎Электрон почта манзили:
‎___________________________________________________________________________________
‎Телефон ва факс рақами (агар мавжуд бўлса):
‎___________________________________________________________________________________,

(мамлакат ва шаҳар кодини кўрсатган ҳолда)

электрон танловни ўтказиш ҳақидаги хабарномани ва Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) билан танишиб 20____ йил «___» _______да соат ______да __________ сайтида бўлиб ўтадиган электрон танловда қатнашиш учун ушбу аризани қабул қилишингизни сўрайди.
‎Лот рақами: № ________________________
‎Лотнинг номланиши: ______________________________________________________


‎2. Ушбу билан:
а)__________________________________________________________________________________________:

(юридик шахснинг тўлиқ номи)

юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга эканлигини; танлов ҳужжатларига мувофиқ ҳудудга тўлиқ хизмат кўрсатиш учун юк ташиш қувватини таъминлаб берадиган, талаб этиладиган миқдордаги техник соз чиқинди ташиш машиналарига эга эканлигини; юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун амалдаги лицензия ва аризада кўрсатилган ҳар бир транспорт воситаси учун лицензия карточкасига эга эканлигини (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари бундан мустасно); тугатиш, банкрот деб топиш ёки фаолиятини тўхтатиш жараёнида эмаслигини тасдиқлайман;
‎б) қуйидагилар тўғрисида огоҳлантирилди: ушбу аризада кўрсатилган маълумотлар ишончсизлиги ҳолларида электрон танлов натижалари ҳақиқий эмас деб эътироф этилиши ва жисмоний ва юридик шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматларни кўрсатишга шартномани бекор қилиш ҳамда буюртмачи томонидан электрон танлов натижалари бўйича ҳудудни бириктириш тўғрисида қабул қилинган қарорни бекор қилиш юзасидан қарор қабул қилишга асос бўлиши мумкинлиги; Шунингдек, электрон танлов ғолиби деб эътироф этилган, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматларни кўрсатишга шартнома тузишни рад этиш ёки бош тортиш ҳолатида ўтказилган закалат пули суммаси қайтарилмайди.
‎3. Электрон танловда қатнашишга ушбу аризани тақдим қилиб, Низомдаги электрон танловни ўтказиш шартларига розилигимни тасдиқлайман.
‎4. Электрон танлов ғолиби деб эътироф этилган тақдирда, буюртмачининг ҳудудни электрон танлов ғолибига бириктириш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатилишини ўз зиммамга оламан.
‎5. «E-auksion» электрон савдо платформаси оператори томонидан юборилган барча хатларни қуйидаги электрон почта манзили орқали олишни расман маълум қиламан

____________________________________________________________________________________________

(электрон почта манзили)

«E-auksion» электрон савдо платформаси оператори томонидан мазкур электрон почта манзилига юборилган хатлар улар юборилган вақтда расман қабул қилиб олинган деб ҳисобланишини ва «E-auksion» электрон савдо платформаси мазкур хатларнинг ўз вақтида ўқилмаганлигининг оқибатлари учун жавоб бермаслигини тасдиқлайман.
‎6. Закалат пули суммасини қайтариш учун
‎_________________________________________________________‎________________нинг банк реквизитлари

(юридик шахснинг тўлиқ номи)

Банк номи
‎Банк МФОси
‎Банк ҳисобварағи №
_________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________

7. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
‎юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия нусхаси ва танлов таклифларида кўрсатилган ҳар бир транспорт воситасига ва махсус техникага лицензия карточкалари (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари бундан мустасно);
‎танлов таклифида кўрсатилган ҳар бир транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт, техник талон) нусхаси;
‎чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)ни жорий қилиш ва унга хизмат кўрсатиш юзасидан шартнома нусхаси;
‎ишлаб чиқариш базаси (автопарк, гараж)нинг ижара шартномаси нусхаси (агар хусусий ишлаб чиқариш базаси мавжуд бўлмаса). _____________________________________________________________________________
‎Тўлдирилган сана _______________________________________
‎‎Ариза берувчининг ЭРИси __________________________________

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Танлов таклифи
‎I. Ишлаб чиқариш базасининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар

Ишлаб чиқариш объектининг номи

Ишлаб чиқариш объектининг жойлашган жойи

Эгаллаган ҳудуд майдони

Ишлаб чиқариш объектининг мол-мулки

Автопарк (гараж)


‎II. Чиқинди ташиш машиналарининг юк ташиш қуввати тўғрисидаги маълумотлар

Т/р‎

Русуми

Юк кўтариш қуввати (кг)

Паркдан фойдаланиш коэффициенти ҳисоби билан юк кўтариш қуввати (кг) (3-устун х 0,75*)

Бир кунлик қатновлар сони

Юк ташиш қуввати (м3) (4-устун х 5-устун) / 445**

Аҳолига хизмат кўрсатиш қуввати (киши) (4-устун /1,17*** х5-устун)

1

2

3

4

5

6

7

1.‎

ISUZU

3 000

2 250

2

10

3 846

2.‎

MAN

6 000

4 500

2

20

7 692

…‎

Жами

30

11 538


‎III. Чиқинди ташиш машиналарининг ишлаб чиқарилган йилига қараб улардан неча йил фойдаланилганлиги

Т/р

Русуми

Ишлаб чиқарилган йили

Давлат рақами

1.‎

2.‎

...‎


‎IV. Абонентлар ҳисобини юритиш бўйича автоматлаштирилган тизимнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот

Т/р

Дастурий таъминотнинг номи

‏Дастурий таъминот жорий қилинган сана

Дастурий таъминотни жорий қилиш ва унга хизмат кўрсатишга шартнома

шартнома рақами ва санаси

шартнома муддатининг тугаш санаси

1.‎

2.‎

...‎


‎V.
Чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)нинг мавжудлиги тўғрисида маълумот

‎‏Т/р‎

Назорат тизимининг номи

Назорат тизими жорий қилинган сана

Чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)ни жорий қилиш ва унга хизмат кўрсатишга шартнома

шартнома рақами ва санаси

шартнома муддатининг тугаш санаси

1.

2.‎


‎VI. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича таклиф этилаётган хизматлар қиймати тўғрисида маълумотлар

Т/р‎

Тариф

Тариф миқдори

1.‎

ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматларнинг бир ойлик базавий қиймати

______________ сўм.

2.‎

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатишда 1 м3 ҚМЧларни олиб чиқиш учун

______________ сўм.


‎Сана _______________________________________

‎Ариза берувчининг ЭРИси _______________________________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов таклифларини баҳолаш мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Мезонлар номи

Баллар

Жами

100

шу жумладан:

1.

Ишлаб чиқариш базасининг (автопарк, гараж) мавжудлиги*

20

2.

Хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда чиқинди ташиш машиналарининг юк ташиш қуввати:

20

5000 кишига қадар

5

5 001 кишидан 10 000 кишига қадар

10

10 001 кишидан 20 000 кишига қадар

15

20 000 кишидан ортиқ

20

3.

Чиқинди ташиш машиналарининг ишлаб чиқарилган йилига боғлиқ равишда улардан неча йил фойдаланилганлиги**

30

3 йилгача (3 йил ҳам қўшилган ҳолда

30

3 йилдан 5 йилгача

25

5 йилдан 10 йилгача

15

10 йилдан ортиқ

10

4.

Чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)нинг мавжудлиги

5

5.

ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қийматидан жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича бир ойлик хизматларнинг паст қиймат таклифи

15

5 % гача (5% ҳам қўшилган ҳолда)

7

5% дан 10 % гача

10

10% дан 15 % гача

12

15% дан ортиқ

15

6.

Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишга базавий тарифдан паст тариф бўйича таклиф:

10

5 % гача (5% ҳам қўшилган ҳолда)

2

5% дан 10 % гача

4

10% дан 15 % гача

8

15% дан ортиқ

10

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/765/1963-сон; 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон; 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон, 22.11.2019 й., 09/19/937/4054-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)