Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2019 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар:
жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тўпловчи марказлаштирилган тизим ишга туширилишини;
марказлаштирилган тизимга келиб тушаётган видеоёзувлар бўйича тизимли мониторинг юритиш ва процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун ушбу тизимни Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин.
3. Видеорегистраторлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича чора-тадбирлар 2017 йилда ниҳоясига етганлиги ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан видеорегистраторларни ички бозорга етказиб бериш имконияти мавжудлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
а) 2019 йил 1 июлдан бошлаб:
жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилади;
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар жамоат транспорти ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун автотранспорт воситаларига видеорегистраторлар ўрнатиш бўйича мажбурий тартиб жорий этилади;
ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
5. Ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар ҳамда донор мамлакатлар кредитлари ва грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 20 сентябрь,
747-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 747-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар (кейинги ўринларда видеорегистраторлар деб аталади) орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши (кейинги ўринларда ҳуқуқбузарлик деб аталади) ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Ҳуқуқбузарликларни видеорегистраторлар орқали қайд этиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Жисмоний ва юридик шахслар видеорегистраторлар орқали йўл ҳаракати иштирокчилари (йўловчи ва пиёдалар бундан мустасно) томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини қайд этиши ҳамда уч иш куни ичида марказлаштирилган тизим (jarima.uz веб-сайти) орқали ички ишлар органларига кўриб чиқиш учун юбориши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Видеорегистратор орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати тўғрисидаги видеоёзувда қуйидагилар аниқ акс эттирилиши лозим:
Кейинги таҳрирга қаранг.
содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати;
транспорт воситасининг русуми ва давлат рақами белгиси;
ҳуқуқбузарлик содир этилган сана ва вақт.
5. Ҳуқуқбузарлик ҳолати акс эттирилган видеоёзувларга ҳар қандай тарзда ўзгартиришлар киритиш тақиқланади. Ўзгартириш киритилган видеоёзувлар кўриб чиқилмайди, ҳажмини қисқартириш мақсадида видеоёзувнинг бевосита ҳуқуқбузарлик ҳолати акс эттирилган қисмини кесиб олиш бундан мустасно (қоида тариқасида, видеоёзувнинг давомийлиги 120 секунддан ошмаслиги лозим).
6. Ҳуқуқбузарлик ҳолати акс эттирилган видеоёзувларни марказлаштирилган тизимга юборишда қуйидагилар тўлиқ кўрсатилиши лозим:
фуқаронинг исми, фамилияси, отасининг исми, доимий яшаш манзили, юридик шахснинг номи, жойлашган жойи (почта манзили), банк ҳисоб рақами (видеоёзув юридик шахс вакили номидан тўлдирилганда);
уяли телефон рақами ёки банк пластик картаси рақами ва электрон манзили;
ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, сана ва вақт.
3-боб. Видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Марказлаштирилган тизимга келиб тушган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилган видеоёзувлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маъмурий амалиёт инспектори томонидан уч иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Қуйидаги ҳолларда видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувлар асосида маъмурий иш юритилмайди:
Кейинги таҳрирга қаранг.
видеоёзувлар мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган талабларга жавоб бермаганда ёки сифатсиз бўлганда;
видеоёзувлар марказлаштирилган тизимга мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган талабларга риоя этмаган ҳолда юкланганда;
видеоёзувларга ўзгартиришлар киритилган бўлса, мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
видеоёзувда қайд этилган ҳуқуқбузарлик бўйича қарор қабул қилинган ёки маъмурий иш юритилаётган тақдирда.
10. Видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан уни юборган шахсга ўн беш кун муддат ичида электрон тарзда жавоб юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилган видеоёзувларни юборган шахсларни рағбатлантириш
11. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс эттирилган видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқбузарлик бўйича суд томонидан маъмурий жарима билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо чораси қўлланган ҳолларда видеоёзувни юборган шахс Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 8 январдаги 15-сон қарорига мувофиқ рағбатлантирилиши мумкин.
12. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс эттирилган видеоёзувларни юборган фуқаролар уяли телефон рақамини ёки банк пластик картаси рақамини, юридик шахслар эса банк ҳисоб рақамини кўрсатиш орқали рағбатлантириш пули қандай усулда қабул қилиб олинишини кўрсатиб ўтади.
13. Рағбатлантириш ҳуқуқбузардан жарима ундирилгандан сўнг фуқаронинг уяли телефон рақами ҳисобига ёки банк пластик картасига, юридик шахснинг эса банк ҳисоб рақамига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилган маблағлар ҳисобидан автоматик тарзда пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Якунловчи қоидалар
14. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
15. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш
СХЕМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 09/18/747/1950-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 12.11.2020 й., 09/20/713/1504-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2022 й., 07/22/190/0268-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 08.07.2022 й., 09/22/377/0622-сон; 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)