ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
МЕҲНАТ ҚИЛИШ МУНОСАБАТИ БИЛАН ХИЗМАТГА БОҒЛИҚ БЎЛГАН УЙ-ЖОЙ БЕРИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ХОДИМЛАР ТОИФАЛАРИНИНГ РЎЙХАТИНИ ТЎЛДИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хизмат турар жойлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2000 йил 27 январдаги 24-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1969 йил 18 июлдаги 340-сон қарори билан тасдиқланган (ЎзССР ҚТ, 1969 й., 6-сон, 60-модда) корхона, ташкилот ва муассасанинг ҳудудидаги хизмат биносидан, шунингдек, ишлаб чиқариш ҳудудидан ташқари жойда хизматга боғлиқ уй-жой (лавозимга боғлиқ квартира) берилиши мумкин бўлган ходимлар тоифаларининг рўйхати қуйидаги таҳрирдаги 17-банд билан тўлдирилсин.
«17. Олмалиқ кон-металлургия комбинати аффинаж цехини қўриқлаш ҳарбий қисмининг хизматчилари.»
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 13 февраль,
63-сон