11.02.1992 йилдаги 60-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.02.1992 йилдаги 60-сон
Кучга кириш санаси
11.02.1992
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ШАҲАР СОБИР РАҲИМОВ НОҲИЯСИДАГИ ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ ШАҲАРЧАСИ ҲУДУДИДА ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ҲУДУДИЙ ОРГАНЛАРИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабалар ва ўқувчи ёшларнинг ижтимоий ҳимояланганлигини кучайтириш, уларнинг моддий таъминотини яхшилаш, яшаш шароитларини, тиббий ва савдо хизмати кўрсатишни, маданий ҳордиқ чиқаришни ташкил этишни яхшилаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, талабаларнинг ўзини ўзи бошқарувида демократик асосларни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокимининг мустақил маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида, Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмасига тегишли ўзгартишлар киритган ҳолда, Собир Раҳимов ноҳияси таркибида «Ёшлик» талабалар шаҳарчасини (Олий ўқув юртлари шаҳарчасини) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳар ҳокими белгиланган тартибда «Ёшлик» талабалар шаҳарчаси чегарасини аниқлаб чиқсин, талабаларнинг ўзини ўзи бошқаруви тузилишини ва унинг тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокими 1992 йилнинг 1 мартига қадар талабаларнинг ўзини ўзи бошқариш аппарати учун зарур хизмат хоналарини ажратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1992 йилдан бошлаб Тошкент шаҳар ҳокимига «Ёшлик» талабалар шаҳарчаси бошқарувининг 23,5 ходими ўрнини сақлаш учун зарур маблағ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Моддий техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси 1992-1994 йилларда талабалар шаҳарчаси инфраструктурасини ривожлантириш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига моддий-техника ресурслари ажратишни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳар ҳокимининг фармойиши билан 1992 йил 5 февралда Тошкент шаҳар талабаларининг ўзаро ёрдам ва тадбиркорлик концерни ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Маҳаллий саноат вазирлиги, «Ўзмаишмарказ» мазкур концернга «Ёшлик» талабалар шаҳарчасида талабалар ва ўқувчи ёшларни ўқишдан бўш бўлган вақтларида турли хил ишларни бажаришга жалб этиш учун меҳнатни ташкил этиш ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг илғор усулларини қўллаган ҳолда кичик корхоналар, цехлар ва филиалларни ташкил этишга ёрдам кўрсатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокими талабалар ўзини ўзи бошқаруви органлари билан биргаликда «Ёшлик» талабалар шаҳарчаси ҳудудида спорт-соғломлаштириш бандларини ва майдончаларини, театр-томоша ва маданий-маърифий муассасаларни, уларнинг ишини ёшлар учун қулай бўлган вақтларда ташкил этган ҳолда, ривожлантириш дастурини амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзмаишмарказ» 1992 йилнинг 1 апрелига қадар талабалар шаҳарчаси ҳудудида Тошкент шаҳар ҳокими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таклифларига мувофиқ қўшимча равишда соғлиқни сақлаш, маиший хизмат кўрсатиш муассасаларини очсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокими билан биргаликда 1992 йилнинг 25 февралига қадар талабалар шаҳарчаси ҳудудида савдо майдонларини кенгайтириш, ошхоналарда ўринлар сонини кўпайтириш бўйича қўшимча чоралар кўрсинлар, талабалар ва ўқувчи ёшларни кундалик товарлар билан таъминлашни тубдан қайта кўриб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тошкент шаҳар ҳокими Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, республиканинг бошқа манфаатдор вазирликлари ва идоралари билан биргаликда ҳамда олий ўқув юртлари ректоратлари, талабаларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирокида уч ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига «Ёшлик» талабалар шаҳарчасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ижтимоий ривожланиш, Фан ва маданият комплексига, умумиқтисодиёт комплексига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 11 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60-сон