18.09.2018 йилдаги 741-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 08.07.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларини Андижон вилоятининг кичик саноат зоналарига жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Андижон вилоятида кичик ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини изчил амалга ошириш доирасида, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида 6 та кичик саноат зоналари (кейинги ўринларда КСЗ деб аталади) фаолият кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Андижон вилоятида фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида иловага* мувофиқ рўйхат бўйича қўшимча равишда КСЗлар ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗлар ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига 10 йил муддат билан узоқ муддатли ижарага, кейинчалик уларга, бизнес-режаларни бажарилган, иш ўринлари ташкил этилган ва сақлаб қолинган, барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўз вақтида тўланган тақдирда мулк ҳуқуқи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗлар ҳудудидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун у ижарага берилган даврда, ижарага олинган майдонда амалга ошириладиган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда, ошиб борадиган коэффициентларни қўлламасдан ижара тўловининг минимал ставкалари белгиланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗ ҳудудида ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорига мувофиқ ажратилади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Андижон вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Андижон вилоятидаги КСЗларни муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмалари, шу жумладан, маҳаллий бюджет ва лойиҳа ташаббускорлари маблағлари ҳисобига электр энергияси билан таъминлаш бўйича, молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Андижон вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда тижорат банклари билан биргаликда белгиланган тартибда қуйидагиларни таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда — 2018-2019 йилларда Андижон вилояти ҳудудида фаолият кўрсатаётган ва янгидан ташкил этилаётган КСЗларда умумий қиймати 300 млрд. сўм бўлган, импортнинг ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини чиқарадиган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш юзасидан аниқ тадбирлар — «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш, бунда Андижон вилояти иқтисодиёти эҳтиёжларини, шунингдек, мавжуд минерал-хом ашё, қишлоқ хўжалиги ресурслари ва инфратузилмаларни ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятидаги КСЗлар ҳудудларида ўзлаштиришга тавсия этилаётган импортнинг ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотларни тадбиркорлик субъектларига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КСЗлар ҳудудларида лойиҳаларни амалга оширишга тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишларни амалга ошириш, шунингдек, Андижон вилоятидаги КСЗлар ҳудудларида ишлаб чиқаришларни жойлаштиришга инвестиция буюртманомаларини сифатли ва ўз вақтида кўриш чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятидаги КСЗлар ҳудудларида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда иловада* кўрсатилган КСЗлар чегараларини аниқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон вилоятида жойлашган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 4 августдаги 588-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 811-модда) 2-илованинг 3, 4-позициялари ва уларга иқтибослар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири Б.А. Хўжаев ва Андижон вилояти ҳокими Ш.К. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 18 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
741-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.09.2018 й., 09/18/741/1889-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон; 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)