Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎРМОНЛАРНИНГ ҚЎРИҚЛАНИШ ТОИФАЛАРИ БЎЙИЧА БЎЛИНИШИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
1. Ўзбекистон Республикасида ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича бўлиниши иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тили матнида берилган.
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Республика ўрмонларини ўрмонларнинг биринчи гуруҳига киритиш ва уларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича бўлиниши тўғрисида» 1980 йил 18 июндаги 429-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 9 апрель,
163-сон