02.12.2004 йилдаги 702-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 01.01.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФУҚАРОЛАРНИНГ ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамғариб бориладиган ихтиёрий пенсия бадаллари — шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ихтиёрийлик асосида киритиладиган пул маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари — шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига мажбурий тартибда киритиладиган пул маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритувчи (бадал киритувчи) — жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг фойдасига бадаллар киритаётган жисмоний шахс ёки иш берувчи юридик шахс (бундан буён матнда иш берувчи деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамғариб бориладиган пенсия таъминоти — фуқароларни шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан давлат пенсиясига қўшимча равишда пул маблағлари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи — фуқаронинг Халқ банкидаги эгаси ёзилган шахсий ҳисобварағи бўлиб, бадал киритувчиларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадаллари ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағларга ҳисоблаб қўшилган фоизлар ана шу ҳисобвараққа келиб тушади ҳамда унда ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти олиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жамғариб бориладиган пенсия таъминоти олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти бўйича давлат кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи фуқароларга шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларида жамғарилган маблағлари сақланиши ҳамда тўланишини кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Жамғариб бориладиган пенсия тизимини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчиларнинг, шунингдек меҳнат фаолиятини меҳнат шартномаси асосида амалга оширувчи фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этиши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, мажбурийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликларининг аъзолари, шунингдек бошқа фуқаролар жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрийлик асосида иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тизимида мажбурий тартибда иштирок этувчи фуқароларни ҳисобга олиш иш берувчининг талабномасига мувофиқ мазкур фуқароларнинг асосий иш жойидаги Халқ банки филиалида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрийлик асосида иштирок этувчи фуқароларни ҳисобга олиш уларнинг аризасига мувофиқ мазкур фуқароларнинг яшаш жойидаги Халқ банки филиалида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ банки жамғариб бориладиган пенсия тизимида фуқароларнинг шахсий ҳисобини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тизимида фуқароларнинг шахсий ҳисобини юритишга доир ҳамда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига тааллуқли маълумотлар Халқ банкининг ягона маълумотлар электрон базасида шакллантирилади ва сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари очиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олинаётганда фуқароларга Халқ банки умрбод қилиб белгиланадиган, доимий шахсий тартиб рақамли шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари очади. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига тартиб рақами бериш фуқароларнинг паспортидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг яшаш ёки иш жойи ёхуд паспортидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи тартиб рақами ўзгаришсиз қолади ва янги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи очиш талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаронинг жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқини тасдиқловчи жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси фуқарога шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи очилганидан кейин Халқ банки томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасида ҳисобга олинган сана, фуқаронинг шахсига оид маълумотлар, шу жумладан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг тартиб рақами, шунингдек бошқа зарур маълумотлар кўрсатилади. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини бериш тартиби ва бундай дафтарча шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси йўқотиб қўйилган (йўқолган) тақдирда унинг дубликати шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг ўша тартиб рақами қўйилган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларида маблағларнинг шакллантирилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғининг тегишлича камайтирилган суммаси ҳисобига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини иш берувчи ҳар ойда тўлаб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларининг миқдори ходимларнинг, шу жумладан ишлаётган пенсионерларнинг иш ҳақи ва бошқа даромади суммаси асосида ҳисоблаб чиқарилади ҳамда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан навбатдаги йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантириш вақтида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчига ўзининг маблағлари ҳисобидан ўз ходимларининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига қўшимча бадаллар тўлаш ҳуқуқи берилади. Қўшимча бадалларнинг миқдори ва уларни киритиш муддатлари жамоа шартномасида, агар бундай шартнома тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчининг жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини тўлаши учинчи шахсларнинг фойдасига амалга оширилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тизимида мажбурий тартибда иштирок этувчи фуқаролар ўз шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига, шунингдек учинчи шахслар фойдасига ўзлари мустақил равишда белгилайдиган миқдорлар ва муддатларда қўшимча бадаллар киритишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрийлик асосида иштирок этувчи фуқаролар ўз шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига, шу жумладан учинчи шахслар фойдасига киритиладиган бадаллар миқдори ва муддатларини ўзлари мустақил равишда белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ банки шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларга пул қадрсизланишига нисбатан юқори суръатлардаги ставкалар бўйича фоизларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоблаб қўшади. Фоиз ставкаси Халқ банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишиб, жамғариб бориладиган пенсия тизимининг маблағларини жойлаштиришдан олинган даромадлар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари Халқ банкида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларида маблағларни жамлаш йўли билан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларида маблағларни шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамғариб бориладиган ихтиёрий пенсия бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари маблағларига ҳисоблаб чиқарилган фоизлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа маблағлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларидан жамғариб бориладиган пенсия тўловлари тўлаш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларидан жамғариб бориладиган пенсия тизими билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятларни бажариш учун фойдаланиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ банки жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларининг алоҳида ҳисобини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини кўпайтириш ҳамда уларни пул қадрсизланишидан ҳимоя этиш мақсадида бундай маблағлардан инвестиция ва кредит ресурслари сифатида, шунингдек молиявий воситаларга жойлаштириш учун фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларидан инвестиция ва кредит ресурслари сифатида фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Халқ банки томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини молиявий воситаларга жойлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига маблағларнинг келиб тушиши ва улардан фойдаланилиши устидан назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари очиш ҳамда уларни юритиш тартибига риоя этилиши, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларининг тўғри ва тўлиқ ҳисоблаб чиқарилиши ҳамда ўз вақтида тўланиши устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги органлари, давлат солиқ хизмати органлари ва Халқ банки томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилиши ҳамда фоизлар тўғри ҳисоблаб чиқарилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан, шунингдек Халқ банкининг шу мақсад учун махсус ташкил этилган бўлинмаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини солиқ солишдан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларидан, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларга ҳисоблаб чиқарилган фоизлардан ҳамда бундай маблағлар фойдаланилишидан фуқаролар ва Халқ банки оладиган бошқа даромадлардан, жамғариб бориладиган пенсия тўловларидан, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари айланмасидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия бадаллари киритилганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати нусхасини, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тартиб рақами, фамилиялар, ҳар бир ходимнинг ҳисоблаб чиқарилган иш ҳақи суммаси, бошқа даромадлари ва жамғариб бориладиган пенсия бадаллари суммаси кўрсатилган ходимлар реестрини иш берувчи ўзи турган жойдаги Халқ банки филиалига ҳар ойда тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ банки ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган тўлов ҳужжати ва реестр асосида маблағларни шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи фуқаролар пенсия тўловлари олувчи сифатида жамғариб бориладиган пенсия тўловларини қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи юзага келган тақдирда олиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини айрим ҳолларда олиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро вафот этган тақдирда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меросга ўтади ва меросхўрга бир йўла тўла ҳажмда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига доимий яшаш жойига чиқиб кетаётган бўлса, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар бир йўла тўла ҳажмда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг яшаш жойидаги туман ёки шаҳар ижтимоий таъминот бўлими қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда берадиган жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома бундай тўловларни олиш учун асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани бериш сўралган аризани ушбу Қонун 6-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган фуқаролар иш берувчи орқали, ушбу Қонун 6-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган фуқаролар эса бевосита яшаш жойларидаги туман ёки шаҳар ижтимоий таъминот бўлимига берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномада жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бошланадиган сана кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома бундай тўловларни олувчига ариза туман ёки шаҳар ижтимоий таъминот бўлимига келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома ўз вақтида берилишини таъминлайди ҳамда берилган гувоҳномалар ҳисобини юритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олишда танлаш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўловларни олувчилар ўзлари мустақил равишда белгилайдиган муддат мобайнида ҳар ойлик жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олишни ёки жамғариб бориладиган пенсия тўловларини бир йўла олишни танлаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари туман ёки шаҳар ижтимоий таъминот бўлими томонидан берилган жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида бундай тўловларни олувчининг яшаш жойидаги Халқ банки филиали томонидан тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари уларни олиш учун мурожаат этилган ойдан кейинги ойдан эътиборан, лекин бундай тўловларни олувчида давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи юзага келгач, тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай тўловларни олувчилар шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағларни қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган ҳужжатлар асосида ишончли шахслар орқали олишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан тўловларни белгиланган тартибда олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги жамғармаларининг ҳолати тўғрисида, шунингдек шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағларга ҳисоблаб чиқарилган фоизлар ҳақида ахборот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги жамғармаларини қонун ҳужжатларига мувофиқ васият қилиб қолдириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи Халқ банкининг мазкур тўловчи олдидаги мажбуриятларини бажаришига таъсир қилувчи ўзгаришлар тўғрисида Халқ банки филиалига хабар қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларига мувофиқ, жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритувчиларнинг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритувчилар Халқ банки филиалига жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш учун зарур маълумотларни тақдим этишлари ҳамда фуқароларнинг шахсига оид маълумотлар билан боғлиқ барча ўзгаришлар (меҳнат шартномаси тузилганлиги ёки бекор қилинганлиги, паспортдаги маълумотлар ҳамда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини юритиш учун зарур бошқа маълумотлар ўзгарганлиги) тўғрисида хабар қилишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчилар шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига бадалларни ўз вақтида киритишлари ҳамда фуқароларга ҳисоблаб чиқарилган ва киритилган жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотларни уларнинг талабига мувофиқ беришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Халқ банкининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ банки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритувчилардан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари очиш ва уларни юритиш учун зарур маълумотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамғариб бориладиган пенсия тизимининг маблағларини инвестициялашдан олинган даромаддан маржа олиш ҳуқуқига эга. Маржа миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ банки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари очиши ва юритиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига киритилаётган бадаллар ва ҳисоблаб чиқарилган фоизларни шахслар бўйича ҳисобга олиб бориши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамғариб бориладиган пенсия бадалларининг ҳамда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларга ҳисоблаб чиқарилган фоизларнинг ўз вақтида ва тўла ҳажмда ўтказилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамғариб бориладиган пенсия тўловларининг миқдори ўз вақтида ва тўғри тайинланишини, шунингдек улар бундай тўловларни олувчиларга тўлиқ берилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамғариб бориладиган пенсия тизимининг маблағларини молиявий воситаларга жойлаштириш ҳамда бундай маблағлардан инвестиция ва кредит ресурслари сифатида фойдаланиш йўли билан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларнинг сақланишини, кўпайтирилишини ва пул қадрсизланишидан ҳимоя қилинишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари ҳолати тўғрисида фуқароларни ҳар йили, шунингдек уларнинг мурожаатига асосан хабардор қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига алоқадор ҳужжатлар ҳамда ёзувларнинг сақланишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларига мувофиқ, Халқ банки бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари тўлашни тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини тўлаш қуйидаги ҳолларда тугатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар батамом тугаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бундай тўловларни олувчи шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган жами суммани меросга ўтказиш мақсадида тўловларни олишдан ёзма равишда нотариал тасдиқланган тартибда воз кечганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат пенсиясини олиш ҳуқуқини йўқотганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини ушлаб қолиш ёки тўхтатиб туриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини ушлаб қолиш ёки тўхтатиб туриш суд қарорлари ва бошқа органларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ижро этиладиган ҳужжатлари асосида амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Низоларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 2 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
702-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 512-модда; 2010 й., 35-36-сон, 300-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон; 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон; 19.03.2024 й., 03/24/922/0224-сон)