1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.08.00 Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолияти кафолатлари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРОРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 7 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3067]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2021 йил 13 октябрдаги 45-B-сонли ««Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3067-1, 20.10.2022 й.) асосан 2022 йил 1 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга қиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуни кучга киргунга қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокурор О. МУРОДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 6 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Б-55-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 6 сентябрдаги Б-55-сон буйруғига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан назорат қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари (бундан буён матнда назорат қилувчи органлар деб юритилади) томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказишнинг вақтинчалик тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом талаблари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни доирасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўзғатилган жиноят ишлари доирасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхоналари ва муассасалари фаолиятида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари ва ваколатхоналари фаолиятида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектлари ўз ташаббуси билан ўтказиладиган текширувларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектлари — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат қилувчи органлар — тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилишга қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган вазирлик ва идоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширув — тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунлар ҳамда улар фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари қандай бажарилаётганлигини назорат қилувчи органларнинг бир марта назорат қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Текширувларни келишиш ва ўтказиш мазкур Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органларнинг марказий аппарати томонидан ташкил этиладиган текширувлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (бундан буён матнда Бош прокуратура деб юритилади), уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтказиладиган текширувлар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари (бундан буён матнда вилоят прокуратуралари деб юритилади) билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Текширув ўтказишни ваколатли орган билан келишиш Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими (бундан буён матнда Ягона тизим деб юритилади) орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона тизим тўлиқ ишга туширилгунга қадар текширув ўтказишни келишиш билан боғлиқ бўлган ёзишмалар қоғоз шаклида расмийлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи орган ва ваколатли орган ўртасидаги давлат сири билан боғлиқ бўлган текширувларни ўтказишга оид ахборот алмашинуви давлат сирларини сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади ҳамда бундай текширувлар ҳақидаги маълумотлар Ягона тизимга киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Муддати бир кун бўлган текширувларни келишиш вилоят прокуратураси томонидан, муддати бир кундан ортиқ бўлган текширувларни келишиш фақат Бош прокуратура томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, хорижий корхоналар, шунингдек эркин иқтисодий зоналарда жойлашган корхоналарда ўтказиладиган текширувларни келишиш фақат Бош прокуратура томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тадбиркорлик субъектлари уларда ўтказилаётган текширув ҳақидаги ҳамда уларнинг фаолиятини текшираётган назорат қилувчи органлар тўғрисидаги маълумотни Бош прокуратура ёки вилоят прокуратураларидан ёзма шаклда ёки ахборот коммуникация технологияларидан, шу жумладан Ягона тизимдан фойдаланган ҳолда электрон шаклда бепул олишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўтказилган текширувдан норози бўлган тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органларнинг юқори ташкилотларига ёки белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Текширувларни келишиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Назорат қилувчи органлар қуйидаги асослар мавжуд бўлганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган «хавфни таҳлил этиш» натижалари, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар асосида ваколатли органга текширув ўтказишни сўраб мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг аноним эмаслиги ҳамда текширув ўтказилиши режалаштирилаётган тадбиркорлик субъектининг амалда фаолият кўрсатаётганлиги назорат қилувчи орган томонидан дастлаб ўрганиб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бир кунлик муддатда ўтказиладиган текширувни келишиш учун буюртма назорат қилувчи органнинг вилоят даражасидаги ҳудудий бўлинмаси орқали вилоят прокуратурасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муддати бир кундан ортиқ бўлган текширувни келишиш учун эса буюртма назорат қилувчи органнинг вилоят даражасидаги ҳудудий бўлинмаси орқали унинг марказий аппарати томонидан Бош прокуратурага киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Назорат қилувчи органнинг туман (шаҳар) бўлинмаси ташаббуси билан ўтказиладиган текширувларни келишиш текширувга асос бўлган ҳужжатларни ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ушбу органнинг вилоят даражасидаги бўлинмасига тақдим этиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Назорат қилувчи орган томонидан ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тақдим этилган текширувни келишиш тўғрисидаги буюртмада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширув ўтказувчи орган номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширув ўтказиш учун асос;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаблари бузилиши мумкин бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат тўғрисида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширув ўтказиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширув предмети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текшириладиган фаолият даври.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Буюртмага жисмоний ёки юридик шахснинг қонунбузилиш ҳолатлари ҳақидаги мурожаати нусхаси, «хавфни таҳлил этиш» тизими орқали аниқланган қонунбузилиш ҳолати бўйича батафсил маълумот ҳамда текширув дастури илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширув дастури ушбу мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар ёки «хавфни таҳлил этиш» тизими орқали аниқланган қонунбузилишлар доирасида тузилиши ва назорат қилувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Буюртма ваколатли орган томонидан уч иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилади ҳамда текширувни ўтказиш келишилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида ушбу Низомнинг 3 ва 4-иловаларига мувофиқ қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар юзага келиши, шу жумладан инсон ҳаёти ва соғлигининг хавф остида қолиши, атроф-муҳит зарарланиши, жиддий моддий талафотлар келиб чиқиши ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар бўйича текширувларни келишиш тўғрисидаги буюртмалар бир иш куни ичида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Бош прокуратура томонидан қабул қилинган қарорлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг солиқ ва божхона соҳаларидаги қонунчилик ижроси устидан назоратни амалга ошириш учун масъул ўринбосари, йўқлигида эса унинг ваколатини амалга ошириш юклатилган Бош прокурорнинг бошқа ўринбосари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят прокуратуралари томонидан қабул қилинган қарорлар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари томонидан, улар йўқлигида эса вазифаларини вақтинча бажарувчи прокурор ўринбосарлари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Текширув ўтказиш келишилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисидаги қарор қабул қилингандан бошлаб бир иш кунидан кечикмасдан назорат қилувчи органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Текширувларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Назорат қилувчи орган текширувни ўтказиш келишилган кундан бошлаб уч иш куни ичида текширув ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буйруқда текширув ўтказиш учун асос бўлган ҳужжат номи, рақами ва санаси, назорат қилувчи органнинг текширувда иштирок этадиган масъул ходимлари таркиби, текшириладиган тадбиркорлик субъектининг номи (филиали ёки шохобчаси), солиқ тўловчининг идентификация рақами, манзили, текширув мақсади, муддати ва текшириладиган фаолият даври кўрсатилади ҳамда текширув дастури илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Назорат қилувчи органнинг тегишли таркибий бўлинмаси томонидан ўтказиладиган текширувга унинг бошқа таркибий бўлинмаларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлган ходимлари жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органнинг юқори ташкилоти текширувни қуйи бўлинмаларига юклашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 1 ва 2-иловаларида белгиланган муддатлардан ошмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Текширув ўтказиш жараёнида назорат қилувчи органнинг масъул ходимлари ўз ваколатлари ва текширув дастурида белгиланган масалалар доирасидан четга чиқмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Назорат қилувчи органнинг масъул ходимлари текширув бошланишидан олдин тадбиркорлик субъекти раҳбарини (раҳбарнинг вазифасини бажарувчи шахсни) ёки якка тартибдаги тадбиркорни текширув мақсади билан таништиради, унга ўз хизмат гувоҳномаси ва текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномасини кўрсатади, Ягона тизимга текширувнинг уникал кодини киритиш орқали текширувга доир маълумотларни олиш ҳуқуқини тушунтиради, шунингдек текширувни ўтказишга асос бўлган ҳужжатлар (текширув ўтказиш келишилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, назорат қилувчи органнинг текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ва текширув дастури) нусхаларини тилхат олган ҳолда топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъекти ўз сўровига кўра ўтказилаётган текширув ҳақидаги ахборотни Ягона тизимдан қисқа хабар (SMS) кўринишида ва реал вақт режимида интернет тармоғи орқали олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 92-моддасида назарда тутилган ҳолларда мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳаракатлар назорат қилувчи органнинг масъул ходимлари томонидан текширув тугаллангунга қадар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Текширув ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар нусхаси текширилаётган тадбиркорлик субъектига тилхат олинган ҳолда топширилган кун текширувни ўтказиш бошланган кун ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган тадбиркорлик субъектининг мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортганлиги текширувни бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган тадбиркорлик субъекти мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда назорат қилувчи органнинг масъул ходими томонидан далолатнома тузилади. Бунда далолатнома расмийлаштирилган кун текширувни ўтказиш бошланган кун ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Назорат қилувчи органнинг масъул ходимлари тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган «Текширувларни рўйхатга олиш китоби»ни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлдириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник имконият мавжуд бўлганда мажбурий тартибда «Текширувларни рўйхатга олиш китоби»нинг электрон шакли тўлдирилади. Бунда қоғоз шаклини тўлдириш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширув натижалари тўғрисидаги далолатномага «Текширувларни рўйхатга олиш китоби»нинг тўлдирилган шакли (қоғоз шакли тўлдирилганда — электрон шакли тўлдирилмаганлиги сабаби) ёки китоб тақдим этилмаганда — унинг тақдим этилмаганлиги тўғрисида текширувчи томонидан тегишли ёзув киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органнинг масъул ходимлари «Текширувларни рўйхатга олиш китоби»ни тўлдиришдан бош тортган тақдирда, тадбиркорлик субъекти текширув ўтказилишига йўл қўймасликка ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Тадбиркорлик субъектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектининг фаолиятини текширишда ушбу тадбиркорлик субъекти сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектининг фаолиятини текширишда эса палата вакиллари иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари ва (ёки) адвокатлар томонидан тадбиркорлик субъектига текширув давомида шартнома асосида тегишли хизматлар кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органнинг масъул ходимлари текширув бошланишидан олдин тадбиркорлик субъекти раҳбарига (раҳбарнинг вазифасини бажарувчи шахсга) ёки якка тартибдаги тадбиркорга мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган шахсларни текширувда иштирок этишга жалб қилиш ҳуқуқини тушунтиради ҳамда бу ҳақда тадбиркорлик субъекти раҳбари (раҳбарнинг вазифасини бажарувчи шахс) ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан текширув ўтказишга асос бўлган ҳужжатлар нусхалари олинганлигини тасдиқловчи тилхатда маълумот қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган шахсларнинг текширувда иштирок этиш учун етиб келмаслиги текширув ўтказилишига тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Текширув давомида назорат қилувчи органнинг масъул ходимлари ҳамда текширилаётган тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 16 ва 17-моддаларида белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва мажбуриятларга амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Текширув билан тадбиркорлик субъектининг бевосита текширув ўтказиш йилидан олдинги уч календарь йилдан кўп бўлмаган фаолияти қамраб олиниши мумкин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширув ўтказилаётган календарь йилнинг ўтган даври текширилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширувни ўтказаётган назорат қилувчи орган томонидан илгари текширилган фаолият даври бўйича қайта текширув ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Текширувни белгиланган муддатда ўтказиш имкони бўлмаган ҳолларда, шунингдек текширув бошлангандан кейин тадбиркорлик субъекти раҳбари (раҳбарнинг вазифасини бажарувчи шахс) ёки якка тартибдаги тадбиркор текширувда иштирок эта олмаган, талаб этилган ҳужжатлар тақдим этилмаган ёки соҳавий мутахассислар мавжуд бўлмаган тақдирда, текширув назорат қилувчи органнинг буйруғи асосида тўхтатилиб, унинг асослантирилган мурожаатига кўра текширув ёки унинг қолган муддати ваколатли органнинг рухсати билан бошқа вақтга кўчирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муддати кўчирилган текширувни ўтказиш текширув тўхтатилган ойдан кейинги ойнинг сўнгги кунидан кечиктирмасдан таъминланиши лозим. Ушбу муддатда ўтказилмаган текширув якунланган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда текширув ўтказиш муддатини ҳисоблаш ҳам тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Текширув ўтказиш жараёнида ўрганиш лозим бўлган қўшимча ҳолатлар аниқланган тақдирда, текширув муддати назорат қилувчи органнинг асослантирилган мурожаатига кўра Бош прокуратуранинг рухсати билан фақат бир марта, бироқ текширув келишилган муддатдан ошмаган вақтга узайтирилиши мумкин (масалан, олти кунга келишилган текширувни узайтиришда кўпи билан яна олти кун қўшиб берилиши мумкин).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Текширув муддатини кўчириш ва узайтириш текширув ўтказишни келишиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Текширувни тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтган ёки фаолият юритаётган манзилда ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда, уни тадбиркорлик субъектининг розилиги билан ушбу субъект рўйхатдан ўтган ёки фаолият юритаётган ҳудуддаги назорат қилувчи орган биносида ўтказиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Текширувлар натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади. Текширув далолатномаси камида икки нусхада тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир кунлик муддатда ўтказиладиган текширув далолатномаси текширув ўтказилган кунда, муддати бир кундан ортиқ бўлган текширув бўйича эса, текширув муддатининг охирги кунидан кечиктирмасдан расмийлаштирилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда текширув далолатномасининг нусхалари назорат қилувчи органнинг масъул ходимлари ва тадбиркорлик субъектининг раҳбари (раҳбар вазифасини бажарувчи шахс) ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан имзоланади ҳамда бир нусхаси тадбиркорлик субъекти раҳбарига (раҳбар вазифасини бажарувчи шахсга) ёки якка тартибдаги тадбиркорга уни олган санани кўрсатган ҳолда имзо қўйдириб топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Текширилган тадбиркорлик субъекти ўтказилган текширув натижаси бўйича ўз эътирозларини далолатномада ёзма равишда акс эттириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Текширилган тадбиркорлик субъекти текширув далолатномасини олишдан ва (ёки) уни имзолашдан бош тортганда, назорат қилувчи органнинг масъул ходими бу ҳақда далолатномага тегишли ёзув киритади ва шу пайтдан эътиборан текширув тугаган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолда текширув далолатномасининг бир нусхаси у тузилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан тадбиркорлик субъектига почта орқали буюртма хат билан юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Текширув далолатномаси назорат қилувчи орган томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ўтказилган текширув натижалари бўйича тузилган далолатномада қайд этилган қонунбузилиш ҳолатлари тўғрисидаги хулосалар текширув якунлангандан сўнг уч иш куни ичида, тадбиркорлик субъектига нисбатан қўлланилган таъсир чоралари тўғрисидаги маълумотлар (ёзма кўрсатма, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома, молиявий ва иқтисодий жарималарни қўллаш тўғрисида қарорлар, суд қарорлари) мазкур чоралар қўлланилгандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмасдан назорат қилувчи органлар томонидан Ягона тизимга киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокуратура билан келишилган ҳолда ўтказилган текширувлар натижалари тўғрисидаги маълумотлар назорат қилувчи органнинг марказий аппарати, вилоят прокуратуралари билан келишилган текширувлар бўйича маълумотлар назорат қилувчи органнинг вилоят даражасидаги тегишли бўлинмаси томонидан Ягона тизимга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Текширув натижасида аниқланган банк сирига оид маълумотлар Ягона тизимга киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ваколатли органни хабардор этиш тартибида текширув ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 2-иловасида (бундан буён матнда Хабардор этиш тартибидаги текширувлар рўйхати деб юритилади) белгиланган текширувлар назорат қилувчи органлар томонидан ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Текширувлар Хабардор этиш тартибидаги текширувлар рўйхатининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 ва 2-бандлари бўйича — ишончли маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3, 6, 10 ва 15-бандлари бўйича — назорат қилувчи орган томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган график асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Текширув назорат қилувчи органнинг текширувни ўтказиш тўғрисидаги буйруғи, шунингдек ишончли маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар ёки текширув ўтказиш юзасидан тасдиқланган график Ягона тизимга киритилгандан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Хабардор этиш тартибидаги текширувлар рўйхатида кўрсатилган икки ёки ундан ортиқ назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувлар тўғрисида ваколатли органни хабардор қилиш ҳар бир орган томонидан алоҳида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар келишиладиган текширувларни ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Жисмоний ва юридик шахсларнинг Хабардор этиш тартибидаги текширувлар рўйхатида назарда тутилган масалалар бўйича мурожаатлари асосида текширувларни ўтказиш ваколатли органни хабардор этиш тартибида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида бир нечта масала кўрсатилиб, улардан камида биттаси келишиш тартибида текширув ўтказилишини талаб этадиган бўлса, текширувлар ваколатли орган билан келишилган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Текширувларнинг ўтказилишини мониторинг қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ваколатли орган назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар белгиланган тартибда ўтказилганлигини Ягона тизим орқали доимий равишда мониторинг қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ваколатли орган томонидан мониторинг натижаларига кўра назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ноқонуний текширув ўтказганлиги ёки текширув давомида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги аниқланган ҳолатларда уларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ваколатли орган ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари мазкур Низом талабларига риоя этилиши, текширув муносабати билан ўзига маълум бўлган тижорат сири, хизмат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлар, шунингдек ошкор этилмаган ахборотлар муҳофаза қилинишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Назорат қилувчи органларнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбарлари текширув ўтказишга рухсат олиш ёки ваколатли органни текширув ўтказиш тўғрисида хабардор этиш учун тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул ходимлари ўз ваколатлари ва назорат соҳасидан ташқари масалалар бўйича ҳар қандай текширув ўтказилмаслиги учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 5 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 5 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни келишиш ва ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуна
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Тадбиркорлик субъекти фаолиятида текширув ўтказишни келишиш тўғрисида Б У Ю Р Т МА
Текширув ўтказувчи орган номи: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Тадбиркорлик субъекти номи: «Salomatlik» МЧЖ (СТИР 200300400). Манзили: Навоий вилояти, Нурота тумани, «Х. Олимжон» кўчаси, 45-уй. Текширувни ўтказиш учун асос: Навоий вилояти, Нурота тумани, «Олмазор» МФЙда яшовчи фуқаро В. Эшбоевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасида 2018 йил 15 августда 1234-сон билан рўйхатга олинган мурожаатида унинг қизи Б. Эшбоева жамиятга қарашли шифохонада даволаниш жараёнида вирусли гепатит «С» касаллигини юқтириб, Навоий вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилганлиги муносабати билан жамият раҳбарини жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш сўралган. Ушбу мурожаат кўриб чиқилиши натижасида фуқаро Б. Эшбоева вирусли гепатит «С» касаллиги билан Навоий вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётганлиги маълум бўлди. Талаблари бузилиши мумкин бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат тўғрисидаги маълумот: Ўзбекистон Республикаси «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддаси. Текширув ўтказиш муддати: 2018 йил сентябрь ойи, уч кун муддат. Текширув предмети: фуқаро Б. Эшбоевага қилинган муолажа. Текшириладиган фаолият даври: фуқаро Б. Эшбоеванинг даволанган даври.
Илова: 5 варақда.
Вазир ўринбосари
Х. Ххххххх
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуна
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «Salomatlik» МЧЖда (СТИР 200300400) фуқаро В. Эшбоевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасида 2018 йил 15 августда 1234-сон билан рўйхатга олинган мурожаатига асосан фуқаро Б. Эшбоевага қилинган муолажанинг қонун ҳужжатларига мослиги юзасидан унинг даволанган даври доирасида, тақдим этилган текшириш дастурига мувофиқ 2018 йил сентябрь ойида уч кунлик муддатда текшириш ўтказилиши келишилди.
Текшириш коди: 000149.
Бош прокурор ўринбосари
Х. Ххххххх
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низомга 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуна
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.09.2018 й., 10/18/3067/1854-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)