Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг намунавий низомининг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 5 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2499-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 428-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 24 июндаги 36, 62 ва 2013-34-сон қарори (рўйхат рақами 2499, 2013 йил 8 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 32-сон, 435-модда) билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг намунавий низомининг 6-бандидаги «тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари» ва «туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, туман фермерлар кенгашининг» деган сўзлар тегишлилиги бўйича «туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари» ва «туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими ва туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлими, туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши Бошқаруви раиси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 30 июль,
26-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 30 июль,
115-сон
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 30 июль,
2018-59-сон
Келишилган:
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2018 йил 30 июль
Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши Бошқаруви раиси Ш. ЖАВЛАНОВ
2018 йил 30 июль
Қишлоқ хўжалиги вазири Б. ЮСУПОВ
2018 йил 30 июль
Сув хўжалиги вазири Ш. ХАМРАЕВ
2018 йил 30 июль
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2018 й., 10/18/2499-2/1835-сон)