Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2019 05.09.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 535-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 05.09.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 535-2
Кучга кириш санаси
05.09.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўп валютали бухгалтерия ҳисоби тизимида Ўзбекистон Республикаси банклари балансининг актив ва пассивларидаги валюта ҳисобварақлари қолдиқларини қайта баҳолаш қоидаларининг II бўлими 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 5 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 535-2]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 июлдаги 15/9-сонли «Кўп валютали бухгалтерия ҳисоби тизимида Ўзбекистон Республикаси банклари балансининг актив ва пассивларидаги валюта ҳисобварақлари қолдиқларини қайта баҳолаш қоидалари ва унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 535-3, 12.08.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1997 йил 24 октябрда 363-сон билан тасдиқланган «Кўп валютали бухгалтерия ҳисоби тизимида Ўзбекистон Республикаси банклари балансларининг актив ва пассив қисмларидаги валюта ҳисоб рақамлари қолдиқларини қайта баҳолаш қоидалари»нинг (рўйхат рақами 535, 1998 йил 16 ноябрь) II бўлими 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Валюта курси ўзгаришидан кўрилган фойда ёки зарарларни аниқлаш ва молиявий ҳисоботни тузиш мақсадларида чет эл валютасида қайд этилган актив ва пассив ҳисобварақлар қолдиқларини қайта баҳоланиши ҳар бир ойнинг охирги иш кунида ўтказилади. Жамланма баланс ҳисоботини тузиш учун қайта баҳолаш ойнинг исталган кунида ўтказилиши мумкин. Ушбу ҳолатларда бир хил қайта баҳолаш қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда банкнинг чет эл валюталари бўйича ҳисобварақларининг қолдиқлари (актив ва пассивлари) баланс тузиш санасига Марказий банкнинг курси асосида қайта баҳоланади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 28 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26/6-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2018 й., 10/18/535-2/1833-сон)