30.08.2018 йилдаги 702-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 04.09.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реклама бозорида соғлом рақобат муҳитини яратиш, республика аҳоли пунктлари қиёфасини яхшилаш, шунингдек, ташқи реклама соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 декабрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкаларида, шунингдек, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда жойлаштириш ҳуқуқи «E-auksion» электрон савдо платформасида очиқ электрон аукционлар орқали берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-auksion» электрон савдо платформасида очиқ электрон аукционлар орқали берилган ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкаларида, шунингдек, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда жойлаштириш ҳуқуқи учун шартномалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки улар ваколат берган ташкилот томонидан тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий реклама маълумотини жойлаштиришнинг энг кам муддати ҳар бир ташқи реклама объекти бўйича ҳисоблаб чиқилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/428/0675-сон — 2023 йил 1 декабрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сонли қарорига асосан 2023 йил 1 декабрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/428/0675-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 апрелдаги 148-сонли қарорига асосан 2023 йил 1 декабрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2023 й., 09/23/148/0205-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Маданият вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги туманлар (шаҳарлар)да жойлашган давлат ҳокимияти органлари бинолари, маданий-тарихий ва диний объектларда рекламадан холи ҳудудларни аниқлашда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кўмаклашади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/428/0675-сон — 2023 йил 1 декабрдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларига ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқи 10 йилгача, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларга 5 йилгача берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи реклама объектлари реклама жойининг паспорти берилган кундан эътиборан олти ой ичида ўрнатилмаган тақдирда, реклама жойининг паспорти бекор қилинади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/428/0675-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, олдиндан огоҳлантиришни таъминлаш, профилактика самарадорлигини ошириш ва қоидабузарликларга йўл қўймаслик мақсадида реклама бозори субъектлари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳузуридаги «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» давлат унитар корхонасидан шартномага асосан кўриб чиқиш учун тақдим этилган реклама маълумотларнинг ғоялари, мавзулари ва эскизлари бўйича ихтиёрий равишда хулосалар олиш ҳуқуқига эга.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/428/0675-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги ва манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ноқонуний жойлаштирганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи рекламани жойлаштиришда реклама берувчининг хоҳишига кўра Ўзбекистон Республикасининг давлат тилидан ва бошқа тиллардан фойдаланиш талабларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий рекламанинг минимал ҳажмини ташқи рекламани жойлаштиришнинг умумий бир йил вақтидан 20 фоизигача оширишни назарда тутувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги бош режалар, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилган тақдирда, ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасида кўрсатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) қурилиш жойларига киритилишини шунингдек, биноларни қуриш (таъмирлаш) бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини ҳамда ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) шаҳарсозлик норма ва қоидалари талабларига мувофиқлиги юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли хулосалар берилишини таъминлайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/428/0675-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қурилиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидагиларнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини), шу жумладан биноларнинг ташқи қурилмалари ва фасадларини қуриш, ижтимоий-жамоатчилик фаоллиги, тарихий-маданий қадриятларга қараб аниқланадиган шаҳарларнинг ва шаҳар зоналарининг категориясини ҳисобга олган ҳолда рухсат этиладиган тоифа ва кўриниш, дизайнерлик ечимлари ва реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини, уларнинг сони, ҳажми ва шаҳарлар ёки шаҳар зоналари категориясига мувофиқ ҳолда шакллантириш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ташқи реклама» тушунчасини аниқлаштирган ҳолда ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда жойлаштириш ҳуқуқини электрон аукционлар орқали сотиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш тўловлари миқдорини аниқлаш, шу жумладан ижтимоий ёки тижорат реклама маълумотларини мавжудлигидан қатъи назар, шунингдек, ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимларнинг табақалаштирилган миқдорларини белгилаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи реклама объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг техник регламенти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муайян майдонда рухсат этиладиган реклама конструкциялари миқдордан келиб чиқиб ҳисобланадиган ташқи реклама объектлари (конструкциялари)ни ўрнатиш нормативлари тасдиқланишини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 30 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
702-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2018 й., 09/18/702/1826-сон; 20.12.2019 й., 09/19/1015/4174-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон; 04.09.2023 й., 09/23/428/0675-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)