Ҳужжат кучини йўқотган 18.04.2020 28.08.2018 йилдаги 696-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 18.04.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органларининг патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 30-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, фаолияти самарадорлигини ошириш ва кредит сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 21 декабрдаги ПҚ-4071-сон қарори)»ги қарорига асосан 2020 йил 18 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 19 июндаги ПҚ-3786-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Асака» акциядорлик-тижорат банкининг ички ишлар органлари патруль-пост ва йўл-патруль хизматларининг жамоат тартибини муҳофаза қилишда ўрнак кўрсатган ходимларига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган бюджет енгил автотранспорт воситаларини (кейинги ўринларда автотранспорт воситалари деб аталади) сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Асака» акциядорлик-тижорат банкининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган рўйхатлар бўйича ички ишлар органлари патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимларига қуйидаги шартларда кредитлар ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит муддати — 10 йилгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки бадал — сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг камида 15 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фоиз ставкаси — кредит бериш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит бўйича таъминлаш — кредит бўйича сотиб олинадиган автотранспорт воситасини гаровга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фоизларни ҳисоблаш, кредит бўйича асосий қарзни қайтариш ва ҳисобланган фоизларни тўлаш ҳисобланган фоизлар ва асосий қарзни тўлашга уч ойлик имтиёзли давр ҳисобга олинган ҳолда банк ҳисоб-китоби усули билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзавтосаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тақдимномалари бўйича «Асака» акциядорлик-тижорат банкининг имтиёзли кредитлари ҳисобига ички ишлар органлари патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимлари сотиб олиши учун автотранспорт воситалари ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Асака» акциядорлик-тижорат банкига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда ички ишлар органлари патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимлари учун имтиёзли кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситалари сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар олишга тавсия этиладиган рўйхатларга киритиш мақсадида ички ишлар органлари патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимларини танлаш мезонларини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимлари орасида кредитларни олиш шартлари ва тартиби тўғрисида кенг тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган кредитлар ўз вақтида қайтарилиши ва сотиб олинадиган автотранспорт воситасини кредитнинг гаров таъминоти сифатида белгиланган муддатларда расмийлаштиришнинг доимий мониторингини олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 28 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
696-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 09/18/696/1816-сон)