Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-358-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 8 майда киритилган «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-358-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси қабул қилинган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва учинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 июнь,
1742-III-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2018 й., 04/18/1742-III/1743-сон)