Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликдаги ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги Битимни (Бишкек, 2007 йил 27 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-368-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 1 июнда киритилган «Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликдаги ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги Битимни (Бишкек, 2007 йил 27 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-368-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 июнь,
1731-III-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2018 й., 04/18/1731-III/1735-сон)