Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-373-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари А. Умирзаков, Дж. Атоджонов, А. Хамраев, Ш. Тухташев ва Д. Арипов томонидан 2018 йил 30 майда киритилган «Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-373-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси масъул этиб белгилансин.
2. Қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ ушбу қонун лойиҳасини Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасига, сиёсий партиялар фракцияларига ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳига топширсин.
3. Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда Қонунчилик палатаси Кенгашига мазкур қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида хулоса тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 7 июнь,
1716-III-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 04/18/1716-III/1719-сон)