Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2017 11.02.1992 йилдаги 59-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 11.02.1992 йилдаги 59-сон
Кучга кириш санаси
11.02.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2017
Ҳужжат 04.03.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ТУЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сонли «Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилган молия, солиқ, валюта ва нарх сиёсатини ўтказишни таъминлаш, молия тизимини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан, валюта ресурсларидан мақсадли фойдаланиш ва нархлар устидан назоратнинг таъсирини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида молия бошқаруви органларининг ташкилий тузилишини ва нарх белгилаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(қарорнинг муқаддимаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 31 июлдаги 356-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона молия, солиқ ва нарх қўйиш сиёсатини шакллантириш ва ўтказиш, бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг барқарор молиявий негизини барпо этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия органлари, уларнинг тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, уларга ўз вазифаларини амалга оширишда методик ва амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика бюджетини тузиш ва бажариш, даромадларни сафарбар қилиш, халқ хўжалиги тармоқлари ва ижтимоий-маданий соҳанинг республика ва минтақавий мақсадли комплекс дастурларини молиявий таъминлаш, республиканинг йиғма молиявий балансини тузиш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатнинг молияни бошқаришини, молия-кредит механизмини, молия ва бюджетни режалаштириш усулларини, солиқ олиш ва нарх белгилаш тизимларини такомиллаштириш, узоқ муддатли молиявий нормалар ва нормативлардан кенг фойдаланиш, бюджет ресурслари ва бошқа молиявий ресурслардан фойдаланишнинг харажатларнинг ўсишига қарши кўрсатилганлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотларнинг (ишлар, хизматлар) айрим турларига нархлар ва тарифларнинг чегаравий даражаларини белгилаш (уларни аста секин эркинлаштира бориб) йўли билан нархлар ва тарифларни бошқариш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия бозорини барпо этиш, қимматдор қоғозлар чиқариш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларини амалга оширишнинг молиявий жиҳатлари, республика давлат ички заёмларини жойлаштириш, лотереялар ўтказиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия-валюта сиёсатининг асосий қоидаларини шакллантириш, республиканинг валюта режасини (тўлов балансини) тузиш ва ижро қилиш, валюта ресурсларини кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларни оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланиш устидан назорат ўрнатиш;
(1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 31 июлдаги 356-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий суғуртаси соҳасидаги сиёсатни амалга ошириш, янги талабларни ҳисобга олган ҳолда уни такомиллаштириш вазифалари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 1-бандидан келиб чиқувчи вазифаларга мувофиқ назорат-тафтиш ишини аниқ ташкил этишни ва уни ўтказишни мувофиқлаштиришни таъминласин, унинг амалийлигини ва натижадорлигини оширсин. Шу муносабат билан вазирлик марказий аппаратида назорат-тафтиш Бош бошқармаси, шунингдек, вазирликнинг назорат-тафтиш бошқармаси, унинг жойлардаги органлари ҳамда республика вазирликлари ва идораларининг назорат-тафтиш хизматлари негизида Молия вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича назорат-тафтиш бошқармалари тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика вазирликлари ва идоралари бир ой муддат ичида назорат-тафтиш хизматларининг 454 нафардан иборат ходимлари сонини тегишли йиллик иш ҳақи фонди билан 1-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари жойлардаги нарх органларининг ходимлари сонини ва тегишли иш ҳақи фондларини 2-иловага мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппаратининг тузилиши 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Молия органларининг энг кўп ходимлар сони 5323 нафардан, шу жумладан, Молия вазирлиги марказий аппарати ходимлари сони 307 нафардан иборат қилиб белгилансин (бинони қўриқловчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат суғуртаси бош бошқармаси тўла хўжалик ҳисобида ва ўз харажатларини ўзи қоплаб ишлаши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Вазирнинг беш нафар ўринбосари, шу жумладан икки нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат берилсин. Вазирлик ҳайъати 11 кишидан иборат этиб белгилансин, унинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 мартдаги 69-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўзига берилган янги функциялар ва вазифаларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги Низомни 10 кун муддат ичида ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлашга тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Молия органлари ва назорат-тафтиш аппарати ходимларини кўп йиллик хизматлари ва иш стажи учун 4-иловага мувофиқ миқдорларда бир марталик тақдирлаш тартиби белгилансин. Йиллик иш якунлари юзасидан ойлик лавозим маошидан келиб чиқиб ҳақ тўлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бошқармаси томонидан аниқланган тафтишлар ва талон-торож, ўғирлик, камомад, ноқонуний сарф-харажатлар суммасини текшириш натижалари, давлат улушидан дивидендларнинг бюджетга ўз вақтида ўтказилмаганлиги учун пеня ва жарималар бўйича бюджет даромадига тушумларнинг 10 фоизи ҳисобига Ўзбекистон Республикаси молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тасдиқланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 22-сон, 223-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тошкент шаҳар ҳокими:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлигининг янги тузилган таркибий бўлинмаларини 20 қаватли маъмурий бинодаги давлат бош солиқ бошқармаси эгаллаб турган жойга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бош солиқ бошқармасини илгари Давлат нархлар қўмитаси ва Нарх белгилаш илмий-тадқиқот институтининг Ўрта Осиё бўлими эгаллаб келган Абай кўчаси, 4-уйдаги жойга жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига биркитилган номлардаги моддий-техника ресурсларини республиканинг молия органлари учун белгиланган тартибда ажратишни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1979 йил 9 октябрдаги 700-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР давлат суғурта органлари тўғрисидаги Низом 14-бандининг биринчи хатбоши, Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 4 майдаги 159, 1988 йил 3 ноябрдаги 413, 1989 йил 27 июлдаги 241-сон қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 15 октябрдаги 257-сон қарори, Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 27 декабрдаги 469-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари ўртоқ Б. С. Ҳамидовга юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 11 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИГА НАЗОРАТ-ТАФТИШ АППАРАТЛАРИНИ БЕРУВЧИ ВАЗИРЛИКЛАР РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат-тафтиш аппарати ходимларининг сони‎ Шу жумладан, республика аппарати ходимларининг сони‎ Йиллик иш ҳақи фонди (минг сўм)‎
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги‎‎‎ 2‎ 2‎ 21,2‎
Соғлиқни сақлаш вазирлиги‎‎‎ 209‎ 7‎ 1550,7‎
Маданият вазирлиги‎‎‎ 44‎ 4‎ 361,1‎
Халқ таълими вазирлиги‎‎‎ 192‎ 4‎ 1522,8‎
Меҳнат вазирлиги‎‎‎ 2‎ 2‎ 18,9‎
Давлат телерадио компанияси‎‎‎ 3‎ 3‎ 27,9‎
Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси‎‎‎ 1‎ 1‎ 7,6‎
Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси‎‎‎ 1‎ 1‎ 13,3‎
Жами:‎‎‎ 454‎ 24‎ 3517,9‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИГА, ВИЛОЯТ, ТОШКЕНТ ШАҲАР ВА НОҲИЯ МОЛИЯ БОШҚАРМАЛАРИ (БЎЛИМЛАРИ)ГА БЕРИЛАДИГАН ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ НАРХ БЕЛГИЛАШ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ СОНИ ВА ИШ ҲАҚИ ФОНДИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎‎ Нарх белгилаш органлари ходимларининг сони‎ Йиллик иш ҳақи фонди (минг сўм)‎
Қорақалпоғистон Республикаси‎‎‎ 34‎ 419,5‎
Андижон вилояти‎‎‎ 39‎ 648,0‎
Бухоро вилояти‎‎‎ 38‎ 402,1‎
Жиззах вилояти‎‎‎ 24‎ 225,4‎
Қашқадарё вилояти‎‎‎ 38‎ 438,5‎
Наманган вилояти‎‎‎ 40‎ 447,6‎
Самарқанд вилояти‎‎‎ 53‎ 588,0‎
Сурхондарё вилояти‎‎‎ 26‎ 348,4‎
Сирдарё вилояти‎‎‎ 18‎ 221,1‎
Тошкент вилояти‎‎‎ 24‎ 267‎
Фарғона вилояти‎‎‎ 54‎ 399,8‎
Хоразм вилояти‎‎‎ 27‎ 227,7‎
Тошкент шаҳри‎‎‎ 38‎ 406,0‎
Жами:‎‎‎ 453‎ 5039,1‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ МАРКАЗИЙ АППАРАТИНИНГ ТУЗИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раҳбарият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат бюджети ва ҳудудий молия йиғма бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Истиқболни белгилаш ва даромадларни иқтисодий таҳлил қилиш бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хўжалик юритишнинг янги шакллари ва бухгалтерия ҳисоби методологияси бошқармаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Деҳқончилик-саноат комплексининг молия бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Саноат, қурилиш, транспорт, алоқа ва уй-жой Коммунал хўжалиги молия бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бошқарув, ижтимоий ривожланиш ва аҳолига ижтимоий мадад бериш органларини молиявий таъминлаш бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Хизмат кўрсатиш соҳалари, кооперативлар, қўшма ва кичик корхоналар молия бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Валюта-иқтисодиёт бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қимматбаҳо металлар бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бош назорат-тафтиш бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иккинчи бошқарма
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кадрлар бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ишлар бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Матбуот хизмати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги ташкилотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат суғуртаси бош бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ахборот-ҳисоблаш маркази
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Молия ва нархлар илмий-тадқиқот институти
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 6 февралдаги 63-сон қарори билан чиқариб ташланди)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МОЛИЯ ВА НАЗОРАТ-ТАФТИШ ОРГАНЛАРИДА БИР МАРТАЛИК ТАҚДИРЛАШ МИҚДОРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия органларидаги иш стажига боғлиқ хизмат йиллари учун‎ Назорат-тафтиш органларидаги иш стажи учун‎ Ойлик лавозим маошининг улушида йиллик тақдирлаш миқдори‎
—‎ 3 дан 5 йилгача‎ 0,6‎
5 дан 10 йилгача‎ 5 дан 10 йилгача‎ 0,8‎
10 дан 15 йилгача‎ 10 дан 15 йилгача‎ 1,0‎
15 дан 20 йилгача‎ 15 дан 20 йилгача‎ 1,2‎
20 йилдан ортиқ‎ 20 йилдан ортиқ‎ 1,5‎